“Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнирига старт берилди

Хабарингиз бор, кеча пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонларда футбол бўйича “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнирига старт берилди.

Фото: UzA

Илк маротаба ташкил этилган нуфузли турнирда Россия, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан иккита жамоа ғолиблик учун баҳсларга киришди. Халқаро турнирни А гуруҳи вакиллари Қирғизистон ҳамда Тожикистондан келган шифокор-футболчилар бошлаб берди.
Шуни таъкидлаш керак, “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнирига ҳар бир жамоа жиддий тайёргарлик билан келишибди. Буни уларнинг нафақат майдондаги хатти-ҳаракатлари, балки эгниларидаги пўрим ва сифатли либосларда ҳам кўриш мумкин.

“Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнирининг дастлабки голи муаллифи қирғизистонлик Э.Кабилбеков бўлди. У ўйиннинг 8-дақиқасида тожик ҳамкасблари дарвозасини ишғол қилишга эришди. Аммо қирғизистонлик шифокор-футболчилар устунликни қўлларида сақлаб қола олишмади. Иккинчи бўлимда Тожикистон терма жамоаси аъзоси А.Жалилов 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Бу натижа ён қўшниларимиздан кўра бизнинг футболчиларга қўл келади, негаки ушбу гуруҳдан Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўрин олган.
Кеча бўлиб ўтган иккинчи ўйинда В гуруҳи вакиллари Қозоғистон ҳамда Беларусь терма жамоалари куч синашди ва эътиборлиси, бу баҳсда ҳам томонлар муроса кўчасини танлашди. Ушбу ўйинда қозоғистонлик Э.Алменов томонидан киритилган голга беларуслик А.Хорошун жавоб қайтарди. Шу тариқа дастлабки кунги иккала ўйинда ҳам дуранг қайд этилди, яъни ҳеч бир жамоа рақибини ранжитишни истамади. Умид қиламизки бу анъанага бугун ўзбекистонлик шифокорлар чек қўйишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турниридаги илк учрашувини бугун қирғизистонлик ҳамкасбларига қарши ўтказишади.
Отабек Эшмаматов, Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Риштонда тез ёрдам автомашинаси “NEXIA” билан тўқнашиб кетди
25 февраль куни соат тахминан 12.30 ларда, 39 ёшли Н.М., “Фарғона шифо тез ёрдам” автохўжалик корхонасига тегишли “NISSAN” русумли автомашинани Учариқ-Қалайнов йўлидан бошқариб келаётганда Фарғона-Қўқон автомобиль йўлининг кесишмасида Фарғона шаҳри ...
ДХХ Фарғонада “Трамадол” контрабандаси билан шуғулланган шахсларни қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаси контрабандаси ва савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ...
Манту синамаси нима учун ўтказилади?
“Ўғлим 12 ёшда. “Эртага бизга манту синамасини қилишар экан”, деб келди. Айтингчи, бу амалиёт нима учун ўтказилади? Қарши кўрсатмалар мавжудми?” Саида УМРЗОҚОВА, Самарқанд вилояти, Шеробод тумани Манту синамаси организмнинг сил таёқчасига нисбатан ...
Акция: “Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз?”
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 25 ноябридан 25 декабр кунига қадар мамлкатимизнинг барча ҳудудларида “Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз?” акцияси ўтказилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг лицензиялаш ва аккредитациялаш ...
Шифокорларнинг рецепт ёзиш бўйича назоратини кучайтириш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида тиббиёт муассасаларида беморлар учун дори воситаларининг рецептини махсус бланкаларга ёзиш ҳақида петиция эълон қилинди. Бу ҳақда kun.uz хабар берди. Қайд этилишича, ҳозирги кунда барча соҳаларда туб ўзгаришлар ...
Онкологик ва оғир хасталикка чалинган болалар учун ойлик нафақа тайинлаши мумкин
«Mening fikrim» оммавий мурожаатлар порталида  бир фуқаро “Онкологик ва оғир хасталикка чалинган 18 ёшга тўлмаган болалар учун давлат томонидан ойлик нафақа беришни ташкил қилиш” ҳақида фикр билдирган ва бунинг учун ...
Ўзбекистонда Янги йил байрами кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 31 декабрь, 1—2 январда бўлиб ўтадиган байрам кунларида ҳам тиббиёт муассасалари узлуксиз, туну кун ишлашини маълум қилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалидан видеорепортаж https://youtu.be/_cQmOZE7s4k
Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати янгиланди
Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги рўйхатдан 192та монопрепарат (аввалгиси - 188та), шунингдек, 1032та комплекс препарат позицияси (аввалгиси - 1085та) жой ...
Диабет ойлигида фаол қатнашайлик!
Юртимизда ҳар йили ноябрь ойида қандли диабетга қарши кураш ойлиги ўтказилиш анъанага айланиб қолди.
103 ёшли бобо узоқ умр кўриш сирини айтди
Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги Деҳқонтўда қишлоғида бир хонадон бор. Бу ерда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 103 ёшли Боратали ота Ҳакимов истиқомат қилади. Хонадон доимо отахон билан суҳбатлашиш ва дуосини олмоқчи ...
Қувада “Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” тадбири ўтказилди
Фото: TTA Fargʻona filiali Қува туманида аҳоли гавжум бўлган жойларда аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи тарғиботи» тадбири ташкил этилди. Тадбирда Тошкент Тиббиёт ...
Баҳодир Аҳроров: “Шогирдларимнинг ўз касбига бўлган садоқатини кўриб қувонаман ва улар билан фахрланаман”
Бугунги кунда тез тиббий ёрдами хизмати фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада шифо марказларини замонавий тиббий жиҳозлар, асбоб-ускуналар, керакли дори-дармонлар, автомашиналар билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар бажариб келинмоқда. Шунингдек, тизимда меҳнат ...
«Ҳасан табиб»ларни ким яратяпти? Ўзимиз эмасми?!
Фото: videonews.guru Шундай қилиб, Шаҳрихон туманидаги «Наврўз» маҳалласида яшовчи «Ҳасан табиб» фаолиятига чек қўйилди. У ўттиз йил мобайнида беморларни хандон писта, тоза асал ва нўхат билан «даволаб» келган. ...
Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Гулнора Урманова Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Г.Урманова бунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб ...
Истанбулдан Фарғонага учиб келган фуқаро инсультдан вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, шу йилнинг 25 март куни чартер рейси билан Истанбулдан Фарғонага учган 63 ёшлик ногиронлиги мавжуд фуқаро Ф.нинг аҳволи самолётда оғирлашган. Унда ...