Қувалик уч эгизак чақалоқлар соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий назоратида

Хабарингиз бор, турли ахборот сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Қува тумани Акбаробод қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Одина Жумаеванинг уч эгизак фарзандини боқишнинг ўзига хос машаққатлари, уларнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолари ҳақида материал эълон қилинган эди.

Фото: minzdrav.uz

Маълум бўлишича, Одина Жумаеванинг асосий муаммоси фарзандларига сунъий сут маҳсулотларини етказиб беришдаги қийинчиликлар бўлган. Уч эгизак фарзандларнинг тиббий назорати эса 80-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири Илҳом Умаралиев ҳамда патронаж хамшираси Маҳлиё Янгибоева томонидан мунтазам олиб борилмоқда. Дарҳақиқат, она ва бола саломатлиги давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар бир туғилган боланинг соғлом вояга етиши мунтазам назорат қилиб борилади.

Яқинда Қува туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Сотволдиев, бирлашма бошлиғининг ўринбосари Д.Ибрагимова ҳамда қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири И.Умаралиев Одина Жумаева хонадонига ташриф буюришиб, чақалоқларнинг умумий ҳолатини яна бир бор тиббий кўрикдан ўтказишди. Бундан ташқари, эгизакларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига олиб бориш учун йўлланма берилди.

Шунга кўра, шу йилнинг 1 апрел куни Одина Жумаева эгизак фарзандлари билан туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ажратилган тез тиббий ёрдам машинасида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига олиб келинди. Марказда бош шифокор Ш.Қўчқоров бошчилигида педиатр, кардиолог, невролог, нефролог, кардиохирург, ортопед, реаниматолог ҳамда УТТ шифокорлари томонидан эгизаклар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Текширув натижаларига кўра, эгизакларнинг каттаси Иқболжон ва кенжаси Имронжонларнинг аҳволи қониқарли. Ўртанчаси Исломжонда эса кардиологик хасталик мавжудлиги аниқланиб, керакли тиббий муолажалар ўтказилди. Айни пайтда унинг соғлиғи яхшиланиб бормоқда.

Эгизаклар айни пайтда умумий амалиёт шифокори, кардиолог ҳамда патронож ҳамшираси томонидан доимий назоратга олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Чекишга қарши бутун дунёда кураш қандай олиб борилмоқда?
Қуйидаги давлатларда эса чекишга қарши курашиш учун антиқа усуллар ўйлаб топилган: Аргентинада чекмайдиган аёллар ҳафтада бир марта гўзаллик салони хизматларидан текин фойдаланиш ҳуқуқига эга; Данияда эса талабаларга, агар улар чекмайдиган ...
Сил касаллигининг олдини олишга бағишланган янги веб-сайт яратилди
“Фарғона шифокори” газетаси ижодкорлари томонидан янги веб-сайт яратилди.
Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати янгиланди
Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги рўйхатдан 192та монопрепарат (аввалгиси - 188та), шунингдек, 1032та комплекс препарат позицияси (аввалгиси - 1085та) жой ...
Эмлаш қамрови 99,5 фоизга етказилди
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда болаларни полиомиелитдан ҳимоя қилиш учун янги вакцина татбиқ этилиши”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Соғлиқни сақлаш ...
Мендан донорлик қони талаб қилишяпти. Шу тўғрими?
Аёлим ҳомиладор. Амбулатория рўйхатга қўйилган. Мендан донорлик қони талаб қилишяпти. Шу тўғрими? Нотўғри. “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ қон ва унинг таркибий қисмларини тиббиёт эҳтиёжлари учун топшириш донор ...
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар қандай қилиб реабилитация марказига жойлаштирилади?
Хабарингиз бор, “Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори (ВМҚ-309, 26.04.2018 й) қабул қилинган эди. Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ ...
Фарғонада Германиялик мутахассислар бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади
Фото: UzA “Sog`lom avlod uchun” фонди болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: ногирон болаларни Германия клиникаларида тезкор даволаш; кам таъминланган оилалардаги ...
Нима учун одамлар ёшлигидан юқумли бўлмаган касалликларга чалинмоқда?
Бугун 27 июль куни мамлакатимиз бўйлаб «Соғлом оила – соғлом жамият» шиори остида оммавий тадбир ўтказилди.  Фото: UzPharmAgency Жумладан, туман ва шаҳарлар марказида жойлашган истироҳат боғи ва спорт ўйингоҳларида ...
Меҳридарё, қалби пок бўлган доялар меҳнатини қанчалар улуғласак-да оздир
Маълумки, 5 май ҳар йили Халқаро доялар куни сифатида кенг нишонланиб келинади. Жумладан, мазкур сана мамлакатимизда ҳам соҳа ходимлари томонидан кўтаринки кайфиятда қарши олинади. Аввало, доялар фаолияти тўғрисида тўхталганда айтиш керакки, ...
Меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Адлия вазирлигининг онлайн сўрови
Сизнинг меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Ойлик маошингиз вақтида берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими? Иш вақтидан ортиқ ёки дам олиш ва байрам кунлари ишлашга жалб қилинаяпсизми? Фото: huquqiy_axborot Энди ...
Ўзбекистонда коронавирус бўйича эпидемик вазият қай даражада хавфли?
Хабарингиз бор, Хитой Халқ Республикасида коронавируснинг янги типи эпидемияси юзага келган. 2020 йилнинг 23 январь тонгги ҳолатидаги маълумотларга кўра, Хитойда 571 ҳолатда коронавирус касаллиги аниқланган, ҳозирги кунгача улардан 17 нафар ...
Уч дугона, уч моҳирўй…
Фарғона шаҳрида уч эгизак дунёга келди. Бу ҳақда farhaqiqat.uz хабар берди. Фото: farhaqiqat.uz Бирданига уч қизалоқ. Фарғона шаҳар, Ёрмозор МФЙ, Ипак йўли кўчаси  280-уйда истиқомат қилувчи Кумушхон Мелиева қизалоқларини ...
Ўзбекистонда олий тиббий таълим тизими ислоҳ қилинади
Тиббий таълим сифатини янада ошириш, энг яхши халқаро амалиёт даражасидаги олий ва ўрта-махсус, касбий тиббий таълим тизимини шакллантириш, тиббий хизмат даражасини ошириш мақсадида Президент фармони қабул қилинди.
Тиббиёт соҳасидаги муаммолар. Улар нималардан иборат?
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар мавзусидаги ахбороти тингланди. Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзоқов соҳа ...
Она ва бола саломатлиги партия ва депутатлар нигоҳида
Марғилон шаҳар туманлараро туғруқ комплексида соғлом авлодни вояга етказиш, оилани режалаштириш, репродуктив саломатлик, асоратли туғруқлар ва туғма нуқсонли туғруқларни олдини олиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ...