Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вице-президенти этиб сайланди

20 май куни Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси (ЖССА)нинг 72-сессияси ўз ишини бошлади.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий ваколатхонаси маълумотига кўра, ЖССАнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақаси бўйича вице-президенти этиб Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов сайланган.

«Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида амалга оширилаётган соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш, соғлом авлодни тарбиялаш учун зарур шароитларни шакллантириш ва профилактик тиббиётни ривожлантиришга йўналтирилган кенг қамровли ислоҳотларнинг ЖССТ томонидан эътироф этилишидан далолат беради», — дейилади манбада.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси — ЖССТнинг олий органи бўлиб, унинг фаолиятида ташкилотга аъзо барча давлатлар делегациялари иштирок этади. Унинг асосий функцияларига ЖССТ фаолияти йўналишларини белгилаш, ташкилот бош директорини танлаш, бюджетни тасдиқлаш ва назорат қилиш киради. Ассамблея раиси ва унинг 5 нафар ўринбосари ЖССТнинг ҳар бир ҳудудидан биттадан сайланади ва ЖССА ялпи сессияларида навбатма-навбат раислик қилади.

ЖССАнинг ҳозирги сессиясида дунёнинг 190 дан зиёд мамлакатидан 3 мингга яқин делегат иштирок этмоқда. 150 нафарга яқин соғлиқни сақлаш вазири, етакчи халқаро ташкилотлар, йирик корпорациялар, халқаро жамғармалар ва илмий доиралар шулар жумласидандир.

Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг ялпи сессияда чиқиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, ЖССТ раҳбарияти ҳамда хорижий давлатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ва соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга доир устувор масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси сессияси 28 майга қадар давом этади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

ЮНЕСКО Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари”нинг минг йиллигини нишонлайди
Бухорода бўлиб ўтган Х Халқаро Ибн Сино ўқишлари анъанавий анжумани қатнашчиси, Турон Академияси академиги, тиббиёт фанлари номзоди Абдукарим Усмонхўжаев буюк бобокалонимиз ижодий мероси ҳақида тўхталар экан, эътиборга молик бир далилни ...
Қандли диабетга чалинган беморлар учун махсус пойабзал яратилди
Бухоро муҳандислик – технология институти докторанти Мадинабону Муҳаммедова қандли диабетга чалинган беморлар учун махсус пойабзал яратди. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар берди. Фото: «Халқ сўзи Online» — У ...
Фарғоналик ҳамшира йилнинг энг яхшилари қаторида
Бу йил иккинчи марта ўтказилаётган энг яхши шошилинч тиббий ёрдам хизмати ҳамшираси республика кўрик танлови ҳам ҳамшираларнинг малакасини ошириш, соҳада орттирилган илғор тажрибаларни оммалаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган  муҳим тадбирлардан биридир. [caption ...
Инновацион ғоялар халқ саломатлиги учун
Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника умумамалиёт шифокори Шоҳруҳ Аҳмадалиев шифокорлик касбига ўзгача меҳр қўйиб, соҳада самарали фаолият кўрсатиб келаётган ёшлардан биридир. Ёш бўлишига қарамай бу соҳада астойдил меҳнат ...
“Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”     
Фото: fsh.uz Фарғона шаҳридаги “Фарғона тиббий диагностика”  масъулияти чекланган жамияти аҳоли саломатлигини асраш масаласида кўплаб эзгу ишларни олиб бормоқда. Бу ерда сифатли таҳлиллар, 10 хилдан зиёд муолажалар ...
«Барча учун самарали ва хавфсиз дори-дармонлар»
25 сентябрь - Бутунжаҳон фармацевтлар куни Фармацевтлар куни бу йил шундай шиор билан нишонланади 2009 йилда Халқаро фармацевтлар федерацияси (ХФФ) Кенгаши Туркиянинг Истанбул шаҳрида 25 сентябрь ҳар йили Жаҳон фармацевтлар куни сифатида ...
Инсонлар саломатлиги йўлида
Шундай шифокорларимиз борки, улар инсон ҳаётига нажот бахш этиб, бор тажрибасини ишга солиб, беморни дарддан фориғ қилади. Мана буни чинакам инсонийлик, ўз касбининг фидойиси деса бўлади. Мен сизларга ҳикоя қилмоқчи ...
Қалбимизда мангу яшайди
«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони эгаси, тиббиёт соҳасининг етук инсонларидан бири Ҳамрохон Холмирзаевна Ҳожирахматова ҳаёт бўлганида 75 ёшни нишонлар эди. Юртимиз тинчлиги, саломатлиги ва равнақи йўлида фидойиларча меҳнат ...
Иймонли шифокорлар кўпаяверсин!
Қарийб 40 йилдан буён шифокорлик касбини сидқидил меҳнати билан ардоқлаб келаётган, юзлаб-минглаб кишилар дардини енгиллаштириб, уларнинг жонларига аро кирган стоматолог-врач – “Dental House Kokand” масъулияти чекланган жамияти бош шифокори Адҳамжон ...
“Ўзимизнинг Володя ёки Волод ака”
Владимир Болоболовни қўли енгил, беморлари учун ҳурматли, ёқимли шифокор сифатида марғилонликлар яхши биладилар. Шу боис, у ҳақда гап кетганда қисқагина: “Ўзимизнинг Володя ёки Волод ака” – деб қўя қолишади. Бу ...
Газетамиз «Жамият ва мен» ижодий танлови ғолиби
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ...
Замонавий ҳамшира қандай бўлмоғи керак?
Замонавий ҳамшира: маънавияти бой ва хушмуомила; бемор дардини тушунган ҳолда ҳамдард бўлиб, ишончини қозона оладиган; ташқи кўриниши беморга ишонч туғдирадиган; тез тиббий ёрдамни ўз вақтида тўғри кўрсата оладиган; компьютерда ишлай ...
Эл дуосин олган шифокор
Ёзёвон тумани  соғлиқни сақлаш тизимида ўз  меҳнати билан одамлар тилига тушган, эл дуосин олган шифокорлар ҳақида гап кетганда туман тиббиёт бирлашмаси анестезиология-реаниматология бўлими мудири Хомитжон Саримсоқов номини алоҳида ҳурмат билан ...
Фарғонада тиббиёт ходимларининг байрам тадбири бўлиб ўтди (фото)
Вилоят ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди. Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов кириш сўзи билан очиб, барча тиббиёт ходимларини вилоят ҳокими ...
Орден ва медаллар муборак, фарғоналик шифокорлар!
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга ошириш борасидаги ...