Ўзбекистонда ДНК маълумотлари миллий базасини яратиш режалаштирилмоқда

Бу жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилган Давлат томонидан геном маълумотларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида кўзда тутилган. Ҳужжат Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган.

Фото: Gazeta.uz

Қонундан мақсад давлат томонидан геномларни рўйхатга олиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш. Янги қонун инсоннинг биологик намуналарини олиш, бу намуналарни рўйхатга олиш ва сақлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.

Қонун лойиҳасида таъкидланишича, давлат томонидан геномларни рўйхатга олиш инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф солмаслиги, унинг шаъни қадр-қимматини камситмаслиги керак.

Геном маълумотлари чекланган тарзда фойдаланилувчи шахсий маълумотлар қаторига кириб, унинг муҳофаза қилиниши давлат томонидан кафолатланади.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 13 апрелгача давом этади. Унинг амалда жорий этиш эса 2023 йилдан бошланади.

ДНК — ҳар бир одам организмида уникал бўлган дезоксирибонуклеин кислотасидир.

Дўстларингизга улашинг: