Гепатит А га қарши вакцинацияга мажбурлашса, фуқаро қандай йўл тутиши керак?

Гепатит А вакцинаси ҳақидаги ўтган сафарги мақоладан кейин жуда кўп муштарийлардан турли хил таклиф ва саволлар олдик. Уларнинг аксарияти «Нима учун вакцинация бунчалик қиммат?», «Агар фарзандимни гепатит А вакцинасига эмлашга шароитим бўлмаса, мактабгача таълим муассасаси ёки мактаб фарзандимни қабул қилишдан бош тортиши ва вакцинацияга мажбурлаши мумкинми?» деган умумлашган саволлардан иборат бўлди. «Дарё» колумнисти Абдулазизхон Акрамов мана шу муаммоли саволларни бир қадар ўрганиб, уларга жавоблар топишга ҳаракат қилди.

Фото: fsh.uz

Аввало, шуни таъкидлаб ўтиш керакки, эмлаш жараёни жуда кўп ривожланган давлатларда кенг қўлланилиб келаётган ва ўз ижобий таъсирини тасдиқлаган тиббий амалиёт ҳисобланади. Давлат томонидан таъминланадиган ва бола туғилганидан бошлаб маълум тақвим асосида амалга ошириладиган эмлаш ҳеч шубхасиз фойдали жараёндир. Гепатит А вируси ҳам жигар тўқимасини зарарлаши ва, агар касаллик ҳолати юзага келса, бир неча оғир асоратларга олиб келиши ёки тузалгач ҳам умр давомида қайталаниш эҳтимоли бор касалликлар рўйхатига киради. Аслини олиб қаралса, бола касал бўлиб, вакцинага сарфланган моддий маблағдан ошиқроқ маблағ кетиши, бундан ташқари, бола соғлигини йўқотиши олдида ҳозирги гепатит А вакцинаси анча арзон ва самарали. Аммо шуни ҳам эътиборга олиш керакки, аҳолининг ҳаммаси ҳам доимо бу шароит ва маблағга эга бўлмаслиги, бир вазиятда мана шу маблағ ва мажбурлов ҳам оғир туюлиши бор гап.

Нарх масаласига ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон бозорига вакцинани олиб кирувчи фирмалардан бири — «Тиббиёт дунёси» МЧЖ билан боғландим.

«Тиббиёт дунёси» МЧЖ раҳбари билан боғланганимда улар мени бажонудил қабул қилди. МЧЖ раҳбари Ўзбекистон тиббиёти ривожига катта ҳисса қўшаётган, хориж тажрибасини жорий қилишда жонбозлик қилаётган савобталаб инсон экан. Барча маълумотлар, хусусан, вакцинани олиб келиш, сақлаш, маҳсулот таннархи, уни етказишга оид маълумотларни очиқ-ойдин тақдим этишди. Ўрганишлар натижасида шунга амин бўлдимки, гепатит А га қарши вакцина нафақат Европа, балки МДҲ давлатлари орасида ҳам Ўзбекистондан арзонроқ экан. Бунга, албатта, юқоридаги ташкилот ташаббуси ва тадбиркорлиги, ишни тўғри ташкил қилингани катта омил бўлиб хизмат қилган.

Қўйиладиган нарх бир қанча харажатлар, хусусан, вакцинани Хитойдаги заводдан олиб келиш, сақлаш, тарқатиш, ишчилар маоши, Фармқўмитадаги текширувлар ва бошқа кўзда тутилмаган харажатлар ҳисобга белгиланишини билиб олдим. Бундан ташқари, ташкилот бир қанча кам таъминланган оилаларга ҳар ойда бепул вакцина қилиб бериб турар экан.

Вакциналаш жараёнига мажбурловчи қарор бор-йўқлигини охиригача аниқлаш мақсадида соғлиқни сақлаш ишонч телефонига қийинчилик билан боғландим. Аммо улар соғлиқни сақлаш бошқармасига, бошқармадан Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология маркази ўринбосарига, ундан ташкилотнинг республика бўйича раҳбарига боғландик. Улар бунга ҳеч қандай мажбурловчи қарор ёки қонун йўқлигини, эпидемиология маркази фақат ташвиқот ва тушунтириш ишларини амалга оширишини айтиб ўтди. Бундан ташқари, фепатит А вакцинаси олиб келингач, гепатит билан касалланиш сони кескин тушганини, касалланиш ўчоқлари камайганини статистика орқали маълумот берди.

Хулоса қилиб айтганда, гепатит А вакцинаси касалланиш харажатларидан ва бола келажаги олдида анча арзон. Аммо мажбурловчи бирор қарор йўқ. Агар мажбурланадиган бўлса, фуқаро бемалол адлия вазирлигига, прократура ёки судга мурожаат этиши мумкин.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Сўраган_эдингиз?
Иш соати ҳафтасига 40 соатдан ошмаган ташкилотлар бор, масалан 5 кунлик ишдан ташқари навбатчилик учун ҳам қўшимча иш ҳақи тўланиши керакми? Меҳнат қонунчилигига кўра: белгиланган кундалик иш (смена) вақтидан ташқари ишлаш ...
Стрептомицин қачон кашф этилган?
1943 йил 19 октябрда Альберт Шатц томонидан (1920-2005) ва Зельман Ваксман (1888-1973)лар томонидан стрептотрицин топилган. Аммо бу антибиотик моддалар синовчилар томонидан кенг қабул қилинмади, чунки улар кучли заҳарли моддалардан ташкил топган ...
Янги йилда заҳарланиш осон бўлган маҳсулотлар билан танишинг
Янги йил кечаси дастурхонингизни турли ноз-неъматлар, ширин таомлар безайди. Бироқ столингиз устида турган маҳсулотларнинг айримлари ошқозон оғришига ва ҳатто унинг заҳарланишига олиб келиши мумкин. Дарров хаёлингизга майонез ва шу каби ...
Тез тиббий ёрдам қачон чақирилади?
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2017 йил 31 мартдаги 131-сонли буйруғига кўра тез тиббий ёрдамни чақирган фуқаро қуйидагиларни диспетчерга аниқ ва лўнда маълум қилиши керак. Фото: Medical ...
Карам дилга малҳам
Доришунос Мирзамир Мирзашариповнинг таъкидлашича, карамнинг етмиш хили мавжуд экан.
Алкоголнинг озгинаси зарар эмас, иштаҳа очгани бўлаверади. Аслида шундайми?
Спиртли ичимликлар қанчалик кўп ичилса инсульт ва инфаркт ҳавфи шунчалик ошиб бораверади. Бу ҳақиқат. Лекин баъзилар кам миқдордаги алкогол нафақат зарар, балки ишемик инсультни олдини олади, деб ҳам ҳисоблашади. У ҳолда ...
«Ибн Сино қасамёди» десак бўлмайдими?
«Гиппократ – қасамёди»да оқ соч шарқ таъсири аждодимиз Зардўшт «Авеста»да акс эттирган тиббиётга хизмат қилувчи ҳакимлар қасамёдининг руҳи мавжуд. 
Фойдаси бисёр маҳсулот
Жазирама кунлар бошланиши билан боғларимизда ўриклар ғарқ пишади. Каттаю кичик бирдай унинг шифобахш хусусиятидан баҳраманд бўлади. Ўрик нафақат тотли мева, балки саломатликни тикловчи, касалликни даф этувчи малҳамдир. Қадим Хитойда ҳолдан ...
Сув ичмаслик оқибатлари ёки қишда касалликлар қўзғалиши сабаблари
Аввало сув ичмаслик оқибатида организмимизда қандай ҳодисалар юз беришини оддий қилиб тушунтириб ўтсам. Бизнинг ошқозон ва ичакларимиз, буйрак ҳамда жигарларимиз табиий фильтр вазифасини бажаради. Ушбу фильтрлар сув ёрдамида органимизга келиб тушадиган ...
Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклардан фойдаланмаслик тавсия қилинди
Офтальмологлар қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакларни тақишни тавсия қилишмайди, зеро бу инсоннинг кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. Ёруғлик кўз атрофидаги мушакларга ижобий таъсир қилиб, қон айланишини яхшилар экан. "Ортодокс" тиббий портали шу ...
Брекет тақишни истамайман…
Тиш қаторининг тўғри бўлиши бу нафақат чиройли табассум, балки соғлом тишлар даракчиси ҳамдир Сиз фақат бугунги кунни ўйламанг, балки 50 ёшда қай ҳолатда бўлишингиз ҳақида фикр юритинг. Бу ёшга бориб, 80 фоиз ...
Билиб қўйган яхши
Интернет сайтларидаги маълумотларга кўра: немис тадқиқотчилари чекишнинг беҳисоб салбий оқибатлари қаторига яна иккитасини қўшиш таклифини билдирдилар. 1000 нафар чекувчи ўртасида ўтказилган текширув 17 фоиз кашанда меoёрдагига нисбатан кам ухлаши, ...
Активлаштирилган кўмир таблеткалари инсон саломатлигидаги қандай муаммоларни ҳал қилади?
Активлаштирилган кўмир — инсон организмини тозалашда дунёдаги энг қадимий ва оммавий услублардан биридир. У минг йиллар давомида шарқ табобатида, хусусан хитой табобатида заҳарланишга қарши восита сифатида қўлланиб келган. Бизнинг давримизда эса, бу ...
Болангиз тўғри овқатланяптими?
Эрталаб фарзандингиз мактабга отланаётганда аввало уйда пиширилган, таркиби айнимайдиган егуликлардан сумкасига солишга ҳаракат қиласиз. Вазият тақозоси билан бунга имконият бўлмай қолганда қўлига пул бериб, мактаб ошхонасидан бирор нима олиб ейишини маслаҳат берасиз. Шунда ...
«Бири тош бор дейди, бири эса йўқ. Кимга ишонай?»
«Агар сизга жарроҳлик амалиётини буюришса, ишонч ҳосил қилиш учун иккита мутахассисга кўриниш керак дейишади. Мен шундай қилдим. Биринчи УТТ натижалари менда тош борлигини кўрсатди, иккинчиси эса йўқлигини. Кимга ишониш керак?» Асадулла ...