Алкоголнинг ҳар қандай миқдори инсультга олиб келади(ми)?

Ҳаттоки, кичик миқдордаги спиртли ичимлик ҳам қон босимини кўтариб, инсультнинг юзага келиш хавфини оширади, деган хулоса ҳавола қилинади нуфузли Ланcэт журналида эълон қилинган йирик тадқиқотда. 
Фото: ukp55.ru
Бунга қадар кунига ичилган оз миқдордаги алкоголь киши саломатлигига зиён етказмайди, деб ҳисоблаб келинар эди.
BBC маълум қилишича, Буюк Британия ва Хитой олимлари 10 йил давомида 500 минг нафар хитойликни кузатганлар.
Олимларга кўра, тадқиқот натижалари барча миллатларга мос тушади. Олимлар мазкур натижаларни алкоголнинг танага тўғридан-тўғри таъсирини намоён қилувчи энг яхши далил сифатида тасвирлаган.
Экспертлар ҳар ким алкоголь истеъмолини камайтириши зарурлигини таъкидлайди.
Кўп ичишнинг зарари тиббиётга узоқ вақтдан бери маълум эди, аммо баъзи тадқиқотлар кам миқдордаги алкогол саломатлик учун фойда келтириши мумкин, деган хулосага келган. Бироқ мазкур тадқиқот ҳеч қайси миқдордаги ичкилик хавфсиз эмаслигини кўрсатган.
Тадқиқотда нима дейилади?
Тадқиқотни олиб борган Оксфорд, Пекин университетлари ва Хитой Тиббий Фанлар Академияси олимлари қуйидаги хулосаларни тақдим қилган:
  • кунига бир ёки икки марта алкогол ичиш инсульт хавфини 10-15 фоизгача оширади;
  • кунига тўрт марта ичиш инсульт хавфини 35 фоизга қадар оширади.
Тадқиқотда бир марталик ичкилик қуйидагича тавсифланган:
  • кичик бокалдаги вино;
  • бир шиша пиво;
  • бир марта кўтаришга етувчи бошқа спиртли ичимликлар.
Тадқиқот давомида оз миқдорда ичилган вино ёки пивонинг саломатлик учун фойда келтириши исботланмаган.
Олимларга кўра, алкоголнинг юрак фаолиятига салбий таъсири юзасидан тугал хулосага келиш учун яна бир неча давомида изланиш олиб боришга тўғри келади.
Нега айнан хитойликлар кузатилди?
Шарқий Осиё алкоголнинг таъсирларини ўрганиш учун қулай жой саналади.
Хитойда кўплаб одамлар ичишдан қайтарувчи қадимий генлар комбинациясига эга. Ушбу генлар алкоголга нисбатан ёқимсиз реакция юзага келишига таъсир қилади. Шу сабабдан хитойлик эркакларнинг учдан бир қисми ичмайди. Жуда кам аёллар алкогол истеъмол қилиши мумкин.
Олимларнинг маълум қилишича, генетик бичимига қараб ичувчилар ва ичмайдиган одамларнинг саломатлигини қиёслаш билан алкоголнинг бевосита асоратларини аниқ ўрганиш мумкин.
Ғарбликларда бундай генларнинг мавжуд эмаслиги туфайли ўхшаш тадқиқотни бошқа ерда ўтказишнинг имкони бўлмаслиги мумкин.
Бошқа экспертлар нима дейди?
Кембриж Университетидан доктор Стивен Бержес юқорида тилга олинган тадқиқотнинг айрим чекловлари борлигини айтади — унда фақатгина Хитой аҳолиси ўрганилган ва асосий эътибор винога эмас, балки спиртлар ҳамда пивога қаратилган.
Бироқ доктор Бержес тадқиқот ўзида сўнгги ўн йилликларда ўтказилган бошқа кўплаб илмий ишлар натижаларини ўзида акс эттирганини таъкидлайди.
«Инсульт хавфи истеъмол қилинган алкогол миқдорига монанд равишда ошиб боради. Шунинг учун одамлар ўзини ичкиликдан тия олмаса, ҳеч бўлмаганда, унинг миқдорини камайтириши лозим.»
Амалий статистика фани бўйича фахрий профессор Кевин Маквой эса тадқиқотнинг ҳамма саволга жавоб бермаганини маълум қилади.
«Бу тадқиқот бизнинг алкогол тўғрисидаги билимларимизни янада оширади, аммо у алкоголнинг нега инсульт хавфини орттирадию, лекин юрак хуружига сабаб бўлмаслигининг тагига етмаган.»
Кембриж Университетидан бошқа бир профессор Девид Спигелҳалтер тадқиқот билан танишиб чиққанидан сўнг ўзида иккиланиш пайдо бўлгани ҳақида сўзлайди.
«Мен доимо меъёрида ичилган алкоголнинг юрак-қон томир хасталикларига сабаб бўлмаслигига ишонар эдим, энди бу борада шубҳага бориб қолдим».
ЎзА

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ўзбеклар дунёда энг носоғлом овқатланувчи миллатлардан экан
Ўзбекистонликлар дунёда энг носоғлом овқатланадиган халқлардан бўлиб чиқди. Кундалик овқатланиш билан боғлиқ касалликлар ва улар сабаб бўлаëтган ўлим сони бўйича дунëнинг 195 давлатида ўтказилган илмий тадқиқот хулосасига кўра¸ бундай ўлим ...
Янги тадқиқот: яра ёки жароҳатлар ўз-ўзидан битади
Фото: GETTY CREATIVE Олимларнинг ваъда беришича, яқин келажакда, масалан, куйиш ёки баъзи касалликлар асорати бўлмиш катта яралар, терининг шикастланишини беркитиш учун беморлар пластик жарроҳ тиғи остига ётишга ...
Энг соғлом мамлакат номи аниқланди
«The Local»нинг хабар қилишича, Испания энг соғлом мамлакат, дея расман тан олинди. Бу ҳақида pv.uz хабар беради. Фото: pv.uz «Bloomberg» томонидан тузилган дунё мамлакатлари индексига кўра, 2017 йилда олтинчи ...
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нега айнан 1 июнда нишонланади?
Ушба мавзуга бағишланган мақола "Ҳуқуқий ахборот" каналида эълон қилинди. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 1949 йил Парижда бўлиб ўтган Аёллар халқаро демократик федерациясининг конгрессида таъсис этилган бўлиб, 1950 йилдан бошлаб нишонланиб келмоқда. Нега ...
Коронавирус иссиқ ҳавода ўладими?
Фото: "Вечерний Магнитогорск" Россиялик ёш мутахассис Виталий Кацман «Ухан вируси ҳароратга чидамсиз ва 26–27 даража иссиқда ўлади», деган эди, хўп бу қанчалик исботланган билмадим-у, лекин ҳаво исиши ...
Яроқсиз батарейка суяк хасталикларини келтириб чиқариши мумкин
Батарейкалар кичкина бўлишига қарамай, зарари анчагина. Битта батарейка 20 метр квадрат ер, 400 литр сув, иккита дарахт, 1та типратиканни заҳарлашга етадиган  зарарга эга. Чиқиндига ташланган батарейканинг устки қопламаси турли ташқи таъсирлар ...
Хитойда коронавирусга барҳам бериш муддати маълум қилинди
Хитой коронавирусни енга олади, бу ҳақда ХХРнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй РФ Давлат думаси вице-спикери Иван Мельников билан учрашувда маълум қилди. Фото: Peng Ziyang/Xinhua/globallookpress.com Элчининг айтишича, Пекин март ...
Энг хавфли вирус аниқланди
Кишиларнинг энг асосий “қотили” ОИВ, қутуриш ёки безгак вируси эмас, балки гепатит вирусининг турли штаммларидир. Улар ҳар йили 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлади. Бу ҳақда Lancet журналида эълон қилинган ...
Эксперт фикри: Коронавирус иссиқ ҳароратда йўқолмайди
Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши коронавирус тарқалишини тўхтатиши мумкин деган тахминларни ўринсиз. Худди шундай фикрни Россия Фанлар академиясининг Иқтисодий прогнозлаш институти жамоат саломатлигини таҳлил қилиш ва прогнозлаш лабораторияси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Борис Ревич илгари ...
Шифокорлар учун махсус соат
Шифокорлар учун махсус “Apple watch” соати яратилди. Соат “Airstrip”  компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Ушбу қурилма бемор ҳолати ҳақида шифокорга тезлик билан хабар қилувчи мобил платформалар устида иш олиб боради.
Ҳижома нима?: «Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин»
Фото: bbc.com Дард бор экан. Шифоси ҳам бор. Лекин уни излаш керак. Излаганда ҳам тўғри жойдан излаш керак. Ўзбегим одатда осон ва арзон йўлини излайди. Қолаверса дарднинг ...
СТАТИСТИКА: Дунёнинг 1,5 миллиард аҳолиси кашанда
Инсониятнинг замонавий ҳаёт тарзида тамаки чекиш кўпгина сурункали касалликлар, ногиронликни келтириб чиқарувчи, иш қобилиятини пасайтирувчи ва ўлимнинг ёшариб бораётганлигига сабаб бўлувчи хавфли омиллардан ҳисобланади. Фото: pochemu24.ru Жаҳон соғлиқни ...
Хитойлик олимлар кўмирда пиширилган гўштнинг истеъмол қилиниши хавфи ҳақида огоҳлантирди
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, кўмир ёниши чоғида полициклик ароматли углеводородлар ҳосил бўлади. Бу бирикмалар соғлик учун хавфли ҳамда ўпка, сийдик пуфаги ва тери саратонини ривожлантирувчи генетик мутацияларни келтириб чиқариши мумкин. Олимлар ўтказган тажрибада ...
Зухрахон Ҳайдарова “Ҳамшира – 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлди
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда биринчи тиббий кўмак беришда ҳамшираларнинг алоҳида ўрни бор. Фарғона шаҳридаги “Кимёгарлар” саройида бўлиб ўтган “Ҳамшира – 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичида ўрта тиббиёт ходимларининг ...
Ёлғон гапирувчилар кўпроқ касал бўладилар
Олимлар ёлғон соғлиқнинг ёмонлашувига ва ўзини ёмон ҳис қилишига олиб келади деган хулосага келишди.