Шифокорлар қандай хатоликларга йўл қўймоқда?

2015 йил 21 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Миллий Аккредация тизими менеждмент сифат тизимига ўтиши муносабати билан Фарғона вилояти суд-тиббий экспертиза бюросининг синов лаборатория мажмуаси О’z DSt ISО/IEC 17025:2007 стандартига мувофиқлиги ва техник омилкорликга аккредитация қилинди.

2015 йил 2 декабр куни Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими Фарғона вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси бошқарув тизимини О’z DSt ISО 9001:2009 талабларига жавоб беришини тасдиқлади.
Ушбу гувоҳномаларни олиниши суд-тиббий хизматни жаҳон андозаларига мос ҳолда сифат жиҳатидан жавоб беришлиги, хизмат сифатини мунтазам равишда ошириш учун чора-тадбирлар устида ишлаш ва ишлаб чиқиш лозим бўлади. Бу йўсинда суд-тиббий хизматидаги асосий кўрсаткич экспертиза хулосалари бўлиб, ушбу хулосалар сифати том маънода даволаш-профилактика муассасаларида юритилган тиббий ҳужжатларга боғлиқдир. Даволаш-профилактика муассасаларида тиббий ҳужжатларни замон талабларига мос ҳолда юритилишини назорат қилиш даволаш профилактика муассасаларида ташкил этилган даволаш назорат комиссиялари билан бирга суд-тиббий хизмат билан ўтказиб туриладиган клиник-патологоанатомик конференциялар орқали доимий равишда узвийлик ва узлуксизлик тизимини шакллаш орқали ўзини ижобий самарасини беради.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1992 йил 21 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида суд-тиббий экспертиза ўтказиш ҳақида йўриқнома ва суд-тиббий хизматни иш тартибини белгиловчи бошқа норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ва жорий қилиш тўғрисида»ги 551-сонли буйруғини 2-иловаси 2.7-бандида «Соғлиқни сақлаш идораларининг раҳбарларига барча аниқланган диагностика ва даволашнинг қўпол дефектлари ҳақида ўз вақтида хабар бериш; шу ходисалар бўйича суд-тиббий клиник ва клиник-анатомик конференциялар ўтказиш», 2.8-бандида «Соғлиқни сақлаш идоралари томонидан профилактик чораларни ишлаб чиқиш учун аҳамиятли бўлган омилларни аниқлаш мақсадида ногаҳон ўлим, саноат, кўча ва маиший травматизм, заҳарланишлар ва бошқа турдаги ўлим ҳақидаги суд-тиббий материалларни анализ қилиш ва доимо умумлаштириш», «Суд-тиббий экспертизалар материаллари билан илмий-амалий иш олиб бориш (врачларнинг конференцияларида воқеаларнинг муҳокамаси, матбуотда босиб чиқариш ва ҳ.к), тергов материалларини ошкор этиш билан боғлиқ бўлмаганда ёки терговчи, прокурор, суднинг рухсати билан ё ҳукм қонуний кучга кирганда мумкиндир» деб кўрсатиб ўтилган.
Клиник-патологоанатомик конференцияларининг асосий вазифаси даволаш-профилактика муассасаларида диагностика, даволаш ва ташкилий ишларида тиббий ёрдамнинг барча босқичларидаги аниқланган камчиликлар, нуқсонларни бартараф қилиш, нуқсонларни келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини реал, холисона ҳал қилиш ва профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишдир.

МАЪЛУМОТ УЧУН:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1992 йил 04 ноябрдаги 574-сонли буйруғини 15-иловаси 10-бандида даволаш- профилактика муассасаларининг раҳбарияти клиник-патологоанатомик анжуманларнинг материаллари, хулосалари ва таклифларига қараб касалхонанинг тиббий ёрдам кўрсатиш ишида хатоларга йўл қўймаслик, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга ошириб боради.

Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб суд-тиббий хизматда даволаш-профилактика муассасаларида юритилган ва экспертизага тақдим қилинган тиббий ҳужжатларда диагностика ва даволаш жараёнидаги тиббий ходимлар томонидан йўл қўйилган нуқсонлар бўйича клиник-патологоанатомик конференциялар ўтказиб келинади.
Ўтган даврда вилоят даволаш-профилактика муассасаларида аниқланган тиббий ёрдам нуқсонлари бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилган бўлиб, илмий тадқиқот ишлари натижасидан келиб чиқиб даволаш профилактика муассасалари билан боғлиқ мурдалар ва тирик шахслар экспертизаларида тиббий ҳужжатлар (касаллик тарихлари, амбулатор карталари, тиббий маълумотномалар ва ҳ.к) юритишдаги камчиликлар, даволаш-профилактика муассасаларда қўйилган клиник, якуний ташхислар билан суд-тиббий ташхислар ўртасидаги номутаносибликлар, тафовутлар, даволаш ишларида аниқланган нуқсонлар бўйича мунтазам клиник-патологоанатомик конференциялар ва семинарлар ўтказилди. Конференцияларда тиббиёт бирлашмаларини шошилинч тез тиббий ёрдам, стационар ва қабул-диагностика бўлими тиббий ходимлари томонидан диагностика ва даволаш жараёнида йўл қўйилиши мумкин бўлган тиббий ёрдам нуқсонларини олдини олиш ва бартараф қилиш чоралари, мурожаат қилган беморларга ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, беморлар билан этика ва деонтология қоидаларига мос равишда мулоқотда бўлиш, барча функционал-диагностика текширувларидан унумли фойдаланиш, тиббий ҳужжатларни мукаммал тўлдириш, стационарга ётқизилган беморларни диагностика ва даволаш жараёнида барча текширувлардан ўтказиш, мумкин қадар қисқа муддат ичида касаллик тарихида асосли клиник ташхисларни чиқариш кабилар тўғрисида, шу билан бирга, суд-тиббий экспертизада аниқланган тиббий ёрдам нуқсонларига асосан субъектив сабаблар, яъни тиббий ходимларни малакаси етарли эмаслиги ва беморларга эътиборсизлиги сабаб бўлаётганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августдаги «Фуқароларни соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги 265-1-сонли қонунини 24-30-моддаларида кўрсатилган беморнинг ҳуқуқлари, бемор томонидан тиббий аралашувга розилик бериш, рад этиш, розилигисиз тиббий ёрдам кўрсатиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами, шошилинч ва тез тиббий ёрдами бўйича фикрлар билдирилган. Шу билан параллел ҳолатда шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлими идораларида ҳам экспертлар иштирокида семинар-конференциялар ўтказилиб, ҳуқуқ идоралари томонидан тиббий ходимларга бўлган фикрлар инобатга олиниб, тиббиёт бирлашмаси билан ўтказилган конференцияларда улар томонидан берилган фикрлар тиббий ходимларга маълум қилинди. Ушбу ўтказилган анжуманлардан сўнг даволашпрофилактика муассасалари билан боғлиқ муаммолар бартараф қилинишига туртки бўлди ва бу ўз навбатида экспертиза хулосалари сифатини ошишига хизмат қилди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб шундай хулосага келиш мумкин:
— «Даволаш-профилактика муассасаларида аниқланган тиббий ёрдам нуқсонлари бўйича суд-тиббий хизмати билан ўтказиб турила-диган клиник-патологоанатомик конференциялардан ташқари фуқаролар соғлиғини сақлашдаги профилактика чора-тадбирларини устунлиги принципидан, фаолиятдаги амалий тажрибалардан келиб чиқиб, йўл қўйилиши мумкин бўлган тиббий ёрдам нуқсонлари бўйича мунтазам равишда профилактик тарздаги клиник-патолого-анатомик конференцияларни ва малакали тиббий ходимлар томонидан «Маҳорат дарслари»ни ўтказилиши ўзини ижобий натижасини беради ва бу бевосита тиббий ёрдам сифатини ошишига хизмат қилади.
«Тиббиёт бирлашмалари шошилинч тез тиббий ёрдам, стационар ва қабул диагностика бўлимида эътиборли ва малакали мутахассисларни ишлаши, уларни функционал-диагностик, рентгенологик текширувлардан унумли фойдаланишлиги, беморларга ўз вақтида зарур бўлса консилиум ўтказилиб экспертиза жараёнида консулpтацияга ҳожат қолмаслик даражасигача тиббий ёрдам кўрсатишлиги суд-тиббий экспертизага келаётган фуқароларни қўшимча текширувлардан ўтказилишини камайишига, экспертизалар бажариш муддатларини қисқаришига олиб келади, бу ўз навбатида фуқароларни ортиқча оворагарчиликларини ва ҳақли равишда улар томонидан бўладиган норозигарчиликларни ҳамда экспертиза тайинлаган ҳуқуқ идоралари ходимларини эътирозлари ва оворагарчикларини олдини олишга ёрдам беради.
Давлатимиз раҳбари белгилаб берган «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да бундай профилактик анжуманларни мунтазам ўтказиб туришлик аҳолига тиббий хизмат сифатини ошишига ва ҳалқимиз томонидан тиббий хизматга бўлган ишончни янада мустаҳкамланишига сабаб бўладиган омиллардан бири бўлиб, зеро Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек «Ишимизни тўғри ташкил этиш, унинг самарадорлигини таъминлаш, бутун бошқарув тизими фаолиятини сифат жиҳатидан замон талаблари даражасига кўтаришни бугун ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда».

Ҳ.ҲАЙДАРОВ,
вилояти суд-тиббий экспертиза бюросининг бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди, доцент,
Р.ЯКУБЖОНОВ,
Қўқон туманлараро суд-тиббий экспертиза бўлинмаси мудири, тиббиёт фанлари номзоди

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

ОИВ ва сил касаллиги қўшилиб келган ҳолатлар
Одам иммунотанқислик вирусининг аниқланганлигига ҳали ҳеч қанча муддат бўлганлигига қарамасдан, у бутун инсоният учун хавф солиб, ҳозирги кунда бутун дунёни қамраб олганлиги барчамизга аён бўлиб турибди.  
Оғиздан нега ноҳуш ҳид келади?
-Доктор, оғзимдан ёқимсиз ҳид келади, нима қилишни билмайман. Очиғи, стоматолог эканлигимдан хабар топган кишилар қайси даврада бўлишимиздан қатъи назар, шу каби муаммосини айтишади. Мен ҳам уларга кенгроқ тушунча беришга ҳаракат қиламан. Тиш ...
Диққат, болаларда ўткир ичак касаллиги
Диарея (ўткир ичак касаллиги) – кўпроқ йилнинг иссиқ пайтларида учрайди. Улар касаллик қўзғатувчи микроблар таъсирида ривожланади.
Миш-мишлар ортидан: Коронавируснинг ҳайвондан одамга юқиши ҳақидаги гап-сўзлар қанчалик асосли?
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 март куни мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган илк бемор аниқлангач, ижтимоий тармоқларда ёки одатий гурунгларда ушбу касаллик хақида турли хил асосли ва асоссиз маълумотлар пайдо ...
Растаропша — танангизни хасталикдан ҳимоялайди
Растаропшанинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш 2000 йиллик тарихга эга. Биринчи марта I-асрда рим врачи, табибшунос Диоскорид Педанийнинг «Доривор воситалар ҳақида»ги илмий асарида растаропшанинг дориворлик хусусиятлари қайд этилган.
Тўмариснинг жажжигина юрагига амалга оширилган операция 7,5 соат давом этди
Ўша вақтда у ҳали 2 ойлик чақалоқ эди. Фото: “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди Операцияни “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди таклифи билан Тошкентга ташриф буюрган машҳур француз кардиожарроҳи Оливье Барон ...
Папиллома вируси сабабли юзага келадиган касалликлар
Сўнгги йилларда папиллома вируси сабабли юзага келадиган касалликлар “трендда” деса ҳам бўлади. Бу вирус ўта чидамли ва ўлмайдиган эмас, бироқ белгиларсиз кечиши билан ҳавфли. Фото: Science Debate Аслида ...
«Бавосирнинг (геморрой) давоси нимада?
Бавосир (геморрой) асосан, ўтириб ишлайдиган ва камҳаракат кишиларни қийнайдиган касалликлардан бири.  У тўғри ичак веналарининг варикоз кенгайиши бўлиб, унинг ички, ташқи ва аралаш турлари мавжуд. Олимларнинг олиб борган тадқиқотлари натижасига ...
Аллергияни бартараф этишда муҳим қадам
Бугунги кунда бутун дунёда экологиянинг бузилиши, ишлаб чиқаришда ҳар хил кимёвий воситаларнинг меъёридан ортиқ қўлланилиши, шунингдек, нотўғри овқатланиш, гигиеник талабларга амал қилмаслик инсонларда турли аллергик касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Шуни айтиш ...
Йўталиш қайси касалликлар белгиси?
Жияним қаттиқ шамоллаш натижасида анчадан буён йўталиб юрибди. Муолажалар унчалик кор қилмаяпти. Йўталиш қайси касалликларнинг белгиси ва қандай даволанади? Саида Йўлдошбекова, Чилонзор тумани. Давомийлигига кўра йўтални 3 тури тафовутланади: домий йўтал, ўқтин-ўқтин ...
ДСЭНМ мутахассислари: уй шароитида консерва маҳсулотини тайёрламасликни тавсия қиламиз
Барчага, маълумки ёз мавсумида уй бекалари томонидан сабзавот маҳсулотларидан консерва тайёрлаш одат тусига кирган. Аслида бу тайёрланаётган консерва маҳсулоти истеъмол учун яроқлими деган савол бизни қизиқтиради. Йўқ албатта чунки, “Ботулизм” ...
Аскаридоз — хавфли касаллик
Гижжа касалликлари ер юзида энг кенг ва кўп тарқалган касалликлардан бири ҳисобланади.
ОГОҲ БЎЛИНГ! Ўткир юқумли ичак касаллиги билан оғриган бемор даволаш учун 1 млн. сўм маблағ сарфлайди
Мавсум касалликларидан сақланинг! Ўткир юқумли ичак касалликларини турли хил микроорганизмлар келтириб чиқаради. Ушбу микроорганизмлар иссиқ шароитда тез кўпаяди ва шу сабабли касаллик асосан ёз ва куз мавсумларида кўпроқ учрайди. [caption id="attachment_3302" align="aligncenter" ...
Қандли диабет ҳақида нималарни билиш керак?
Фото: fsh.uz Қандли диабет- эндокрин касалликлар қаторига мансуб бўлиб, инсулин гормонининг тўлиқ ёки қисман етишмовчилиги натижасида  гипергликемия - қондаги глюкоза миқдорининг давомли ортиб бориши билан кечувчи, организмдаги ...
Нафас аъзолари касалликларида ҳамширалик парвариши
Гўдак ёшидаги болаларнинг нафас аъзолари касалликларида ўз вақтида ва малакали кўрсатилган ҳамширалик парвариши бемор ҳолатининг тез кунда яхшиланишига олиб келади. Тез, сифатли, малакали тиббий хизматини амалга оширишда бола организмининг ўзига ...