Қўқонда янги тиббий марказ иш бошлади

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий текшириш маркази Қўқон филиалида янги, замонавий лойиҳа асосида қурилган, ихтисослашган марказ иш бошлади. Бу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур муассасага онкологиянинг барча соҳасидаги мутахассислар жалб этилиб, ҳар бир хона тиббий жиҳозлар ва замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Бу Президентимизнинг “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг амалдаги ижросидир.

Марказда директор A. Тўйчибоев бошчилигида кўплаб хайрли ишлар бажарилдики, бунинг натижасида беморларнинг кўп вақт навбатда туриши, сарсон бўлиши каби қийинчиликларига барҳам берилди. Бемор мурожаат қилганидан бошлаб, даволаниб, чиқиб кетгунигача бўлган жараён назоратга олиняпти. Марказда босқичма-босқич текширувлардан ўтишга қулайликлар яратилди.

Дўстларингизга улашинг: