Шифокор Манзурахон Салимова ўзи таҳсил олган мактабига китоблар совға қилди

Шу кунларда маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам ўзлари таҳсил олган мактабларга ташриф буюриб, мактаб фондига китоблар совға қилишмоқда.

Вилоят “Она ва бола скрининг” маркази бош врачи, вилоят кенгаши депутати Манзурахон Салимова ҳам ўзи таҳсил олган Марғилон шаҳридаги 16- умумтаълим мактаби кутубхонасига бадиий адабиётлар туҳфа қилди.

-Китоб – қалбларни ёритувчи нур, тафаккурни бойитувчи хазина, камолот чўққиси ва маънавий комилликка етакловчи ҳамроҳдир, -дейди М. Салимова. –Мен ҳам кўп китоб ўқиб, шу даражага етдим. Шу мактабни олтин медалга тамомлаб, тиббиёт институтига ўқишга кирдим.

Депутат таълим муассасасига ташрифи давомида ўқувчи ёшлар билан мулоқотлар ўтказди. Ёшлар билан суҳбат давомида мамлакатимизда кейинги йилларда китобхонларга берилаётган эътибор ва рағбат ҳақида гапирар экан, китоб инсоннинг энг яқин дўсти эканлигини алоҳида таъкидлади.

Дўстларингизга улашинг: