Уч опа-сингилнинг ўлимида айбдор деб топилган шифокор оқланди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция шикоятини кўриб чиқиб, шифокор Нодир Тўлагановни Олмазор туманида уч опа-сингилнинг ўлими ҳақидаги иш бўйича айбсиз деб топди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди маълум қилди.

Ўтган йилнинг октябрида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия тиббиёт маркази шифокори 34 ёшли Нодир Тўлаганов Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) бўйича айбдор деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Аммо ҳимоя томони судга шифокор йўриқнома бўйича иш тутиб, қонунни бузмаганини исботлади. Жонлантириш бўлимида опа-сингилларнинг энг кичиги вафот этгач, шифокор қандайдир юқумли касаллик ташхисини қўйиб, болаларни тегишли тиббий муассасага юборишга қарор қилади. Шифокор бундай қарорни ички йўриқномага мувофиқ қабул қилганини тушунтирди: у юқумли касалликка чалинган болаларни режали операциялар билан шуғулланадиган клиникада қолдира олмас эди. Агар бу заҳарланиш эмас, хавфли инфекция бўлиб чиқса, марказдаги ўнлаб беморларга юқиши мумкин эди.

Шунингдек, қизларнинг ота-онаси аввалги кўрсатмаларни улар прокуратура терговчилари босими остида берганини айтиб, шифокор Тўлагановга нисбатан даъволари йўқлигини маълум қилган.

Нодир Тўлаганов аввалги лавозимига тикланиш ҳуқуқи билан тўлиқ оқланди.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда туғилган Муниса, 2011 йилда туғилган Мухлиса ва 2013 йилда туғилган Моҳира Қосимовалар 2017 йил 8 ноябрь куни тиббиёт муассасаларида вафот этган эди. Мазкур ҳолат юзасидан 9 ноябрь куни Олмазор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

sof.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Шифокорларга тажовузлар қачонгача давом этади?
«Шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати шифокорларига беморлар ва уларнинг яқинлари томонидан ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиш билан боғлиқ хабарлар ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларининг бош мавзусига айланиб улгурди. Бундай ...
Меҳридарё, қалби пок бўлган доялар меҳнатини қанчалар улуғласак-да оздир
Маълумки, 5 май ҳар йили Халқаро доялар куни сифатида кенг нишонланиб келинади. Жумладан, мазкур сана мамлакатимизда ҳам соҳа ходимлари томонидан кўтаринки кайфиятда қарши олинади. Аввало, доялар фаолияти тўғрисида тўхталганда айтиш керакки, ...
ЖССТ: Қандли диабет XXI аср эпидемияси
Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда дунёдаги 425 миллиондан ортиқ одам диабет билан оғримоқда, уларнинг аксариятини 2-тур қандли диабет ташкил қилади. Энг ачинарлиси, уларнинг ҳар иккинчиси ўз касаллиги ҳақида билмайди. Ушбу муаммонинг ...
Биласизми: 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоизга камайтирар экан  
Бугун эрта тонгдан мамлакатимиз бўйлаб аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида оммавий саломатлик тадбирларининг навбатдагиси “Спорт – соғлом ҳаёт кечиришнинг асоси” шиори остида ҳар бир тиббиёт муассасаси ...
Нега аҳолида тиббий маданият етишмайди?
Фото: uzssgzt.uz Бугунги тиббиёт тизимидаги ўзгаришлар инсонларнинг саломатлигини муносиб ҳимоялаш,уларни турли касалликлардан асраш- бахтли ва ҳотиржам, фаровон турмуш кечиришига хизмат қиляпти. Айниқса, бунда шошилинч тез тиббий ёрдам ...
Шерзод Қудратхўжаев: “Пирамидани тескари қилайлик!” (видео)
  Фото: fb.com/Sherzodxon Qudratxo'janing manzili Пойтахтимиздаги "BeFit Fitness and Wellness" соғломлаштириш масканида Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда турли вазирликлар раҳбарлари, спорт усталари иштирок этиб, журналистлар билан мулоқот ...
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги: “Ҳар бир ҳолатда тайёр туринг!”
Бурч ва шараф сўзлари – энг қийин дамларимизда зудлик билан ёнимизга етиб келувчи, оғир дамларимизда биз билан елкадош бўла оладиган инсонларга тегишлидир. Бундай инсонлар инсон ҳаётини сақлаб  қолиш учун, ўз ...
Тиббиёт ходимлари учун ҳақ тўлаш тизими ўзгарди
Фото: Gazeta.uz Ўзбекистон Респубикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонунининг 10–моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар  бўйича 2017-2019 ...
Октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланади
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда ...
Малакали мутахассис эди
Бевақт ўлим Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директорининг тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Ўлмас Акрамович Саиджоновни орамиздан олиб кетди. У.Саиджонов 1961 йил 15 ...
Соғлиқни сақлаш тизимида янги тайинлов
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти директори лавозимида Динара Маккамбаевна Хаширбаева иш бошлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. Унга, биринчи навбатда, мазкур институтни ривожлантириш стратегиясини ишлаб ...
“Doctors community cup – Tashkent-2019”: Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Тожикистон ярим финалда
Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академияси майдонида футбол бўйича “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири ўтказилаётганидан хабарингиз бор. Фото: UzA Нуфузли мусобақада Украина, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда мамлакатимиз шифокорлари ...
Онани “боланг ўлик туғилди“ деб алдаб, бола сотиб юборилган
Фото: "UzA" Тиббиёт соҳасида йўл қўйилаётган айрим ҳолатлар инсонийлик мезонларига мутлақо тўғри келмайди. Кўзи ёриётган аёлларни икки йўл орасидаги кишига қиёсланади. Лекин айрим шифокорлар шу ожиз аҳволдаги ...
МЎЪЖИЗА: Болалар коронавирусга чалинмайди(ми?)
Хитойда тарқалган коронавирус кексаларни аямаяпти, лекин болаларда унинг аломатлари акс этгани йўқ. Хитойдаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича марказ тадқиқотчилари олиб борган кузатув натижалари асосида шундай хулосага келинди. Мазкур ...
Соғлик — инсон учун бeрилгaн энг улуғ туҳфa экaн
Ҳурматли таҳририят! "Фарғона шифокори" газетасини ўқиб бораман.