Марғилонда 21 нафар тиббиёт ходимининг истеъмолчи сифатида поймол бўлган ҳуқуқлари тикланди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг жойлардаги таянч гуруҳлари аъзоларидан истеъмолчилик ҳақ ҳуқуқлари поймол бўлаётганлиги тўғрисида мурожаатлар бўлиб турибди.

Фото: astana.salexy.kz

Яқинда шаҳардаги 5-оилавий поликлиника таянч гуруҳи томонидан поликлиникада ишловчи 21 нафар ишчи хизматчиларининг 2017 йил июнь ойи иш ҳақларидан тўлов топшириқномаси асосида газ идорасининг банкдаги махсус ҳисоб рақамига тўланган 1 132 900 (бир миллион бир юз ўттиз икки минг тўққиз юз) сўм миқдоридаги пул маблағларини ходимларнинг ҳар бирини газ идорасидаги шахсий ҳисоб рақамига тушириб бериш ишларини пайсалга солиб келинаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди.

Шаҳар жамияти ходимлари томонидан мурожаатни ўрганиш жараёнида ўтказилган маблағнинг ҳақиқатан ҳам мижозларнинг шахсий ҳисоб рақамларига келиб тушмаганлиги маълум бўлди. Ғазначилик бўлинмасида ўтказилган ўрганишлар маблағларнинг ўз вақтида газ идораси махсус ҳисоб рақамига йўналтирилганлигини, шунингдек хизмат кўрсатувчи банк томонидан ҳам ўз вақтида тегишли амалиётлар ўтказилганлиги, маблағлар газ идораси махсус ҳисоб рақамига келиб тушганлигини кўрсатди. Маълум бўлишича, ўтказилган тўловларни газ участкасининг компьютер базасига киритишга масъул бўлган шахснинг ўз вазифасига бепарволик билан қараганлиги оқибатида тўловлар базада акс этмай қолган. Орадан бир ой ўтиб ушбу ходим ишдан ҳам бўшаб кетган.

Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликни эса газ идорасининг вилоят ҳудудий бўлими мутахассислари томонидан бартараф этилишига, натижада 21 нафар тиббиёт ходимининг истеъмолчи сифатида поймол бўлган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Абдусатторбек НЎМОНОВ
Марғилон шаҳар ИҲҲҚЖ матбуот ва ахборот бўйича мутахассиси 

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда kun.uz хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Давлат ...
Дори воситаларининг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Фото: fsh.uz Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2522-2, 11.06.2019 й.) Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, ...
Вазирлар Маҳкамаси кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатини тасдиқлади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан қуйидагилар: кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ...
Табибларга нега ишонамиз? Шаҳрихонлик «Ҳасан домла» хусусида
Чўкаётган одам хасга ҳам ёпишади. Эътибор берганмисиз, табибларга одатда кимлар мурожаат қиладилар - асосан асаб касалликларига дучор бўлган, хасталиги оғир беморлар. Улар йирик шифохоналарда, замонавий ускуналарда текширилиб, етук мутахассислар кўригидан ...
Сўнгги пушаймондан нима наф бор?
..Шералининг тайинли иши, гулдай хотини, бир-биридан ширин уч фарзанди бор эди. Тагида янги машина. Оиласи билан бекаму кўст яшарди, қисқача айтганда, бахтли ҳаёт кечирарди. 
Республика болалар аутизми реабилитация маркази ташкил этилиши мумкин
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Республика болалар аутизми реабилитацияси марказини ташкил этиш ҳақида петиция пайдо бўлди. Фото: sobitie.com.ua Ҳозирги кунда туғилаётган чақалоқлар орасида аутизм ташхиси қўйилганлар ҳам бор. ...
Коррупциянинг олдини олишда ҳар биримиз масъулмиз
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида Ўзбекистон Республикасинниг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва келгуси вазифаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
«Маскалар» нархи 5000 сўмгача сотилмоқда. Бунга ким айбдор?
Фото: vkonline.ru Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси юртимиз ҳудудидаги дорихоналарда сотилаётган ниқоблар нархини ўрганди. Дорихоналар одамларнинг соғлиғи учун эмас, балки аллақачон мўмайгина даромад кўрадиган шахсий бизнесга ...
Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда
Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцованинг маълумот беришича, Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда. Фото: aif.md Скворцова бу ҳақда «Соғлиқни сақлаш» ва «Демография» лойиҳаларига бағишланган ...
Актам Хайитов: “Овқатланиш маданиятимиз йўқ”
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. ...
Қувада «тез ёрдам» машинаси ойнаси синдирилди, ҳайдовчи ҳушдан кетказилди, шифокорини эса…
Иллюстратив фото Гап бошидаёқ айтиб қўйсак: шифокор соғ-саломат, унга тан жароҳати етказилмаган, бироқ воқеалар ривожи зўравон ўйлаганидек ривожлангандами... ўх, оқибатини тасаввур қилишнинг ўзи қўрқинчли! Энди бир бошдан. Ўтган йилнинг ...
Тиббиёт муассасаларида коррупцияга қарши курашиш ва «одоб-ахлоқ» ойлиги ўтказилади
Фото: ptzgovorit.ru Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий соҳада қонун устуворлигини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди. Тиббий соҳада қонун устуворлигини таъминлаш ...
Бағдодда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Бағдод туманида мустақиллик байрамининг 27 йиллигига бағишланган халқ сайли давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан уюштирилган  тиббий кўрикда ижтимоий патронаж ва рақамли рентген кўчма амбулаторияси аҳоли хизматида бўлди. [caption id="attachment_1758" align="aligncenter" ...
Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган таниқли доктор Ўзбекистонга келди
Ўтган йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашганди. Ўшанда давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ...
Бағдодликлар тиббий хизматдан мамнун
Фото: Муқимжон Қодиров Туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникасида аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш, тиббий кўрик ишлари самарали йўлга қўйилган. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом турмуштарзини қарор топтиришда тиббий ...