Фарғонада чақалоқни пуллаётган ҳамширалар ушланди

Фото: prokuratura.uz

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тадбирда Ўзбекистон туманининг тиббиёт бирлашмаси ҳамширалари А.И. ва Р.Қ.лар, фуқаро Г.Т.нинг 5 кунлик ўғил фарзандини М.Р.га 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва Р.Қ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Дўстларингизга улашинг: