Фарғонада туғилган уч эгизакка Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахон исмлари қўйилди

Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона мажмуасида 1 май куни соат 00:40 да уч эгизак чақалоқ дунёга келди.

Исломжон ва Дилоромхон Исроиловлар оиласида туғилган чақалоқларга Ўзбекистон Президенти ва унинг оиласи шарафига исмлар танланган. Эгизакларга Шавкатжон (Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига), Зироатхон (Ўзбекистон Президентининг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева шарафига) ва Саидахон (Ўзбекистон Президентининг катта қизи Саида Мирзиёева шарафига) деб исм қўйилган.

Шифокорларнинг маълум қилишича, туғилган бир ўғил ва икки қизнинг аҳволи яхши, онанинг аҳволи ҳам жойида. Шавкатжон 1 кг 944 грамм, Зироатхон 1 кг 972 грамм, Саидахон эса 1 кг 888 грамм вазнда туғилган.

Яна бир қизиқ маълумот, уч эгизакнинг отаси 1994 йил 1 сентябрь куни — Ўзбекистон мустақиллигига уч йил тўлган кунда дунёга келган ва унга Ўзбекистон биринчи Президенти Ислом Каримов шарафига Исломжон деб исм қўйишган экан.

Азизжон Эрматов,

журналист

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Алишер Шодмонов янги йилни бемор болалар ҳолидан хабар олишдан бошлади
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бугун, 2020 йил 3 январь куни туғма юрак нуқсони ҳамда онкологик касалликлар туфайли даволанаётган бемор болалар ҳолидан хабар олди. Биринчи манзил пойтахтимиздаги Академик В.Воҳидов номли ...
Шерзод Қудратхўжаев: “Пирамидани тескари қилайлик!” (видео)
  Фото: fb.com/Sherzodxon Qudratxo'janing manzili Пойтахтимиздаги "BeFit Fitness and Wellness" соғломлаштириш масканида Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда турли вазирликлар раҳбарлари, спорт усталари иштирок этиб, журналистлар билан мулоқот ...
 «Тиббиёт масканида аҳвол қачон ўнгланади?» номли мақолага муносабат
“Фарғона ҳақиқати” газетасининг шу йилги 74-сони ва газета веб сайтида “Тиббиёт масканида аҳвол қачон ўнгланади?” номли мақола эълон қилинган бўлиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан ...
Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган таниқли доктор Ўзбекистонга келди
Ўтган йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашганди. Ўшанда давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ...
Абитуриентлар учун 086 шаклдаги тиббий маълумотнома пулликми?
Шу кунларда юртимиздаги барча олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йили учун қабул жараёни қизғин давом этмоқда. Олий ўқув юртига ўқишга кириб малакали мутахассис бўлиб етишишни дилига туккан ҳар бир йигит-қиз ...
Тиббий хизмат сифатидан аҳоли мамнун
Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 8 қишлоқ оилавий поликлиникаси ва битта қишлоқ врачлик пункти аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. Қамровида 22 минг аҳоли бўлган 78-қишлоқ оилавий поликлиникасида бирламчи тиббий хизмат ...
“Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида оммавий тадбирлар ўтказилди
Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботига алоҳида эътибор қаратилаётир. Президентимизнинг ўтган йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ...
Қачонгача тиббий персонални турли шанбалик ва пахта теримларига жалб қилиш давом этади?
«Вақтинча кириш мумкин» лойиҳаси доирасида соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов номига муштарийларимиздан кўплаб мурожаатлар ва саволлар келиб тушди.
МЎЪЖИЗА: Болалар коронавирусга чалинмайди(ми?)
Хитойда тарқалган коронавирус кексаларни аямаяпти, лекин болаларда унинг аломатлари акс этгани йўқ. Хитойдаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича марказ тадқиқотчилари олиб борган кузатув натижалари асосида шундай хулосага келинди. Мазкур ...
Ўзбекистонда шифокорлар қанча маош олади?
Фото: profmed-vologda.ru Халқаро пресс-клубнинг 2020 йил Давлат дастурига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. У ижтимоий соҳага бағишланди. Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев бугунги кунда шифокорлар қанча ...
ДОРИ ЎРНИГА РАҚС
-Ҳар куни дори ичиш жонимга тегди. Мен билан ҳаттоки синфдошларим ҳам гаплашишни исташмайди. Мени семиз деб, калака қилишади, кўзига ёш олди қизча.
Кимлар пуллик ёки бепул даволанади?
Тиббиёт муассасаларида даволаниш, овқатланиш, дори-дармонлар билан таъминлаш, сервис хизматлари кўрсатиш борасида пули ёки бепул даволаниш тартиби қандай? 
Тадбиркорлар томонидан давлат тиббиёт муассасалари ҳудудида ноқонуний қурилиш ва фаолият ташкил қилиш тақиқланади
Мамлакатимизда ҳар қандай давлат тиббиёт муассасаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли ...
Истамбулдан келган фуқаролар тўлиқ тиббий кузатувга олинди
Туркиянинг Истанбул шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқароларни қабул қилиб олиш ва жойлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 ...
Меҳридарё, қалби пок бўлган доялар меҳнатини қанчалар улуғласак-да оздир
Маълумки, 5 май ҳар йили Халқаро доялар куни сифатида кенг нишонланиб келинади. Жумладан, мазкур сана мамлакатимизда ҳам соҳа ходимлари томонидан кўтаринки кайфиятда қарши олинади. Аввало, доялар фаолияти тўғрисида тўхталганда айтиш керакки, ...