Соғлиқни сақлаш соҳасида биринчи халқаро инвестициявий форум ўз ишини бошлади

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Марказий Осиё давлатлари, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Франция, Беларусь, Греция, Озарбайжон, Эрон каби мамлакатларнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган компания вакиллари иштирокида тадбир ташкил этилди.

Фото: uza.uz
Форумда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов мамлакатимиз тиббиёт соҳасида 2018 йилда халқаро молиявий институтлар кўмагида жами 50 миллион АҚШ долларига тенг 6 та лойиҳа амалга оширилгани, жорий йилда яна 8 лойиҳа рўёбга чиқарилишини маълум қилди.
Шунингдек,  “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2019” Тошкент 24-халқаро кўргазмаси очилди. Унда жаҳоннинг 22 мамлакатидан тиббий ускуна ва анжомлар, дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган 250 га яқин компания вакиллари ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда.
Шу куни соғлиқни сақлаш соҳасида ишбилармонлар иштирокида кооперацион биржа ташкил этилди.
Форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этди.
UzA

Дўстларингизга улашинг: