Мажбурий тиббий суғурта: Халқаро тажрибада бу ўзини қанчалик оқлаган?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё аҳолисининг деярли ярми энг керакли тиббий хизматлар билан тўлиқ қамраб олинмаган. 800 миллиондан ортиқ аҳоли ёхуд дунё аҳолисининг 12 фоизи даромадларининг камида 10 фоизини соғлиқни сақлаш харажатларига сарфлашади.

Технологик тараққиёт тиббиётдаги оғриқли масалаларни ҳал қилаётган бўлса-да, кўплаб давлатларда қашшоқлик аҳоли саломатлиги даражаси кўтарилишига йўл қўймаяпти. Натижада, очлик ва носоғлом яшаш тарзи миллионлаб одамлар ҳаётини қийинлаштирмоқда. Хўш, муаммони бартараф этиш йўллари борми?

Энг оптимал ечимлардан бири мажбурий тиббий суғуртани жорий қилишдир. Бунда молиявий бақувват бўлмаган аҳолининг барча қатлами ҳам тўлиқ тиббий хизмат билан қамраб олинади. Аммо саноқли ривожланган давлатларгина ушбу суғурта турини амалиётга муваффақиятли киритган. Чунки тизимни йўлга қўйиш учун тиббиёт бутун мамлакат бўйлаб бир хил даражада ривожланган бўлиши талаб этилади, бундан ташқари бир қанча иқтисодий-ижтимоий омиллар тиббий суғуртани амалиётга таништиришга халақит қилади.

Тиббий суғурта шундай имкониятки, у нафақат аҳоли саломатлигини кафолатлайди, балки тиббиётдаги оғриқли масалалар (тиббиёт муассасалари моддий-техник базаси, коррупция, бюрократизм, навбатда туриш, кадрлар тақчиллиги ва бошқалар) ни ҳам ижобий томонга ўзгартиролади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатларнинг барчаси 2030 йилга бориб умумий мажбурий суғурта (универсал тиббий қамров)ни жорий этишни мақсад қилиб қўйишган. Ўзбекистонда-чи? Мажбурий тиббий суғуртани амалиётга киритиш мумкинми? Бу борада қандай ишларни қилиш керак? Халқаро тажрибада бу ўзини қанчалик оқлаган?

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Ҳамдам Отажонов ушбу масала юзасидан ўз фикрини Kun.uz’га маълум қилди.

Тиббий суғуртанинг мақсади нима?

Тиббий суғурта соҳасида дунё амалиётида асосан икки турдаги тиббий суғурта: ихтиёрий ва мажбурий тиббий суғурта амал қилади. Сўнгги йилларда тиббий хизмат нархлари қимматлашиб кетаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бундай ҳолатда аҳолининг заиф қатламларида юқори малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш учун моддий имконият бўлмай қолиши мумкин. Мажбурий тиббий суғуртанинг асосий мақсадларидан бири ҳам айнан мана шу муаммони бартараф этган ҳолда, тиббий хизматлардан фойдаланишда барчага бир хил имконият яратиб беришдир. Мажбурий тиббий суғурта жорий этилиши тиббий хизмат сифатини ошишига олиб келиб, ўз навбатида фуқароларнинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқини тўлақонли амалга ошириш имконини беради. Содда қилиб айтганда, фуқаро соғлиғи ёмонлашиб қолган ҳолларда тиббий хизматлар учун бирданига катта миқдордаги маблағни тўлай олмаслик хавфини олдини олиш учун мажбурий тиббий суғуртадан фойдаланилади.

Мажбурий тиббий суғурта жорий этилиши тиббий хизматлар нархининг арзонлашишига олиб келиб, фуқароларга бир хил нархда хоҳлаган тиббиёт муассасасида сифатли тиббий хизмат олиш имконини беради. Энг асосийси, фуқароларнинг тиббий хизмат учун «ўз чўнтагидан»  (out of pocket payments) тўлайдиган пул миқдори камаяди. Ўз навбатида, мажбурий тиббий суғуртада иштирок этаётган фуқаролар соғлом пайти ҳам тўловлар (суғурта мукофоти) тўлашлари мумкин бўлади.
Мажбурий тиббий суғурта жорий этишнинг қандай талаблари бор?

Бунда қуйидаги вазифалар бажарилиши лозим:

1. Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш мажбурий тиббий суғуртага мослаштирилиши, яъни давлат томонидан махсус суғурта компанияси (фонд)ни ташкил этиш;

2. Тиббий суғурта компаниялари (фондлари) ва даволаш-профилактика ташкилотлари ўртасида муносабатларни аниқ ҳуқуқий тартибга солиш;

3. Мажбурий тиббий суғурта томонидан қопланадиган тиббий хизматлар рўйхатини шакллантириш;

4. Шифокорлар фуқароларни даволашда ўрнатилган клиник протоколлар ва стандартларга бир хилда амал қилиш;

5. Мажбурий тиббий суғурта жорий этиладиган аҳоли қатламлари ва улар тўлайдиган пул миқдорини аниқ ўрнатиши, шу жумладан имтиёзли аҳоли қатламларини белгилаш;

6. Тиббиёт муассасалари ва тиббий суғурта бозори бошқа иштирокчиларининг электрон ҳужжат алмашинувини жорий этиш;

7. Фуқароларга мажбурий тиббий суғуртанинг афзалликлари бўйича тўғри тушунтириш ишлари олиб бориш.

Ҳукумат бундан қанчалик манфаатдор?

Мажбурий тиббий суғуртани жорий этилиши тиббий хизматлар кўрсатилиши арзонлашувига олиб келиши сабабли давлат бюджетидан харажатлар камаяди, мазкур соҳада ягона тизим яратилиши оқибатида бюрократизм камайиб, давлат бошқаруви осонлашади. Болаларнинг соғлиғига эътибор ошиши натижасида улар соғлом бўлиб ўсиши таъминланади ва келажакда келиб чиқиши мумкин бўлган ижтимоий харажатлар олди олинади. Ҳукумат фуқароларнинг соғлиғини сақлаш мақсадида инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи соҳаларни тартибга солишни кучайтиради, (масалан тамаки ва алкогол маҳсулотлари), натижада мазкур маҳсулотлар нархи ошади.

Халқаро тажриба

Ривожланган 33та давлатдан 32тасида умумий мажбурий тиббий суғурта тизими жорий қилинган бўлиб, улар қуйидаги 3 турдаги мажбурий тиббий суғуртадан бирини қўллашади:

1.Ягона тўлов тизими – давлат соғлиқни сақлаш тизим учун фуқаролардан алоҳида солиқ ундиради. 32та давлатдан 12тасида бу тизим жорий этилган (хусусан Буюк Британияда).

2. 6та давлатда эса мажбурий суғурта полиси (insurance mandate) сотиб олинади. Мазкур тизим барча фуқаролардан иш берувчи орқали ёки давлатдан мажбурий тиббий суғурта сотиб олишни назарда тутади (Германияда кузатилади).

3. Қолган 9та давлатда икки поғонали тизим (давлат бюджети ва хусусий суғурта компаниялари) жорий этилган бўлиб, бу тизимда давлат энг асосий тиббий хизматлар учун фуқаролардан солиқ ундиради ва бу тиббий хизматларни бепул таъминлаб беради. Фуқаролар қўшимча тиббий хизматлар учун ўзлари мустақил тўловларни амалга оширишлари мумкин (Франция мисолида).

Суғурта бозорида кутилаётган таъсир

Gross Insurance суғурта компанияси Олмазор тумани филиали директор ўринбосари Дилноза Умарова:

«Айни вақтда республикада тиббий суғуртанинг ихтиёрий тури мавжуд. Бу суғурта тури асосан юридик шахслар тарафидан ихтиёрий тарзда харид қилиб келинмоқда. Ўзбекистонда ихтиёрий тиббий суғуртани саноқли ташкилотлар (Лукойл, Нестле-Ўзбекистон ва бошқалар) ўз ходимларига ижтимоий пакет тарзида такдим этишади. Энди тасаввур қилинг: республикада қанчадан-қанча ташкилотлар фаолият кўрсатиб келмоқда? Улар ёппасига тиббий суғурта полисини сотиб олишгач, суғурта бозорида тиббий суғурта ҳажми нисбатан кескин суръатларда ошишига олиб келади. Суғурта бозорида кучли рақобат тизими вужудга келади. Шунингдек, суғурта компаниялари ўртасида суғурта хизматларини такомиллаштириш бўйича мажбуриятлар юзага келади. Мисол учун, мижоз 200 минг сўм суғурта мукофотини тўлайдиган бўлса, ўртача ҳисобда унга 1 млн.сўмлик тиббий хизмат кўрсатилади ва бу маблағ суғурта компанияси томонидан қоплаб берилади. Ўз-ўзидан суғурта компанияси сарфлаган ортиқча суммасини яна мижозларни чақириш орқали қоплаб олишга ҳаракат қилади. Натижада, суғурта компаниялари ўз фойдаси учун хизмат сифатини оширади» .

Ўзбекистонда ҳам мажбурий тиббий суғурта жорий этиладими?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мажбурий тиббий суғуртани жорий қилиш бўлими бошлиғи Абзалхўжа Абдуқодиров ушбу масала юзасидан ахборот берди:

«Мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш бўйича 2019 йилги Давлат дастурининг 160-бандида аниқ вазифалар белгиланган. Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2019 йилнинг 1 июлида Қонунчилик палатасига қонун лойиҳасини тақдим этиши лозим. 2018 йил 7 декабридаги 5590-сонли Президент фармонида (http://www.lex.uz/docs/4096197) мажбурий тиббий суғуртани жорий қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилиши топшириғи берилган. Вазирлик қошида ташкил этилган бўлимда мана 6 ойдан бери қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишлар олиб бориляпти. Унда 2021 йилдан бошлаб 2025 йилгача мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий қилиш кўзда тутилган. Суғурталаш 3 босқичда амалга оширилади:

давлат ташкилотлари ходимлари;
хусусий корхоналар ходимлари;
аҳолининг бошқа барча қатлами.
аҳоли йиллик даромадининг маълум қисмидан олинадиган маблағ;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларидан олинадиган оширилган солиқ тушуми (масалан, аксиз солиғи ҳозир 12 фоиз бўлса, мажбурий тиббий суғурта жорий этилгандан кейин у 2 фоизга оширилиши мумкин ва шу сумма жамғарма ҳисобига ўтказилади);
инсон соғлиғи ва атроф-муҳитга зарар келтирувчи завод-фабрикалардан олинадиган оширилган солиқ тушумлари (бунда ҳам худди шу тартиб амал қилади).
Абдуқодировнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасини тайёрлашда Жанубий Корея ва Туркия давлатлари ижобий тажрибаси асос қилиб олинди ва уни тайёрлашда маҳаллий (шифокор, суғуртачи, молиячи ва бошқалар)ва ЖССТ экспертлари иштирок этди.

«Энди молиялаштириш масаласига ўтсак. Режага кўра, 2020 йилда махсус жамғарма ташкил этилиб, унинг манбалари (Молия вазирлиги ҳали ушбу молиявий манбаларни тасдиқламаганлиги сабабли ушбу рўйхат ўзгариши мумкин) қуйидагилар бўлади:

Яна бир муҳим маълумотга эътиборингизни қаратмоқчиман: мажбурий тиббий суғурталашни фақатгина мана шу жамғарма амалга оширади. Нима учун суғурта компаниялари жараёнда иштирок этмайди? Чунки халқаро тажрибани ўрганганимизда, улар фақат воситачи вазифасини бажариши мумкин, яъни мижозни топиб, шартнома тузади холос. Молиялаштириш эса жамғарма зиммасига юкланади. Суғурта компанияларининг иштироки ижобий ҳол, албатта. Аммо бунинг салбий жиҳатлари кўпроқ эканлиги исботланган. Битта мисол: ушбу вазиятда суғурта компаниялари аҳолининг соғлом қатламига кўпроқ эътибор бера бошлайди. Аксинча, қариялар, ногиронларга суғурта полисини расмийлаштиришдан қочишга ҳаракат қилишади, чунки компанияларнинг асосий мақсади фойда олиш ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда, мажбурий тиббий суғурталашни жамғарма бажаради (ихтиёрий тиббий суғурта бундан мустасно)» , —  дейди у.

«Мажбурий тиббий суғурта жорий қилинса, шифокор беморнинг соғлиғига қайғуради, унинг чўнтагига эмас»

Абдуқодиров мажбурий тиббий суғуртанинг ҳаётга татбиқ этилиши тиббиётда анча йиллардан бери тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиши ҳақида ҳам фикрларини баён этди.

Унга кўра, энг катта муаммо – коррупциоген ҳаракатлар камаяди. Суғурта полиси билан келган беморга шифокорлар ҳар қачонгидан кўра сифатлироқ хизмат кўрсатишади, чунки у ўзи билан маблағ олиб келяпти, яъни суғурта компаниялари тиббий хизмат ҳақини тўлаб беришади.

«Бунинг ортидан шифохоналарнинг моддий аҳволи яхшиланади. Натижада, ходимларга юқори маош тўланади. Олдингидек беморларнинг чўнтагига «кўз тикилмайди» . Асосий эътибор унинг соғлиғини тиклашга қаратилади. Иккинчи ижобий тарафи тиббиёт муассасалари ўртасида соғлом рақобат кучаяди. Бунда улар кўпроқ беморларга хизмат кўрсатиш учун сифатни оширишга ҳаракат қилишади: моддий-техник базани яхшилаш, малакали кадрларни жалб қилишга уринишади. Учинчидан, тенглик принципи шаклланади. Беморнинг ижтимоий келиб чиқишига эътибор бериш барҳам топади. Шифокор учун бой-камбағалнинг аҳамияти йўқолади», — дейди у.

Хулоса эса ўзингиздан.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Саломатликнинг муҳим гарови
Бугунги кунда овқатланиш меъёрларига етарлича эътибор берилмаслик айрим тиббий-ижтимоий муаммоларга сабаб бўлаётир, жумладан, ортиқча вазн муаммоси кўпаймоқда.
Суд-тиббий экспертиза бюроси номи ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд тиббий хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4049-сонли қарорига асосан суд-тиббий экспертиза бюроси ва уларнинг туман, шаҳарлараро ...
Грипп тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди 
Жорий йил 1 августга қадар муддатда Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш, ...
Врач тоифа олиш учун янги тартиб ўрнатилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди. Эндиликда врач ва фармацевтларга биринчи малака тоифасини бериш ...
Жамоат соғлиғини сақлашда Куба эришган натижаларни Ўзбекистон ҳам такрорлай олиши мумкинми?
Тасаввур қилинг: шифокор уйингизга келиб, юрак-қон босимини ўлчаяпти. Кейин, хонадондаги барча билан суҳбат қилиб, кўп саволлар беради. Тўғри овқатланиш, мушак ва қон айланиши бўйича фойдали маслаҳатларни айтади. Касаллик хавфи юқори ...
Хусусий тиббиёт – давлат эътиборида
Маълумки, сўнгги йилларда жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда ҳам тиббиёт соҳасида давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш, тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш тизимини жорий этиш масалалари катта эътибор қаратилмоқда. Натижада мамлакатимизда, хусусан, Фарғона вилоятида ҳам ...
Фарғонада «Ёшлар инновацион маркази» ташкил этилди
Жорий йил 19-март куни Президент раҳбарлигида видеоселектор ўтказилган эди. Йиғилишда ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус ...
Ўзбекистон ва Беларус соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кучайтиради
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Валерий Малашко бошчилигидаги делегация билан учрашди. Дўстона руҳда ўтган мулоқотда тиббиёт соҳаcида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш борасида ...
Шифокорларнинг касбий фаолиятини эксперт комиссиялари текширади
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июнь 456-сон қарори билан Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди, деб хабар беради "Norma". Эксперимент тариқасида Фарғона вилоятида жорий йилнинг охиригача тиббиёт ...
Энди Ўзбекистонда ҳам ҳар бири киши мажбурий тиббий суғурта қилинади
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар ...
Рецептларни нотўғри ёзганга жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкин
“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси қуйидаги мазмундаги 228-2-моддаси билан тўлдирилади: “228-2-модда. Рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида ...
Ногиронларни қўллаб-қувватлаш тизимини яхшилаш бўйича комиссия ташкил этилди
Президент фармойиши билан ташкил этилган комиссия 15сентябрга қадар ногиронларни қўллаб-қувватлаш тизмини яхшилаш бўйича таклифларни тайёрлаши лозим.
Юртимизда гемодиализ хизматини кўрсатувчи 20 га яқин клиникалар ташкил этилади
Жиззахда вилоятнинг сармоявий салоҳиятини ошириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга бағишланган халқаро форумда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Греция, Испания, Россия, Беларусь, Латвия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея, Япония, БАА, ...
Хасталикнинг олдини олган афзал
Ҳар йили Халқаро сил касаллигига қарши кураш куни муносабати билан вилоятимиз шаҳар ва туманларида турли хил тадбирлар ўтказилади. 
«Агентлик бўлди, ДСЭНМ тугатилди. Эртага мени инспекцияга ишга олармикан ёки агентликками?»
Фото: xabar.uz Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан интервью уюштирилди. Унда кўпчиликни қизиқтираётган саволларга ойдинлик киритилди. «Ҳозирга қадар аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда асосий ...