Болалар ижтимоий мослашуви маркази ҳақида

Болалар ижтимоий мослашуви маркази — имконияти чекланган болаларга диагностика, ортопедик ва неврологик даволаш бўйича ёрдам кўрсатувчи ҳайрия ташкилоти. Ушбу марказ Лола Каримова-Тилляева томонидан 2004 йилда ташкил этилган ва унинг фаолияти «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди томонидан мувофиқлаштирилади.

Фото: “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди

Марказда церебрал фалаж, Даун синдроми, аутизм, руҳий ривожланиши сустлашган каби ташҳисларга эга ва таянч ҳаракат тизими касалликлари билан хасталанган 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга кўмак берилади. Бу ерда тиббиёт мутахассислари, педагоглар ва реабилитологлар ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш дастури асосида иш юритадилар. Марказ ҳайрия ташкилоти бўлиб, бу ердаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.

«Sen Yolg’iz Emassan» Фонди ушбу марказни ҳаракат-таянч тизимини тиклашга мўлжалланган энг замонавий даволаш жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаган. «Локомат”, “Солостеп”, “Вертикализатор”, “Космос” каби инновацион тренажёрлар болалар муолажасининг самарадорлигини оширади.
Марказ ташкил этилганидан буён алоҳида эҳтиёжга эга бўлган 7500дан ортиқ болаларга ёрдам кўрсатилди.

Дўстларингизга улашинг: