Ёшариб бораётган яна бир касаллик ҳақида

Яқинда Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия неврологларининг III-Халқаро форуми ҳақида хабар берган эдик.

Фото: likonplus.ru

Мутахассисларнинг таъкидлашича, айни кунда бош мия тизими билан боғлиқ касалликлар ёш ва ҳудуд танламаётгани ушбу хасталикларга қарши биргаликда курашиш кечиктириб бўлмас масаладир. Бўлиб ўтган форумда ҳам бу каби касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, даволашнинг самарадор услубларини амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама марказида бўлди.

Тадбирда Россия Федерациясининг етакчи новрологлари, Қирғизистон Республикаси, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг ушбу ихтисосликдаги шифокорлари иштирок этдилар.

Малакали мутахассислар томонидан бугунги кунда кузатилаётган неврологик касалликлар, уларни келтириб чиқарувчи омиллар ҳамда касаллик асоратлари ҳақида янги маълумотлар берилиб, даволаш жараёнига ҳам янгича услуб ва тажрибаларни қўллаш хусусида таклифлар илгари сурилди.

Анатолий Федин бошчилигидаги россиялик профессорлар томонидан қилинган маъруза ва тақдимотлар ушбу йўналишда фаолият олиб борувчи шифокорлар учн маҳорат дарслари вазифасини ҳам ўтади.

Форум қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтди. Ундан келиб чиққан якдил хулосалардан бири шундан иборат бўлдики, бугун аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш, фуқароларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, ўз соғлигига нисбатан эътиборли бўлишга чақириш, неврологик касалликларнинг олдини олиш ва эрта босқичда даволашга кўмаклашади.

Соҳиба АБДУРАХМОНОВА,

журналист

Дўстларингизга улашинг: