Эркаклар учун ҳам контрацептивлар пайдо бўлиши мумкин

Ота бўлиб қолишни истамаган эркакларда ҳозиргача танлов кам эди: улар ё вазэктомия қилиши мумкин эди, ё презервативдан фойдаланар эди, ё вақтида «чиқариб олиши» керак эди. 


Сақланишнинг учала усули ҳам идеал эмас. Презервативда ҳиссиётлар бошқача бўлиши мумкин, вазэктомиядан воз кечиш янада кўпроқ хирургик муолажани талаб қилади, «чиқариб олиш» ҳам ишончли сақланиш усули эмас.

Олимлар эркаклар учун уруғ ҳужайралари сонини жиддий асоратларсиз камайтирадиган ва эркакни вақтинча деярли бепушт қилиб қўядиган дорини кашф қилиш арафасида.

Бу нега муҳим: олимлар неча йиллардан буён презервативлар ва вазэктомияга муқобил контрацептив воситалар – таблеткалар, гелларни синовдан ўтказиб келишмоқда.

«Мақсад эркаклар учун ҳам аёлларда бўлгани каби контрацептив воситалар турларини кўпайтириш орқали танлов имкониятини кенгайтириш. Гарчи аёллар учун турли-туман контрацептив воситалар, эркаклар учун презерватив ва вазэктомиялар бўлса-да, кутилмаган ҳомиладорлик 40 фоизни ташкил қилади», – дейдитадқиқотчилардан бири, Сиэтлдаги Вашингтон университети тиббиёт профессори Стефание Пейж.

24 март куни олимлар Кристина Ванг ва Стефание Пейж Эндоктрин жамиятининг Янги Орлеанда ўтган йиллик конференциясида эркаклар учун контрацептив капсулалар яратиш устида олиб борган тадқиқотлари хулосаларини эълон қилишди.

28 кун давом этган кузатув ва текширувлар шуни кўрсатдики, капсулани кунлик қабул қилган эркакларда сперма ишлаб чиқарилиши учун зарур бўлган гормонлар миқдори камайган. Бу уларда сперма сони камайишини ҳам англатади. Гормонлар камайгани тасдиқланган бўлса-да, кейинги босқич – спермалар сони камайиши ҳозирча текширилмаган. Агар текширув хулосаси ижобий чиқса, эркаклар учун контрацептив капсулалар яратилди деса бўлади.

Батафсилроқ

Ўрганилаётган капсулаларда прогестерон мавжуд бўлиб, у сперма ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйновчи LH ва FSH гормонлари ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, унинг таркибида тестостеронга ўхшаш бирикма – андроген ҳам бўлиб, у прогестерон таъсирида эркаклик гармонлари пасайиб кетишининг олдини олади.

Пейжнинг айтишича, “моякларда тестостерон ишлаб чиқарилиши камайса-да, капсула орқали қабул қилинган андроген танада “эркаклик” ҳолатини – соқол, овоз, шаҳватни сақлаб қолади.

Ушбу капсулани қабул қилган эркакларда плацебо қабул қилган эркаклардагига нисбатан LH ва FSH миқдори анча камайган.

Тадқиқотда қатнашган олимлардан бири Кристина Вангнинг айтишича, кейинги босқич сперма миқдорини текширишдир. Тахминан уч ойларда бу босқич ҳам ниҳоясига етади.

Манба: minbar.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Зухрахон Ҳайдарова “Ҳамшира – 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлди
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда биринчи тиббий кўмак беришда ҳамшираларнинг алоҳида ўрни бор. Фарғона шаҳридаги “Кимёгарлар” саройида бўлиб ўтган “Ҳамшира – 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичида ўрта тиббиёт ходимларининг ...
Хитойда коронавирусга барҳам бериш муддати маълум қилинди
Хитой коронавирусни енга олади, бу ҳақда ХХРнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй РФ Давлат думаси вице-спикери Иван Мельников билан учрашувда маълум қилди. Фото: Peng Ziyang/Xinhua/globallookpress.com Элчининг айтишича, Пекин март ...
Ортиқча вазндан халос бўлишнинг осон йўли топилди
Копенгаген университети олимлари чидамлиликка жисмоний машқлар, жумладан велосипед ҳайдаш висцерал (ички органларни атрофидаги) ёғ ҳажмининг камайишида муҳим роль ўйновчи ва юрак-томир касалликлари хатарини камайтирувчи интерлейкин-6 синтезида ёрдам беришини аниқлашди.  [caption id="attachment_2429" ...
Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти саратонга қарши курашнинг янги усулига берилди
  Фото: AFP Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти иммунолог олимлар - Техас университети қошидаги Онкология маркази ходимлари Жеймс Элиссон ва Тасуку Хондзёга берилди. Улар иммун тизимининг салбий бошқарувини тўхтатиб ...
Коронавирусга қарши вакцина синовида қатнашувчиларга катта пул ваъда қилинди
Фото: «poisknews.ru» Лондонда хавфли вирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш учун синовларда қатнашган кўнгиллиларга 3500 фунт стерлинг (4 580 АҚШ доллари) тўланади.  Лондоннинг Уайтчепел ҳудудида жойлашган Queen Mary био-корхоналар ...
Кам ухлаш Альцгеймер касаллиги ривожланишига олиб келиши мумкин
Берклидаги Калифорния университети олимлари кам ухлаш мияда бета-амилоид оқсили тўпланишига олиб келиши мумкинлигини аниқладилар.
Бодринг ва помидор «келишмайди»ми?
Фото: garden.hozvo.ru Бодринг 90 фоиз сувдан ташкил топган, шу боис у ўзида витаминлар сероблиги билан «мақтанолмайди». Аммо унинг фойдалари етарлича. Бодринг ейиш керак, қачонки... ... вазн ташламоқчи бўлсангиз. Бодрингнинг ...
Коронавирус кўршапалакдан тарқалгани яна бир бор тасдиқланди
Хитой фан ва техника вазирлиги мутахассислари тадқиқот ўтказиб, коронавирус касаллиги кўршапалакдан тарқалганини яна бир бор тасдиқлади. Фото: «Global Look Press» Олимлар уй ҳайвонлари ва паррандалар ўртасида тадқиқот ўтказган ...
Олимлар ОИВга қарши курашишнинг янги усулини топди
Франциянинг Пастер институти олимлари метаболик фаолликни тўхтатиш хусусиятига эга ингибиторлар ёрдамида ОИВ (инсонда орттирилган имунодефицит вируси) билан зарарланган ҳужайраларни йўқ қилиш усулини аниқлади, дейилади "РИА Новости" хабарида. ...
Канада тиббиёти: Томоғи оғриган болага мороженое, тиббий суғуртанинг афзаллиги ва шифокор ҳузурига ойлаб навбат кутиш   
Блогер Фарҳод Файзуллаев ўзининг телеграм каналидаги саҳифасида Канада тиббиёти ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди: Фото: gsiedu.com “Аввало, тиббиёт тизими ҳақида қисқача. Агар сиз касал бўлиб қолсангиз: Сал мазангиз бўлмаса ва ...
Энг хавфли вирус аниқланди
Кишиларнинг энг асосий “қотили” ОИВ, қутуриш ёки безгак вируси эмас, балки гепатит вирусининг турли штаммларидир. Улар ҳар йили 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлади. Бу ҳақда Lancet журналида эълон қилинган ...
Вегетарианлар нега гўшт емайди?
Дунё ажойиботлар билан бирга ажойиб ва ғаройиб одамлар билан ҳам қизиқ туюлади. Ана шундай одамлар тоифасидан бири вегетарианлардир. Фото: mirprognozov.ru Вегетарианлик ҳайвон ва парранда гўштидан, сув олами ҳайвонлари ...
Семизликдан қутулиш учун беш маслаҳат
“Дўмпайган қорин ҳомиладор аёлга ярашур”, дейди донолар. Сайтимиз мухлислари орасида семизликдан азият чекиб, ортиқча вазндан халос бўлишни режалаштириб юрганлар учраши мумкин. Қуйида озиш учун маслаҳатларни ҳавола этамиз. Тавсияларимизнинг ўзига хослиги ...
Соғлом ва чекувчи одамларнинг ўпкалари намойиш қилинди (видео) 
АҚШнинг Шимолий Каролина штатидан бўлган Аманда Эллер тамаки чекувчи одамларнинг организми қандай кўринишга эга бўлишини видео орқали намойиш қилди. Видеода пушти рангдаги соғлом ўпка ва 20 йил давомида кунига бир пачкадан ...
Узумнинг биз билмаган фойдаси аниқланди
Фото: Фото: superdom.ua Женева университети олимлари узум таркибидаги табиий компонент — ресвератрол ўпка саратони хасталигига қарши курашиш хусусиятига эга эканини аниқлашди, деб ёзмоқда xabar.uz «Science Daily» хабар беришича, олимлар ...