Яна “Лирика” можароси. Қонунни билмасликми ёки …

Фото: qonun-ijro.uz

Фарғона вилоят ИИБ ЭКБнинг 2018 йил 7 декабрь кунги 708-сонли хулосасида судланувчи М.Муноварованинг яшаш хонадонидан далилий ашё тариқасида олинган 56 дона “Лирика 300 мг Прегабалин” таблеткалари таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд эмаслиги, таблеткалар гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модда ҳисобланмаслиги кўрсатилди.

2018 йил 27 ноябрь куни ДХХ Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Мавжудахон Муноварованинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Кўздан кечириш жараёнида ушбу хонадон ошхонасидаги тортма ичидан, йўлакка ўрнатилган шкаф ичидан, М.Муноварова томонидан тақдим этилган эркаклар ҳамёни ичидан жами 4 минг 628 дона “Трамадол Ланнахер 50мг” номли ва 56 дона “Лирика 300 мг Прегабалин” номли таблеткалар борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди.

Фарғона вилоят ИИБ ЭКБнинг 2018 йил 7 декабрь кунги 707-сонли хулосасида судланувчи М.Муноварованинг яшаш хонадонидан далилий ашё тариқасида олинган 4 минг8 628 дона “Трамадол Ланнахер 50мг” таблеткалари таркибида “трамодол” гиёҳвандлик воситаси мавжудлиги, таблеткалар таркибидаги соф оғирлиги 231,4 граммни ташкил қилиши кўрсатилди.

Фарғона вилоят ИИБ ЭКБнинг 2018 йил 7 декабрь кунги 708-сонли хулосасида судланувчи М.Муноварованинг яшаш хонадонидан далилий ашё тариқасида олинган 56 дона “Лирика 300 мг Прегабалин” таблеткалари таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд эмаслиги, таблеткалар гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модда ҳисобланмаслиги кўрсатилди.

Фарғона вилояти 2-сонли наркалогия диспансерининг 2019 йил 9 январь кунги 1-сонли далолатномасида судланувчи М.Муноваровада ҳеч қандай гиёҳвандлик касаллиги аниқланмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Жинотя кодексининг 96-моддаси тартибида мажбурий даволаш чорасига мухтож эмаслиги кўрсатилди.

Судда судланувчи М.Муноварова ўзига нисбатан эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлигини билдириб, ҳақиқатан ҳам 2-3 йиллар илгари Қўқон шаҳрининг “Космонавтлар” мавзесидаги ноқонуний дори воситаларида бозорида дори сотиш билан шуғулланиб келганлигини, лекин кейинроқ назорат кучайганлиги, қайнонаси касал бўлиб қолганлиги сабабли бу иш билан шуғулланмай қўйганлигини. Лекин акаси Р.Закиров 2018 йил август ойига қадар дорифурушлик билан шуғулланганлигини. 2018 йилнинг июль ойи охирларида акаси унга дорифурушлик билан бошқа шуғулланмаслигини айтиб, қора целлофан пакетга ўроғлиқ ҳолдаги ва битта қора эркаклар ҳамёнига солинган дориларини унга сақлаб туриш учун берганлигини. У акасидан олган дориларни уйига олиб келиб очиб кўрганида, “Трамадол” ва “Лирика” номли дорилар эканини билиб, уларни оила аъзоларига ҳам кўрсатмасдан яшириб қўйганлигини. Акаси 2018 йил 26 август куни вафот этгач, дорилар унда қолиб кетганлигини. 2018 йил 27 ноябрь куни уйига ДХХ ва ИИБ ҳодимлари келишиб, ўтказилаётган тезкор тадбир доирасида яшаш уйини кўздан кечиришларини айтишганлигини, ҳодимлар яшаш уйини холислар иштирокида кўздан кечиришиб, акаси берган дориларни топиб олишганлигини, шундан сўнг дориларни баённома тузишиб, далилий ашё тариқасида олиб кетишганлигини. Ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, ушбу дори воситаларини сақлаш қонунга хилоф эканини билганлигини, лекин уларни сотиш нияти бўлмаганлигини, дориларни акаси вақтинча сақлаб туришини айтганлиги сабабли сақлаб келганлигини, бу дорилар ҳақида оила аъзоларидан ҳеч кимнинг хабари бўлмаганлигини билдириб, енгиллик беришни сўради.

Суд ушбу жиноий ишни муфассал,ҳар томонлама кўриб чиқиб, судланувчи Муноварова Мавжуда Исмаиловнани Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми
“а” банди билан айбдор деб топди ваунга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан сутканинг соат 20:00 дан 06:00 га қадар чиқишни чеклашдан иборат 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Ҳаётжон СОТВОЛДИЕВ,

жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг раиси.

Манба: qonun-ijro.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

“Очиқлик индекси” рейтинги эълон қилинди: Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир поғона юқорилади
Маълумки, Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши шакллантирилган. Ушбу кенгаш экспертлар иштирокида давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви ...
Билим ва маҳорат танлови
Фахр билан айтиш муҳимки, йилдан-йилга ўз обрўсига эга бўлиб келаётган, шунингдек, вилоят тиббиёт тизимида меҳнат қилаётган ҳамширалар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаётган, бунинг баробарида уларнинг билим ва тажриба бобидаги салоҳиятларини юксалтираётган ...
Қўқонда марафон (фото)
«Саломатлик куни» муносабати билан оммавий югуриш тадбири - марафон ўтказилди, деб хабар беради Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. Марафонда шаҳарнинг таълим, маданият, ҳуқуқ-тартибот, соғлиқни сақлаш ва спорт муассасалари, кўплаб ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Бутун дунёда тиббиёт текин эмас
Мамлакатимизда сўнгги уч йилда тиббиёт соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Шунга қарамай, ҳали соҳада хусусан, аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида муаммолар бор. Тиббиёт муассасалари, хусусан, 16 ...
Ўзбекистонда сунъий йўл билан фарзанд кўришга рухсат берилиши мумкин
2019 йил 7 январда юртимизда демографик ҳолатни яхшилашга қаратилган  «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасига тақдим этилди. Мазкур қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан ...
Хусусий туғруқхоналар қандай ташкил этилади?
Хабарингиз бор, 2019 йил 8 ноябрь куни “Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг қарори эълон қилинди. 2019-2025 йилларда ...
Сенат: «Мамлакатдаги деҳқон бозорларининг санитария-эпидемиологик ҳолати ҳам талабга жавоб бермайди»
Ўзбекистондаги умумий овқатланиш корхоналари ва деҳқон бозорларининг санитария - эпидемиологик ҳолати талабга жавоб бермайди. Бу ҳақда Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев маълум қилди, деб хабар берди «Дарё» нашри. «2017 йилда режа асосида ...
Оналар ва болалар ўлими юқори бўлган вилоятлар маълум қилинди
Фото: uzssgzt.uz Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси вакиллари навбатдаги йиғилишида республикада оналар ва болалар ўлими юқори бўлган вилоятлар маълум қилинди. ...
2019 йилда шошилинч тиббий ёрдам учун 200га яқин махсус транспортлар харид қилинади
2017 йил давомида саккиз ярим миллиондан кўпроқ фуқарога тез тиббий ёрдам тизими орқали хизмат кўрсатилди. Уч миллионга яқин бемор стационар ва амбулатор шароитда даволанди. Шу даврда шошилинч тиббий ёрдам тизимида ...
Магистратурада янги “Нутрициология” йўналиши очилади
Янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси магистратурасида янги “Нутрициология” йўналиши ўз фаолиятини бошлайди.  Фото: mrt-domodedovo.ru Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрда “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом ...
Овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатларининг асосий сабаблари маълум қилинди
Фото: ТСН Ўзбекистоннинг Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков овқатдан заҳарланиш ҳолларига сабаб бўлувчи омилларни маълум қилди: озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш технологиясига амал қилинмаслиги; технологик жараёнларда қўлланиладиган ускуналарнинг эскирганлиги; ...
Мендан донорлик қони талаб қилишяпти. Шу тўғрими?
Аёлим ҳомиладор. Амбулатория рўйхатга қўйилган. Мендан донорлик қони талаб қилишяпти. Шу тўғрими? Нотўғри. “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ қон ва унинг таркибий қисмларини тиббиёт эҳтиёжлари учун топшириш донор ...
Ўзбекистон нотўғри овқатланишдан ўлим ҳолатлари даражаси бўйича «етакчи» бўлди
Германиядаги Фридрих Шиллер номидаги университет олимлари нотўғри овқатланиш сабаб юз берадиган ўлим ҳолатлари даражаси бўйича Европа мамлакатлари рейтингини тузишди. Тадқиқот 1990 йилдан 2016 йилгача бўлган даврдаги маълумотларга асосланади, деб хабар ...
Вакциналар ҳақида миш-мишлар қанчалик рост?
Фото: gazeta.uz Шу кунларда ижтимоий тармоқларда бачадон бўйни ракини олдини олиш учун эмлаш тўғрисида бир аудио тарқалди. У ердаги гаплар қанчалик тўғри? Гап шундаки бачадон бўйни ракини кўп ...
Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган таниқли доктор Ўзбекистонга келди
Ўтган йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашганди. Ўшанда давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ...