Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларни овқатлантириш — жуда долзарб мавзу

Ушбу мавзу овқатлантириш жараёнини сезиларли даражада енгиллаштирадиган ва айрим болаларга мустақил ривожланишга ёрдам берадиган қоидаларни ўз ичига олади.

Фото: “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди

Болалар ижтимоий мослашув марказида имконияти чекланган болаларни тўғри озиқлантириш масалалари бўйича дарслар ўтказилди. Улардан асосий мақсад ота-оналарга овқатлантиришни ўргатиш, овқатни дозалаш ва овқатланиш пайти бола танасини тўғри тутишини кўрсатишдир.

Ушбу видеолавҳадан алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларни овқатлантириш қоидалари ўрин олган.
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Лола Каримова-Тилляева томонидан 2004 йилда имконияти чекланган болаларга диагностика, ортопедик ва неврологик даволаш бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.

Марказда церебрал фалаж, Даун синдроми, аутизм, руҳий ривожланиши сустлашган каби ташҳисларга эга ва таянч ҳаракат тизими касалликлари билан хасталанган болаларга кўмак берилади. Бу ерда тиббиёт мутахассислари, педагоглар ва реабилитологлар ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш дастури асосида иш юритадилар. Марказдаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.

Дўстларингизга улашинг: