30 март мамлакатимизда Велосипедда сайр куни ўтказилади

Аҳолининг соғлом турмуш тарзига амал қилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний фаолликка чорлашни мақсад қилган мазкур тадбир юртимиздаги барча туман ва шаҳарлардаги истироҳат боғларида ўтказилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мусобақаларда ҳудудда жойлашган барча тиббиёт муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона ва ташкилотлардан келган жамоалар иштирок этишди. Ушбу куннинг байрамона кайфиятда ўтишида тиббиёт соҳасининг кўзга кўринган, тажрибали шифокор олимлари билан биргаликда тегишли ҳокимликларнинг маданият бўлимлари, санъат саройлари вакиллари, ўша ҳудудда яшовчи фан, маданият, санъат арбоблари, спорт намоёндалари, халқ орасида обрў-эътиборга эга кишилар ҳам муносиб ҳисса қўшишди.

Жумладан, вилоятимиздаги барча туман ва шаҳарларида соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасадди раҳбарлари ҳамда бошқа ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг оммавий равишда  узоқ масофага юриши билан “Саломатлик сари қадам куни”га старт берилди. Шунингдек, ҳар бир муассаса жамоалари шахмат, шашка, югуриш, эстафета, арқонда сакраш, бадминтон, стол тенниси, спорт юриши, тўсиқлардан ўтиш эстафетаси ҳамда ҳалқа айлантириш спорт турлари бўйича ўзаро беллашди.

Эслатиб ўтамиз, келгуси шанба, 30 март вазирлик томонидан мамлакатимиз ҳудудларида Велосипедда сайр куни ўтказилади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Дўстларингизга улашинг: