Муҳими: Эътиборсиз бўлмайлик!

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти  маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили 50 минг нафар одам, 1 млн ҳайвон қутуриш касаллиги билан хасталанади. 10 млн. нафардан ортиқ одам ҳайвонлар тишланишидан жабрланади. Шунга кўра ЖССТ томонидан 28-сентябрь кунини — Бутун жаҳон қутуришга қарши курашиш куни деб эълон қилинган.

Қутуриш касаллиги хавфли зооантропоноз касаллик бўлиб, вилоятимизда ушбу касалликнинг олдини олиш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилган.

Қутуриш 

(гидрофобия-сувдан қўрқиш) — иссиққонли ҳайвонларда учрайдиган, нейротроп вирус қўзғатадиган, касалланган  ҳайвоннинг сўлаги билан  мулоқот натижасида (тишлаши, тирнаши, сўлаклаши ва бошқа мулоқотлар) юқадиган, марказий асаб тизимини чуқур шикастланиши билан кечадиган ва ҳозирги кунда давоси йўқ, ўлим билан якун топадиган оғир, ҳайвонлардан юқадиган, табиий ўчоқли, ўта хавфли юқумли  касалликдир.

Қутуриш инсониятга маълум бўлган энг қадимий юқумли касалликлардан бири ҳисобланади.

Тиббиёт илмининг султони ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» асарида ҳайвонлар ва одамларда қутуриш касаллигининг кечишини, касаллик аломатларини ҳамда даволаш усулларини баён қилган.

Дунёнинг барча давлатларида қутуриш касаллигига қарши махсус тиббий ёрдам кўрсатиш тизими ташкил этилган.

Қутуриш касаллиги ҳайвонлардан юқадиган юқумли касалликдир. Иссиқ қонли ҳайвонларнинг барчаси қутуриш касаллиги билан касалланади.

Қутуришнинг табиий ўчоқлари — Ер куррасининг Антарктидадан    ташқари барча ҳудудларида турли хил ҳайвонларда касаллик қайд қилиниб келинади.

Вирус қутуришга чалинган ҳайвонларнинг сўлаги билан ажралади. Вирус касалликнинг яширин даврининг охирги 10 кунида ва бутун касаллик даври мобайнида ажралади ҳамда тишлаш, сўлаклаш натижасида касаллик соғлом одамга ва ҳайвонларга тери  ва шиллиқ қаватлар орқали юқади.

Қутуриш касаллигининг манбаи бизнинг республикамизда 90 фоиздан ортиғи итлар ҳисобланади.

Одамлар ўртасида касалликка берилувчанлик юқори. Касалликнинг асосий салмоғи 10-29 ёшликларга тўғри келади , ёввойи ва  дайди ҳайвонлар билан мулоқоти чекланганлиги сабабли 4 ёшгача бўлган болалар қутуриш касаллигига деярли чалинмайди.

Бу даврнинг қисқа ёки узоқ давом этиши вируснинг патогенлигига, макроорганизмнинг реактивлигига, тишлаган, қутурган ҳайвоннинг турига, жароҳатнинг қаерда жойлашганлигига, катта-кичиклигига ва чуқур-юзакилигига боғлиқ бўлади. Болаларда яширин  давр қисқароқ бўлади.

Жароҳат бош ва юзда бўлса, касалликнинг яширин даври қисқаради.

Қутуриш клиникасининг кечишига қараб, уч даврга бўлинади: бошланғич, қўзғалиш ва фалаж даврлари.

Касалликнинг бошланғич даври 1-3 кун давом этади. Тишланган жой қичийди, тортишиб  оғрийди, битган жароҳат ва чандиқ такроран яллиғланади. Бемор тушкунликка тушади, одамлар билан мулоқотдан қочади, уйқуси бузилиб, иштаҳаси бўғилади, унда қўрқув ҳисси пайдо бўлади, кайфияти ўзгариб туради, атрофга лоқайд бўлади. Беморнинг тана ҳарорати ўртача бўлади, эшитиш ва кўриш сезгирлиги ошади.

Касаллик бошлангандан 2-3 кун ўтгач, беморда қўзғалиш, яъни касалликнинг авж олиш даври бошланади. Беморнинг тана ҳарорати кўтарилади, қон томирларининг уриши тезлашади, сувни кўрганда, ҳаттоки сув тўғрисида эшитганда ютиш мускуллари тортишиб, қисқариб, қаттиқ оғрийди, яъни беморда  сувдан қўрқиш (гидрофобия) аломати пайдо бўлади. Хуруж ёруғликдан, баланд овоз ва шовқиндан ҳам вужудга келади.

Бемордан кўп сўлак оқиши давом этади, тана ҳарорати яна кўтарилади.

Шу ҳолатлар давом этиб, бемор юрак-томир фаолияти етишмаслиги, нафас марказининг фалажи оқибатида вафот этади. Бугунги кунгача қутуриш касаллигига даво топилмаган.

Ҳақиқатан ҳам, қутуриш касаллиги билан ҳайвон касалланадими, одам касалланадими, давоси йўқ. Шу боис ҳам биз касалликнинг олдини олишни ўйлашимиз ва барчамиз касалликдан сақланишни, яъни ўзимизни ва бошқаларни ҳайвонлар тишлашига йўл қўймаслик чораларини кўриш билан шуғулланишимиз керак.

Ҳайвонлар тишлашидан жабрланган одамларнинг ўз вақтида тиббий ёрдамга мурожаат этиши ва тегишли антирабик эмлашга жалб этилиши касалликнинг профилактикасида муҳим аҳамиятга эга.

Кўчадаги қаровсиз, дайди итлар одамлар учун қутуриш касаллигининг асосий манбаи эканлигини зинҳор унутмаслигимиз керак.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2011 йил 8 июлдаги  202- сонли қарорини ва ССВнинг 23.01.2015 йилдаги 37-сонли буйруғини барча соҳаларда  бажарилишини таъминлашимиз лозим.

Қутуриш касаллигидан сақланиш учун эса қуйидагиларга эътибор беришимиз керак:

— Ит сақлаш қоидаларига тўлиқ ва мунтазам амал қилиш;

— Итларни худудий ветеринария хизмати идорасига ўз вақтида ҳисобга қўйиб, қутуришга қарши эмлатиш;

— Эгасиз дайди итларни пайдо бўлишига йўл қўймаслик;

— Борди-ю, бирор бир ҳайвон тишласа, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат этиш ва мутахассис врачнинг тавсиясига кўра қутуриш касаллигига қарши ўз вақтида эмлатиш.

— Аҳоли ўртасида қутуриш касаллиги ва уни олдини олиш тўғрисида тушунтириш ишларини доимо ўтказиб бориш.

Юқоридаги тавсияларга амал қилинган тақдирдагина, биз давосиз ҳисобланган қутуриш касаллигидан ўзимизни ва яқинларимизни асраган бўламиз.

   Ғ.Абдуллаев, 

Фарғона вилояти ДСЭНМ ЎХЮК бўлими мудири.  

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

“Трамадол” савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш тадбирлари давомида айрим фуқароларнинг жинояти фош этилди. Марғилон шаҳрилик, 1982 йилда туғилган А. ...
Эҳтиёт бўлинг, ўткир юқумли ичак касалликлари!
Фото: maikop.bezformata.ru Ўткир юқумли ичак касалликларини келтириб чиқарувчи микроорганизмлар айнан илиқ-иссиқ шароитларда тез кўпаяди. Касалликни турли микроорганизм ва бактериялар келтириб чиқаради. Ушбу касалликларнинг кеч баҳор, ёз ва ...
Тошлоқлик Азизбекнинг танасидан 16 дона игна топилган эди. Унинг бугунги ҳолати қандай?
Шу йилнинг январь ойида 11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилгани ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалган эди. Фото: kun.uz Чақалоқ жарроҳлик амалиётига ётқизилгани, соғлиги ҳақидаги янгиликлар ҳеч кимни ...
Бугун Халқаро қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни
Бутунжахон соғликни сақлаш ташкилоти 3 март кунини махсус кун - Қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни деб таъсис этилди ва ҳар йили 3 март куни Халқаро қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни ...
Шифокор меҳнатига муносиб ҳақ тўланяптими?
Бутун дунёда энг улуғ касблардан бири шифокорлик ҳисобланади ва бу касб эгалари ўзларининг жонкуярликлари билан бошқа касб эгаларидан ажралиб туришади. Шифохонага борганимизда дардимизни тинглаб, унга даво топиб, бизни соғлигимиз ҳақида ...
Қўқонлик талаба Украинада юксак натижани қўлга киритди
Харьков тиббиёт университетида онкохирургия йўналиши бўйича таълим олаётган Қўқон шаҳрилик Олимжон Қодировнинг илмий иши Украинада иккинчи ўринга лойиқ топилди. Бу ҳақида Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беради. [caption id="attachment_2916" align="aligncenter" ...
Абитуриентлар учун 086 шаклдаги тиббий маълумотнома пулликми?
Шу кунларда юртимиздаги барча олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йили учун қабул жараёни қизғин давом этмоқда. Олий ўқув юртига ўқишга кириб малакали мутахассис бўлиб етишишни дилига туккан ҳар бир йигит-қиз ...
Ўзбекистонда Ибн Сино номидаги халқаро тиббиёт олимпиадаси ва илмий танлови ўтказилади
2019/2020-ўқув йилидан тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълим жараёнларига ўқитишнинг кредит-модул тизими жорий этилади. Бу Президентнинг «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ...
Тиббиёт коллежлари фаолияти босқичма-босқич такомиллаштирилиб борилади
Бугун мамлакатимизда ёшларни ўзи танлаган соҳанинг малакали мутахассиси бўлиб етишиши учун тизимда изчил ислоҳотлар ўтказилиб, таълим муассасаларининг моддий-техник базаси замон талабига тўлиқ жавоб бериш учун амалий ишлар қилинмоқда.
Қабзиятга  беэътибор бўлманг!
Қабзият деб бир ҳафта давомида уч мартадан кам ич келишига ёки ўта қаттиқ шаклланган нажас ажралишига ёки нажас констенциясидан қатъий назар дефекациянинг ортиқча кучаниш билан кечишига ёки оз миқдорда ич ...
Одилжон Умаров: “Олижаноб касб эгалари бўлган ҳамшираларимиз қаршисида ҳамиша таъзимдаман”
Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг фаоллар залида 12 май – Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбирида фидойи касб эгаларига яна бир бор эҳтиром кўрсатилди. Унда Фарғона вилоят ...
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонига доир маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра 32763,7 минг кишини ташкил этди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16583,0 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 16180,7 минг кишини (49,4 %) ташкил этди. ...
Фарғонада Корея тиббий шифохонаси очилади ҳамда тиббиёт жиҳозлари ва дори-дармон ишлаб чиқарилади
Куни кеча Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган 30 мамлакатдан 195 нафар инвесторлар иштирок этган Халқаро инвестиция Форумида Фарғона вилояти учун аҳамиятли янги ҳамкорлик алоқалари пайдо бўлди. Форумдан сўнг вилоят ҳокими, Олий ...
«Гўзаллик салонлари» ва сартарошхоналарга қўйилган талаблар қандай ?
Иш юзасидан кўчага чиқдим. Йўл-йўлакай "Гўзаллик салони"га кирдим. Хизмат кўрсатувчилар ҳимоя кийими ва ниқобда. Киришдан аввал ҳароратимни ўлчашди. Қўлларимга қўлқоп беришди. Масофа сақлаб туришимни тавсия қилишди. Бу каби тартибли ташкил ...
Мини-футбол мусобақаси
Тошлоқ тумани Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 2018-йил 14-апрел куни Қувасой шаҳридаги “Ахмад-ал Фарғоний” дам олиш уйида   бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича “Хотира турнири” бўлиб ўтди. Мусобақада Тошлоқ тумани Тиббиёт бирлашмасининг 7 та жамоадан иборат ...