Фарғоналик шифокорлар яна бир бор эътирофда (фото)

Юртимизда халқимиз саломатлигини асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган шарафли ва масъулиятли касб соҳиблари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Куни кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида тиббиёт ходимлари ўртасида самарали меҳнат қилиб, қатор ютуқларга эришган, ўз касбини моҳир эгаларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда  “Ҳамшира-2019” республика кўрик-танловида муносиб иштирок этган Зуҳрахон Ҳайдарова, “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиби,  “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси” Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали лаборанти Муҳайёхон Мамадиева ҳамда “Йилнинг энг яхши тиббий-ижтимоий муассаса ҳамшираси” номинацияси бўйича фахрли учинчи ўринни эгаллаган Дилдорахон Бахриддиновага  фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.

Батафсил, «Фарғона шифокори» газетасининг навбатдаги сонида ўқишингиз мумкин.

Муқимжон ҚОДИРОВ 

 

Дўстларингизга улашинг: