Тиббиёт тизимида коррупцион ҳолатларнинг сабаблари нимада?

Парламент қуйи палатасида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. 
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан охирги икки ой мобайнида жойларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифати ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати бўйича ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Ўрганишлар натижалари давлат даволаш-профилактика муассасалари ходимлари маъмурий жазога тортилиши ҳолатлари кўпайиб бораётганини кўрсатмоқда. Бунинг сабаблари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва парламент ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан биргаликда олиб борилган таҳлилларда яққол намоён бўлди.
Унга кўра, ҳали бошқа соҳалардаги каби тиббиёт тизимида ҳам коррупцион ҳолатлар, қонунчилик ҳужжатларида эса, коррупцияга йўл очувчи элементлар мавжудлигидир. Биргина мисол. Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари (ДСЭНМ) ходимлари бир масалага икки хил ёндашмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳуқуқбузарликнинг белгилари етарли даражада очиб берилмагани, ҳуқуқни қўлловчи, яъни ДСЭНМ мансабдор шахслари томонидан уни ўзича талқин қилинишига ва қонунчиликнинг инсонпарварлик ва одиллик принципларига зид равишда жарима жазоси қўлланишига йўл очмоқда.
Ўз ўрнида, бу ҳолат давлат муассасаларида ишлаётган тиббиёт ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қила олмаяпти, ижтимоий адолат мезонларига путур етказмоқда. Ҳолбуки, бугунги кунда бу каби бир масалага икки хил ёндашиш ҳолатларига, субъектив ва идоравий манфаатнинг устуворлик касб этишига йўл қўйиб бўлмайди.
Шу билан бирга, бу тоифадаги маъмурий жазолар суд эмас, ДСЭНМ мансабдор шахслари томонидан қўлланади. Жарималардан тушувчи маблағлар тўлиқ мазкур органларнинг махсус ҳисоб варақасида жамланиб, уларнинг 15 фоизи ДСЭНМ ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилиши эса, ДСЭНМ мансабдор шахсларининг маъмурий жарима жазосини қўллашдан манфаатдор бўлишига олиб келмоқда.
Амалдаги санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларини танқидий қайта кўриб чиқиш, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари диспозициясини ўзгартириш асосида давлат санитария назоратини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, ҳуқуқий таъсир чорасини ҳуқуқбузарликнинг оқибатларига номутаносиб равишда қўллашнинг олдини олишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Йиғилишда қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
 Нурилло Насриев, ЎзА

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Энди ҳар бир аёлга малакали акушерлик ва гинекологик амбулатор ёрдам кўрсатилади
Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, улар саломатлигини асраш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келган. Президентимизнинг жорий йил Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқида ҳам ҳомиладор аёлларни скрининг кўригидан ўтказиш ...
Навоий асарларида тиббиёт масалалари
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда шоирнинг ...
Логопедия шохобчаси қаерларда ташкил этилади?
Фото: FoodandHealth Бошланғич синф ўқувчиларининг оғзаки нутқидаги нуқсонларини бартараф этиш мақсадида халқ таълими бўлими томонидан Логопедия шохобчалари ташкил этилиши лозим. Бунда бир нечта мактаб бириктирилган логопедия шохобчаси бошқа ...
Шерзод Қудратхўжаев: Она заминимизга нос тупуриш ва ахлат ташлаш билан оворамиз
Халқаро пресс клуб раиси, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаев одамларни жамоат жойларида ўзини тутиши ва атроф-муҳитга муносабатда маданиятсизликда айблади. Шерзод Қудратхўжаев мазкур масала бўйича фикрларини Facebook’да эълон қилган. [caption ...
Тиббиёт муассасаларида беморларга тайёрланадиган таомлар сифатини қандай баҳолайсиз?
Ҳудудий бирлашма томонидан вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган давлат тиббий хизмат кўрсатиш муассасалари томонидан аҳоли (истеъмолчилар)га кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳолатини ўрганиш мақсадида ўтказилган ижтимоий сўровномада 1146 нафар истеъмолчилар қатнашган. Сўровнома ...
Сенат: «Мамлакатдаги деҳқон бозорларининг санитария-эпидемиологик ҳолати ҳам талабга жавоб бермайди»
Ўзбекистондаги умумий овқатланиш корхоналари ва деҳқон бозорларининг санитария - эпидемиологик ҳолати талабга жавоб бермайди. Бу ҳақда Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев маълум қилди, деб хабар берди «Дарё» нашри. «2017 йилда режа асосида ...
Ўзбекистонда ДНК маълумотлари миллий базасини яратиш режалаштирилмоқда
Бу жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилган Давлат томонидан геном маълумотларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида кўзда тутилган. Ҳужжат Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган. Фото: Gazeta.uz Қонундан мақсад давлат ...
Фарғонада шифокорни калтаклаб, пул талаб қилган безорилар ушланди
Иллюстратив фото / todaykhv.ru Фарғона шаҳрида жойлашган туғруқхоналардан бирида ишлаб келаётган шифокор, акушер-гинеколог Фарғона шаҳар ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Уч нафар (бир ...
Алишер Шодмонов тиббиёт соҳасида муаммолар кўплигини тан олди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида давлат дастурининг 2019 йил III чорагида бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи тингланди. Фото: kun.uz Мажлисда депутат Абдурашид Абдуқодиров Ўзбекистон фуқаролари нефрология ва гемодиализ муолажасини олишда ...
Тиббиёт ходимлари дам олиш кунларини мазмунли ўтказдилар
Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмасида ходимларнинг дам олиш кунларини мазмунли  ташкил этиш, уларни юртимизнинг тарихий маданий масканлари билан таништириш  ҳамда ички туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. Туман тиббиёт ходимлари Бухоро ва ...
Хитойдан қайтган йигит ис газидан вафот этган
Жорий йил 5 февраль куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Ҳаётобод қишлоғида яшовчи, 2000 йилда туғилган Абдуқодиров Муҳаммадбобур Мунаввар ўғли ўзи истиқомат қиладиган уй ҳаммомига ювиниш учун кириб кетиб, бир неча ...
ЙПХ ходимига тажовуз учун 10 ой, шифокорни таҳқирлаганга эса 15 сутка… Буни қандай баҳолаш мумкин?
Фото: МедПросвита Кейинги пайтларда интернет сайтлар ва ижтимоий тармоқларда беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиниши билан боғлиқ хабарлар кўпайиб ...
Афсус-надомат чеккандан кўра…
Шивалаб ёғаётган ёмғир шифохона деразасидан кўчага боқиб ўтирган Ноиланинг юрагини баттар эзади. Унинг йўловчиларга ҳаваси келади. Эрталаб севимли ишига, кечқурун оиласи бағрига шошилган одамдан бахтли инсон борми?!
Илмий-текшириш институти ташкил этилди
Мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилишда, жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқаришни такомиллаштириш масалалари, шунингдек, барча мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистон томонидан қабул қилинган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа Бюросининг "Саломатлик-2020" ...
ДОРИ ЎРНИГА РАҚС
-Ҳар куни дори ичиш жонимга тегди. Мен билан ҳаттоки синфдошларим ҳам гаплашишни исташмайди. Мени семиз деб, калака қилишади, кўзига ёш олди қизча.