Қалбимизда мангу яшайди

«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони эгаси, тиббиёт соҳасининг етук инсонларидан бири Ҳамрохон Холмирзаевна Ҳожирахматова ҳаёт бўлганида 75 ёшни нишонлар эди.

Юртимиз тинчлиги, саломатлиги ва равнақи йўлида фидойиларча меҳнат қилган ҳамкасбларимизни хотирлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш, ҳаётий тажрибаси ва ўгитлари билан бугунги ёшларимизни ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялашга ҳисса қўшганлар меҳнати таҳсинга лойиқдир.

Ана шундай фидойи, жонкуяр шифокорлардан бири «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони эгаси, тиббиёт соҳасининг етук инсонларидан бири Ҳамрохон Холмирзаевна Ҳожирахматова эди. У кишининг меҳнати ва эзгу фазилатлари ҳар биримиз учун ибрат намунасидир. Ажойиб ва камтарин инсон Ҳамрохон опа Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш  бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб катта ташкилотчилик, халқимиз саломатлиги йўлида жонбозлик кўрсатганлар.

Илк меҳнат фаолияти

Ҳ. Ҳожирахматова 1944 йили Қувасой шаҳар, Қўчқорчи қишлоғида туғилган эди. У 1967 йили Андижон Давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетини тугатиб, илк меҳнат фаолиятини Қувасой шаҳар Қўчқорчи участка шифохонасидан бошлаган. Сўнгра Ҳамрохон Ҳожирахматова Тошлоқ тумани Қумариқ участка шифохонаси бош врачи, вилоят қизил ярим ой жамияти раиси, Қувасой шаҳар марказий шифохонаси бош врачи вазифаларида меҳнат қилди.

Ўз соҳасининг етук билимдони

Ташкилотчилик ва тадбиркорлик қобилиятларининг соҳиби бўлган Ҳ. Ҳожирахматова 13 йил давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасини бошқарди. Шу йилларда вилоятимизда соғлиқни сақлаш ишлари намунали даражага кўтарилди. Аҳоли саломатлигини муҳофаза этишдаги фидокорона хизматлари учун унга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони берилган эди. У «Ҳурмат белгиси» ордени ва «Шуҳрат» медаллари билан ҳам тақдирланган.

Ажойиб ташкилотчи эди

Ҳамрохон Холмирзаевна нафақага чиққандан кейин эса Фарғона шаҳар 4-шифохона бош врачи бўлиб ишлаб, ўзининг ҳалол меҳнати ҳамда жонкуярлиги билан жамоа орасида ҳурмат-эътибор қозонди.

Вилоят тиббиёт органлари сафида бутун умри давомида самарали меҳнат қилиб, ҳаётининг 40 йилдан ортиғини Фарғона вилояти аҳолиси сиҳат-саломатлигини муҳофаза этишга сарф этган Ҳамрохон Ҳожирахматова ажойиб ташкилотчи шифокорлардан бири эди.

Ҳ.Хожирахматованинг вилоятимизда соғлиқни сақлаш, шаҳар ва туманларда тиббий ислоҳотларни ривожлантиришга, қишлоқ врачлик пунктлари ва бошқа тиббиёт масканлари барпо этилишида ва кўплаб шогирдларга устозлик қилишдаги хизматлари ниҳоятда катта эди.

Инсонни хотирлаш — энг олий неъмат

Бугунги кунда унинг ишларини кўп сонли шогирдлари изчил давом эттирмоқдалар. Машаққатли меҳнати билан эл назарига тушган тиббиёт соҳасининг етук фидойиси Ҳамрохон Ҳожирахматованинг бутун умри, меҳнат фаолияти, амалга оширган эзгу ишлари барча тиббиёт ходимлари қалбида мангу яшайди.

9-май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида жамиятимиз равнақи ва саломатлиги учун астойдил хизмат қилган ана шундай инсонларни хотирлаш, уларнинг ҳаёт йўлидан ўрнак олиш, албатта барчамизнинг бурчимиздир.

Манба: «Фарғона шифокори» газетаси

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Қандли диабетга чалинган беморлар учун махсус пойабзал яратилди
Бухоро муҳандислик – технология институти докторанти Мадинабону Муҳаммедова қандли диабетга чалинган беморлар учун махсус пойабзал яратди. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар берди. Фото: «Халқ сўзи Online» — У ...
Фотогалерея: Фарғонада фидойи касб эгаларига эҳтиром кўрсатилди
Жорий йил 12 май куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг мажлислар залида Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари, ...
Фарғоналик тиббиётчилар футбол бўйича республика турнири совриндори
Тиббиёт ходимларининг бу йилги касб байрами арафасида фарғоналик соҳа ходимлари спорт йўналишида ҳам катта муваффақиятга эришдилар. Тошкент шаҳрида тиббиёт ходимлари ўртасида ўтказилган “DIFF Uzbekistan Medical football Cup 2019” мусобақасида фарғоналик врачлардан ...
Ўзбекистонда энг яхши ҳамширалар аниқланди. Фарғоналик Зуҳрахон ғолиблар сафида
Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Ҳамшира-2019” республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzA хабар берди. Фото: UzA Анъавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танлов Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ...
ЮНЕСКО Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари”нинг минг йиллигини нишонлайди
Бухорода бўлиб ўтган Х Халқаро Ибн Сино ўқишлари анъанавий анжумани қатнашчиси, Турон Академияси академиги, тиббиёт фанлари номзоди Абдукарим Усмонхўжаев буюк бобокалонимиз ижодий мероси ҳақида тўхталар экан, эътиборга молик бир далилни ...
USAID Ўзбекистоннинг “Олтин қалам” халқаро танловида махсус мукофот тақдим этди
Тошкент шаҳридаги мухташам “Туркистон» саройида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вице-президенти этиб сайланди
20 май куни Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси (ЖССА)нинг 72-сессияси ўз ишини бошлади. Фото: ТИВ матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий ваколатхонаси маълумотига кўра, ЖССАнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ...
Шахида Нишанбекова— юксак мукофот соҳиби
Бу йил ҳам анъанага кўра мустақиллик байрами арафасида халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган бир ...
Халқаро тиббиёт форуми: таассуротлар ва фикр-мулоҳазалар
Жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Наманган вилоятида илк бор йирик халқаро тиббиёт ва фармацевтика форуми бўлиб ўтди. Унга дунёнинг 30 мамлакатидан 150 га яқин номдор компаниялар вакиллари, соҳанинг етук олимлари, ...
Юртимиз шифокорлари нуфузли халқаро ассоциациянинг махсус грантини қўлга киритди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ер юзи аҳолисининг бир фоизи витилигодан азият чекмоқда. Терида учрайдиган шу ва бошқа касаллик ҳамда нуқсонларнинг олдини олиш, барвақт ташхис қўйиш ва самарали даволаш ...
Бағдод тумани ҳокими беморлар ҳолидан хабар олди
Қурбон ҳайити маънавий-руҳий ҳаётимизда, жамиятимиздаги ўзаро аҳиллик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Халқимиз азал-азалдан ушбу муборак кунларда ўзгаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатган, беморлар ҳолидан хабар олган, кўмакка муҳтож инсонларни ...
Фарғонада туғилган уч эгизак ҳақида
Бола – инсон ҳаётининг қувончи ва мазмунидир. Шу боис қайсики оилада фарзанд туғилса, ўша хонадонда бамисоли тўй бўлиб кетади. Ёши улуғларимиз “Умри-ризқи билан берган бўлсин, ота-онасига йўлдошу, эл ардоғидаги инсон ...
Орден ва медаллар муборак, фарғоналик шифокорлар!
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга ошириш борасидаги ...
Фарғоналик ҳамшира йилнинг энг яхшилари қаторида
Бу йил иккинчи марта ўтказилаётган энг яхши шошилинч тиббий ёрдам хизмати ҳамшираси республика кўрик танлови ҳам ҳамшираларнинг малакасини ошириш, соҳада орттирилган илғор тажрибаларни оммалаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган  муҳим тадбирлардан биридир. [caption ...
Иймонли шифокорлар кўпаяверсин!
Қарийб 40 йилдан буён шифокорлик касбини сидқидил меҳнати билан ардоқлаб келаётган, юзлаб-минглаб кишилар дардини енгиллаштириб, уларнинг жонларига аро кирган стоматолог-врач – “Dental House Kokand” масъулияти чекланган жамияти бош шифокори Адҳамжон ...