Оғир шароитдаги аёллар саломатлиги учун 1 миллиард сўмдан зиёд пул ажратилди

Республикамизда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг ҳаёт кечириш сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йилнинг I-чорагида 980 нафар имконияти чекланган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилди, дея хабар бермоқда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати.

Жумладан улар ногиронлик аравачалари, тиббий протез-ортопедик ва эшитиш мосламалари, қўлтиқ таёқ, хассалар, юриш мосламалари ҳамда дори-дармон воситалари билан таъминланди.

Шунингдек, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг саломатлик ҳолатларини яхшилаш мақсадида стационарларда даволанишга, сиҳатгоҳларга ва шахар ҳудудидаги клиникаларда бепул даволаниш курсларини олиш учун ордерлар топширилиб, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган.

Манба: xabar.uz

Дўстларингизга улашинг: