Фарғонада «Ёшлар инновацион маркази» ташкил этилди

Жорий йил 19-март куни Президент раҳбарлигида видеоселектор ўтказилган эди. Йиғилишда ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган.

Фото: yoshlar24.uz

Мазкур ташаббуснинг амалий ижроси сифатида Фарғона шаҳрида юқори технологиялар асосида жиҳозланган «Ёшлар инновацион маркази» ташкил этилди. Бугун мазкур марказнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳам иштирок этди.

«Ёшлар инновацион маркази» кўп тармоқли бўлиб, ундан вилоят ёшлари манфаатлари учун хизмат қилиши кўзда тутилган қуйидаги йўналишлар ўрин олган:

  1. Ёшлар қабулхонаси;
  2. «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси;
  3. «Ёш тадбиркор» консултатив маркази;
  4. Ёшлар бандлигига кўмаклашиш бюроси;
  5. Ёшлар туризми агентлиги;
  6. Ёш оилалар учун тиббий хизмат;
  7. Ёшларга психологик хизмат кўрсатиш маркази;
  8. Ёш оила инновацион маркази;
  9. Ёшлар кутубхонаси;
  10. Юридик клиника;
  11. ИТ-академия;
  12. Bооk cаfе.

Вилоят ёшлари марказда тақдим этилаётган хизматлардан бепул фойдаланишлари мумкин бўлади.

Гулрухсор ХУДАЙБEРДИЕВА

Дўстларингизга улашинг: