Замонавий ҳамшира қандай бўлмоғи керак?

Замонавий ҳамшира:

  • маънавияти бой ва хушмуомила;
  • бемор дардини тушунган ҳолда ҳамдард бўлиб, ишончини қозона оладиган;
  • ташқи кўриниши беморга ишонч туғдирадиган;
  • тез тиббий ёрдамни ўз вақтида тўғри кўрсата оладиган;
  • компьютерда ишлай оладиган;
  • инглиз тилида бемалол гаплашиб, ҳорижий мамлакатларга бориб, эркин савол-жавоб қила оладиган;
  • фаол ташкилотчи бўлиши керак.

Эътирофлиси шундаки, бугунги кунда республикамиз тиббиёт муассасаларида 350 мингга яқин ҳамширалар фаолият юритиб келмоқда. Бир сўз билан айтганда, уларнинг меҳнатлари ниҳоятда машаққатли масъулиятли ва албатта, шарафлидир. Уларнинг хизматини қанчалар эътироф этсакда озлик қилади.

Юртбошимиз тиббиёт ходимлари халқ билан давлат ўртасидаги кўприк, деб бежиз айтмаганлар. Шундай экан, бунинг ифодаси  сифатида айтишимиз жоизки, тиббиёт муассасаларидаги фаолиятларни улар меҳнатисиз тасаввур этиб бўлмайди…

Фурсатдан фйдаланиб, юртимиз ҳамшираларини 12-май — Халқаро ҳамширалар куни билан қутлаб қоламиз.

Дўстларингизга улашинг: