Тиббиёт ходимлари учун ҳақ тўлаш тизими ўзгарди

Фото: Gazeta.uz

Ўзбекистон Респубикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонунининг 10–моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар  бўйича 2017-2019 йиллар учун тузилган Бош келишувнинг 59-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида вазирлик тасарруфидаги корхона ва муассасаларда меҳнат қилаётган касаба уюшма аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнатга оид ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида 2019-2021 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви имзоланди.

Унга кўра Тармоқ келишувининг Меҳнатга ҳақ тўлаш кафолатли тўловлар ва компенсация тарзидаги тўловлар бўлимига смена ёки навбатчилик асосида иш ташкил этиладиган соғлиқни сақлаш муассасаларида ходимларнинг навбатчилик вақтидаги соат 18 00 дан 22 00 гача бўлган даврдаги иш вақтини «кечки вақт» ёки «кечки смена» сифатида белгиланиши ва бу вақтда ишнинг ҳар бир соат учун камида 1.25 баравар миқдорда ҳақ тўланиши лозимлиги;

— мазкур бўлимда Республикада белгиланган байрамлар (1-январ, 8-март, 21-март, 9-май, 1- сентябр, 1-октябр, 8-декабр, Рўза ва Қурбон ҳайитларининг биринчи кунлари)да иш  графиги асосида ишлаганлик ёҳуд иш берувчининг фармойишига асосан шу кунларда ишга жалб этилган муассасаларнинг барча ходимларига, шунингдек, дам олиш кунлари (якшанба) кунлари ишлаганлиги, ёҳуд сменада турганлиги учун икки ҳисса миқдорида иш хақи тўлаш лозимлиги ҳақида тегишли моддалар киритилди.

Вазирлик ва Республика Кенгаши ўртасида имзоланган мазкур Тармоқ келишуви 2019 йилнинг 18 март кунида №412-сон билан Меҳнат кодексининг 51-моддасида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан билдириш рўйхатидан ўтказилди. Тармоқ келишувида унинг кучга кириши рўйхатдан ўтган кундан бошланади деб белгиланганлиги муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча корхона ва муассасаларда 18 март кунидан бошлаб, меҳнатга ҳақ тўлаш учун смета ёки навбатчилик графиги асосида ишловчи ходимларга иш ҳақини ҳисоблашда Тармоқ келишувининг талабларига амал қилинади.

Дўстларингизга улашинг: