Алибекнинг жажжигина юраги энди соғлом

Абдуллаев Алибек Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшайди. У оғир юрак нуқсони билан дунёга келган.
Болажоннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун унга Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада икки маротаба ўта мураккаб юрак операциялари бажарилди.
Ушбу операциялар ва улардан кейинги муолажалар Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen Yolg’iz Easmsan» Фондининг молиявий кўмаги билан амалга оширилди.
Алибекнинг биринчи операцияси 2017 йилнинг март ойида бажарилди.

2019 йилнинг январь ойида эса Алибек бутунлай тузалиб кетиши учун француз жарроҳлари унга иккинчи асосий операцияни ўтказдилар.
Муваффақиятли бажарилган операция ва бир ярим ойлик муолажадан сўнг Алибек бувиси билан бирга Тошкентга қайтиб келди.

 

Дўстларингизга улашинг: