Дорихоналар фаолиятидан кўнгил тўладими?

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг сифатли дори-дармон воситаларига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш, шунингдек фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Бироқ бу борада ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам йўқ эмас. Мухбиримиз «Фарғона Дори-Дармон» акциядорлик жамияти етакчи мутахассиси, назоратчи-доришунос Қамариддин Умурзақов билан суҳбатлашиб, унга бир қатор долзарб саволлар билан мурожаат қилди.

-Дорихоналардаги нархлар бир-биридан фарқ қилишига кўп гувоҳ бўламиз. Бунга сабаб нима?

-Дорихоналардаги нархларни бир-биридан фарқ қилишига биринчи сабаб импортдан келаётган дори воситалари ва тиббий буюмларни мамлакатимизга кириб келишида ҳисоб-китоб қилишни давлат ва биржа курслари орасидаги фарқи орқали тушунтириш мумкин. Иккинчи сабаб дорихоналар томонидан қў-йилаётган устамаларни нотўғри қўл-ланишидан, деб ҳам билиш мумкин. Дори воситаларига ва тиббий буюмларга қўйилган нархлар орасидаги тафовутнинг асосий сабаблари айнан ана шунда. Лекин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 19-сонли қарорида дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари, етказиб беришда қатнашувчи воситачилар сонидан қатъий назар, улгуржи савдо учун 20 фоиздан ортиқ бўлмаган, чакана савдо учун 25 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорлардаги чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда шартномавий нархлар бўйича улгуржи ва чакана савдо тармоғи орқали сотилиши ҳамда 2000 йил 5 августдаги қарорида эса импорт бўйича келтириладиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари, товар етказиб беришда қатнашувчи воситачиларнинг сонидан қатъий назар, сотиб олиш қийматининг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда улгуржи-чакана савдо устамаси қўлланган ҳолда сотилиши кўрсатиб ўтилган

-Дориларни қалбакиллаштиришга қарши қатор чоралар кўрилаётган бўлишига қарамай, айрим дориларнинг сохта нусхалари ҳамон учраб турибди. Нега уларнинг рўйхати эълон қилиб борилмайди?

-Одатда, қалбаки дори асл воситанинг айнан нусхаси бўлади: ўша ном, бир хил серия ва ишлаб чиқарувчи. Бу қалбаки дори воситалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техникани қайд қилиш бош  бошқармаси томонидан вилоят соғ-лиқни сақлаш бошқармаси ва унинг тасарруфидаги тиббиёт муасасаларига ва бошқа дорихоналарга хабар берилади,  дорихоналарда қалбаки воситалар бор-йўқлиги назорат остига олинади.

-Бундан 22 йил аввал дорихоналарда ҳар доим бўлиши керак бўлган 20 турдаги дори воситаларидан иборат рўйхат бўларди. Ҳозир бу рўйхат кенгайганми?

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил  6 августдаги 404-сонли «Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг 2- иловасида Республиканинг барча дорихона муасасаларида бўлиши мажбурий бўлган, чекланган чакана нархларда сотиладиган 20 турдаги дори-дармонлар рўйхати кўрсатилган. Ҳозирги кунда ушбу рўйхат ўз кучига эга. Айни дамда янги рўйхат ҳам тузилмоқда.

-Дори воситаларининг сифати ва ножўя таъсирларини текширувчи тизим фаолият юритадими?

-2016 йил 4-январда янги таҳрирдаги қабул қилинган «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасида «Даволаш-профилактика муассасалари, дорихоналар ҳамда дори воситаларининг ишлаб чиқарувчи, реализация қилувчи ва қўлловчи ташкилотлар дори воситаларининг қўланиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт», деб белгилаб қўйилган.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ва олиб кирилаётган дори-дармон воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг сифатини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситаларини ва тиббий техникани қайд қилиш бош бошқармаси Фармназорат томонидан назорат қилиб борилади.

-Қайси тоифадаги беморлар имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминланади? Уларни олиш тартиби қандай?

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 204-сонли қарорининг 1-иловасида  амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга шахслар тоифалари рўйхати кўрсатилган. Унга кўра, онкологик, сил, мохов, эндикринологик ва руҳий касалликларга чалинганлар, ОИВ касаллигини юқтирганлар, юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахс-лар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар, меҳнат фронти қатнашчилари, Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган ногирон шахслар, байналминалчи жангчилар, ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар имтиёзли дорилар билан таъминланади.

Беморларга имтиёзли бериш учун мўлжалланган дори воситалари амбулатория-поликлиника муассасаси раҳбарининг буйруғи билан белгиланган масъул шахс томонидан берилади. Талаб этиладиган дори воситаси амбулатория-поликлиника муассасасида мавжуд бўлмаган тақдирда даволавчи врачлар томонидан ёзилган имтиёзли рецепт орқали дорихоналардан оладилар.

-Айрим ҳориж давлатларида дорихона ходими беморга биринчи тиббий ёрдам ҳам кўрсатар экан. Бизда бу масалага қандай қаралади?

-Ижтимоий сўровларда, ҳатто истеъмолчилар шифокорлардан кўра доришуносларга кўпроқ ишониши аниқланган. Дунё тиббиёти амалиётида доришунос ходимнинг беморга биринчи ёрдам кўрсатиши маъқулланади. Ҳозир таълим жараёни такомиллашиб бормоқда. Фармацевт ходимларни тайёрлашга ҳам юқори талаблар қўйилмоқда. Мазкур талабдан келиб чиқиб, ўқув дастурларига биринчи тиббий ёрдам фани киритилган. Доришуноснинг асосий вазифаси фақат дорини сотиш эмас, балки малакали биринчи тиббий ёрдам ҳам кўрсатишдир. Ўрни келганда у шифокор фаолиятига аралашмаган ҳолда, беморга рецептсиз бериладиган дорилардан тавсия қилиши, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши мумкин.

-Сўнгги вақтларга келиб, тан олиш керакки, беморларда баъзи дори воситаларига нисбатан аллергик таъсирчанлик кўпайган. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

-Дунё аҳолисининг ҳар учинчиси дориларни нотўғри қабул қилишдан азият чекади, яъни шунинг учун ҳам касал. Онанинг бетартиб дори ичиши, сунъий озиқ-овқатлар истеъмоли, экологик муаммолардан, афсуски, фарзандлар аллергияга мойил бўлиб дунёга келмоқда. Бугунги тиббиёт олдида ҳатто доридан ҳимояланиш муаммоси долзарб масалага айланган. Ҳар йили 10-15 турдаги антибиотикнинг таъсири йўқолиб бормоқда. Кичик ёшдаги болаларга катталар учун мўлжалланган дозада дори воситаси бериш ҳам амалиётда учраб турибди. Буларнинг барчаси дориларга нисбатан аллергик мойилликни кучайтиради. Мазкур ҳолатлардан сақланиш, тиббий саводхонлик дори воситаларига нисбатан аллергик таъсирчанликнинг олдини олишда самарали чорадир.

-Мутахассис сифатида дорихоналар фаолиятидан кўнглингиз тўладими?

-Бир сўз билан айтганда, қониқарли. Барча дорихоналардаги ходимлар ўз билим ва иқтидорини халқимиз хизматига бахшида қилишмоқда. Тўғри, баъзан соҳада  инсофсиз ходимлар ҳам учраб туради. Бироқ ундайларнинг ножўя ишлари кўплаб софдил касбдошларимиз фаолиятига соя ташлай олмайди. Шу ўринда дорихоналарда қонун бузилишининг олдини олиш учун вилоятдаги барча дорихоналар ходимлари учун ўқув семинарлари ташкил этилган. Шундай экан, юзага келган ва келиши мумкин бўлган муаммолар ечими албатта топилади. Биз бу борада қатъий иш олиб бораяпмиз.

Суҳбатдош И.ҲАСАНОВ

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Миллий гвардия энди тиббиёт муассасаларини ҳам қўриқлайди
Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилган “Миллий гвардия тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам сенаторлар томонидан кўриб чиқилди. Сенат аъзоси Бойматжон Расулов таъкидлаганидек, Қонун Миллий гвардиянинг мақоми, ваколатлари, вазифалари ва ...
“Халқ саломатлиги – мамлакат келажаги” мавзусида тиббий кўрик ўтказилди
“Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра, ун олдини олган маъқул” деб бежиз айтилмаган албатта. Ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик инсонга доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Ёзёвон тумани раиси ...
Фарғонада патронаж хизматига бағишланган семинар бўлиб ўтди
Фото: М.Қодиров Фарғона шаҳридаги Кимёгарлар маданият уйида “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган  тиббий хизматда патронаж ҳамшираларининг фаолияти”  мавзусига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. [caption id="attachment_2095" align="aligncenter" ...
АКТ мутахассисларини мукофотлаш жараёни қандай амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида давлат органлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари масъул ходимларини мукофотлаш масаласи ...
Соғлиқни сақлаш вазири 2018 йил учун режаларни баён қилди
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов вазирлик расмий сайтида 2017 йил сарҳисоби ҳамда 2018 йилдаги режалар ҳақида ўз фикларини баён этди. Сарҳисобда вазирнинг қайд этишича, 2017 йилда поликлиникалар раҳбарлари ва мутахассисларининг фаолияти ...
Ўзбекистонда диабет касаллигини эрта аниқлаш ва профилактикаси бўйича тадбирларга старт берилди
Фото: XDP.uz Халқаро диабет федерациясининг маълумотига кўра, дунёда 400 миллион нафардан кўпроқ катта ёшли аҳоли қандли диабетнинг иккинчи туридан азият чекаяпти. Ачинарлиси, уларнинг қарийб ярмида касаллик яширин ...
Тошкент тиббиёт академиясида янги кафедра ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  «Аллeргик кaсaлликлaрни прoфилaктикa қилиш, уларга ташхис қўйиш вa дaвoлaшни тубдан тaкoмиллaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa»ги қарорига мувофиқ,  Сoғлиқни сaқлaш вaзирлиги ҳузуридaги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги «Дoри-Дaрмoн» AK ...
Соғлиқни сақлашда янги тизим жорий этилади
Тиббиёт муассасаларини «ҳар бир даволанган ҳолат» учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича молиялаштириш тизими эксперимент тартибида жорий этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ...
11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилгани эсингиздами?! (Фото)
Ўтган йилнинг январь ойида Тошлоқ туманидаги 11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилгани ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалган эди. Чақалоқ жарроҳлик амалиётига ётқизилгани, соғлиги ҳақидаги янгиликлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Гўдак ...
Истамбулдан келган фуқаролар тўлиқ тиббий кузатувга олинди
Туркиянинг Истанбул шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқароларни қабул қилиб олиш ва жойлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 ...
2019 йилда тиббиёт ходимларининг даромадлари 26,5 фоизга ошади
Фото: qalampir.uz Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни жорий йилда Давлат бюджетининг кутилаётган ижроси, 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган ...
Калтакланаётган шифокорларга кўмакчи топилди
Фото: MSN.com Тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчиларнинг Табобат академияси шифокорларни ҳимоя қилишда давлат органларига кўмак кўрсатиш истагини билдирди. Бу ҳақда академия раиси, профессор Иброҳимжон Асқаров муассасанинг кенгайтирилган йиғилишида ...
Актам Хайитов: “Овқатланиш маданиятимиз йўқ”
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. ...
Республика болалар аутизми реабилитация маркази ташкил этилиши мумкин
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Республика болалар аутизми реабилитацияси марказини ташкил этиш ҳақида петиция пайдо бўлди. Фото: sobitie.com.ua Ҳозирги кунда туғилаётган чақалоқлар орасида аутизм ташхиси қўйилганлар ҳам бор. ...
«Ҳасан табиб»ларни ким яратяпти? Ўзимиз эмасми?!
Фото: videonews.guru Шундай қилиб, Шаҳрихон туманидаги «Наврўз» маҳалласида яшовчи «Ҳасан табиб» фаолиятига чек қўйилди. У ўттиз йил мобайнида беморларни хандон писта, тоза асал ва нўхат билан «даволаб» келган. ...