Сенат: «Мамлакатдаги деҳқон бозорларининг санитария-эпидемиологик ҳолати ҳам талабга жавоб бермайди»

Ўзбекистондаги умумий овқатланиш корхоналари ва деҳқон бозорларининг санитария — эпидемиологик ҳолати талабга жавоб бермайди. Бу ҳақда Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев маълум қилди, деб хабар берди «Дарё» нашри.

«2017 йилда режа асосида озиқ-овқат ишлаб чиқариш корхоналари, озиқ-овқат савдоси объектлари ва умумий овқатланиш корхоналарида ўтказилган санитария назорати давомида 587 та тадбиркорлик субъектининг барчасида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари қўпол бузилганлиги аниқланган. Бу жами тадбиркорлик субъектларининг бор-йўғи 1 фоизидир.

Энди тасаввур қилинг: Субъектларнинг қолган 99 фоизида ҳам аҳвол шундай бўлса, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўлиқ таъминланганига ким кафолат беради?», — дейди Сенат раиси.

Давлат санитария-эпидемиология назорати республика маркази маълумотларига кўра, 2017—2018 йилларда 1190 нафар фуқаро (уларнинг 222 нафари болалар) овқатдан заҳарланган ва 9 нафари вафот этган.

Мамлакатдаги деҳқон бозорларининг санитария-эпидемиологик ҳолати ҳам талабга жавоб бермайди.

Маълумотларга кўра, жами 300 га яқин деҳқон бозори ва уларнинг 150 дан ортиқ шохобчасининг аксарияти ичимлик суви билан тўлиқ таъминланмаган, савдо расталари етишмайди, тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш учун махсус расталар ва шароитлар яратилмаган.

Ветеринария-санитария лабораториялари ташкил этилмаган, чиқиндиларни йиғиш учун махсус жойлар ажратилмаган.

Шунингдек, деҳқон бозорларида санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган, бозор ҳудудининг очиқ майдонларида ёки уй шароитида тайёрланган таомлар билан савдо қилиш амалиёти тобора авж олмоқда.

2018 йилда ўтказилган санитария назорати тадбирларида деҳқон бозорларидаги 46 855 нафар сотувчи тиббий кўрикдан ўтмаганлиги аниқланган.

«Ана шундай бир шароитда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш ҳамда хизмат кўрсатиш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига ўз вақтида риоя этилишини таъминлаш бўйича санитария-эпидемиология хизматининг назорат фаолияти чекланганича қолмоқда.

Яъни қонунчиликка мувофиқ, санитария-эпидемиология хизмати текширув ўтказиш учун ваколатли органга буюртма беради.

Буюртма ваколатли орган томонидан уч иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади ҳамда текширувни ўтказиш келишилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинади.

Бундай амалиёт санитария-эпидемиология хизмати зиммасига юклатилган вазифаларни тўлиқ рўёбга чиқариш, айниқса, инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатларга нисбатан тезкор чоралар кўриш имкониятини деярли йўққа чиқармоқда.

Биргина мисол: 2018 йилнинг сентябрида Қарши шаҳридаги «Бахтли оила» тўйхонасида ўтказилган тўйда 70 нафар фуқаро овқатдан заҳарланган.

Шунга қарамасдан, санитария-эпидемиология марказига ушбу объектдаги заҳарланиш ҳолатини текшириш ва профилактик чораларни амалга ошириш мақсадида қисқа муд- датли санитария назоратини ўтказишга рухсат берилмаган.

Шу боис, Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги 2018 йил 7 сентябрда рўйхатдан ўтказилган вақтинчалик низомга тегишли ўзгартишлар киритиш долзарб аҳамиятга эга.

Хусусан, давлат санитария назоратини барча объектларда, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларига қарашли савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида исталган вақтда, ҳеч қандай монеликсиз, молия хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда ўтказиш мумкинлигини белгилаш масаласини кўриб чиқишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Зеро, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи барча нарсадан, жумладан тадбиркорнинг молиявий манфаатларидан ҳам устундир», — дейди Ниғматилла Йўлдошев.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Соғломлаштириш марафони
Бугун вилоят ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш, Спорт ҳамда Ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида “Автомобилсиз кун” шиори остида Фарғона шаҳрининг Ал-Фарғоний номидаги марказий кўчасида соғломлаштириш оммавий тадбири ва 3,5 км масофага югуриш марафони ...
Алишер Шодмонов: «Шифокорларнинг маоши юқори бўлиши керак»
Тасаввур қилинг: шифокор уйингизга келиб, юрак-қон босимини ўлчаяпти. Кейин, хонадондаги барча билан суҳбат қилиб, кўп саволлар беради. Тўғри овқатланиш, мушак ва қон айланиши бўйича фойдали маслаҳатларни айтади. Касаллик хавфи юқори ...
Қўқонда марафон (фото)
«Саломатлик куни» муносабати билан оммавий югуриш тадбири - марафон ўтказилди, деб хабар беради Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. Марафонда шаҳарнинг таълим, маданият, ҳуқуқ-тартибот, соғлиқни сақлаш ва спорт муассасалари, кўплаб ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Одам папилломаси вирусига қарши вакцина жорий қилинмоқда
Юртимизда аёлларда учрайдиган бачадон бўйни саратонининг олдини олишга қаратилган Одам папилломаси вирусига қарши вакцина жорий қилинмоқда. Фото: Mail.ru Здоровье ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 370 мингдан ...
Бўлғуси шифокорлар форуми
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида “Иқтидорли ёшлар юрт эртаси, келажак бунёдкори” форуми ўтказилди. Унда Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали мутахассислик кафедралари профессор-ўқитувчилар ва талабалари томонидан “Соғлом овқатланиш”, “Миллий ҳунармандчилик” мавзуларида ...
Стоматология институтида бир йилда учта халқаро факультет очилди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати Тошкент давлат стоматология институтида айни пайтда хорижий мамлакатларнинг элликка яқин нуфузли олий таълим муассасалари ва компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум ...
Қувалик шифокор «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди 
Фото: Муқимжон Қодиров "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ...
Истамбулдан келган фуқаролар тўлиқ тиббий кузатувга олинди
Туркиянинг Истанбул шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқароларни қабул қилиб олиш ва жойлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 ...
Муҳими: Эътиборсиз бўлмайлик!
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти  маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили 50 минг нафар одам, 1 млн ҳайвон қутуриш касаллиги билан хасталанади. 10 млн. нафардан ортиқ одам ҳайвонлар тишланишидан жабрланади. Шунга ...
Фарғонада “Она-бола” жамғармаси иш бошлади
Фото: XDP.uz Бугун, 3 февраль куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев қабуллар уйида Исроил ва Россия тиббиёт жиҳозлари мутахассислари ҳамда тадбиркорлар билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ...
Ногиронлик пенсиялари кимларга тайинланади?
Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади, деб хабар беради "Ҳуқуқий ахборот" канали. Фото: info-personal.ru Ногиронлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган ...
Табибларга нега ишонамиз? Шаҳрихонлик «Ҳасан домла» хусусида
Чўкаётган одам хасга ҳам ёпишади. Эътибор берганмисиз, табибларга одатда кимлар мурожаат қиладилар - асосан асаб касалликларига дучор бўлган, хасталиги оғир беморлар. Улар йирик шифохоналарда, замонавий ускуналарда текширилиб, етук мутахассислар кўригидан ...
Афсус-надомат чеккандан кўра…
Шивалаб ёғаётган ёмғир шифохона деразасидан кўчага боқиб ўтирган Ноиланинг юрагини баттар эзади. Унинг йўловчиларга ҳаваси келади. Эрталаб севимли ишига, кечқурун оиласи бағрига шошилган одамдан бахтли инсон борми?!
30 йил давомида тамаки чеккан одамнинг ўпкаси кўрсатилди (видео)
Хитойлик трансплантолог-жарроҳлар 30 йил давомида тамаки чеккан одамнинг ўпкаси қандай кўринишда бўлишини кўрсатишди. Ушбу ўпка видеоси ижтимоий тармоқларда тарқаб, 25 млндан кўпроқ намойиш тўплаган. Фойдаланувчилар видеони “ барча замонларнинг тамакига қарши ...
Ишдаги танаффуслар қандли диабетдан сақлайдими?
Янги Зеландиялик олимларнинг таъкидлашларича, офисда ишлаш давомида ҳар 2 соатда танаффус қилиш, организмда қандли диабет касаллиги ривожланишинг олдини олар экан. Фото: tribun.com.ua Уларнинг фикрича, офисдаги 5 дақиқалик танаффус ...