«Ҳасан табиб»ларни ким яратяпти? Ўзимиз эмасми?!

Фото: videonews.guru

Шундай қилиб, Шаҳрихон туманидаги «Наврўз» маҳалласида яшовчи «Ҳасан табиб» фаолиятига чек қўйилди. У ўттиз йил мобайнида беморларни хандон писта, тоза асал ва нўхат билан «даволаб» келган. Бу муддат оралиғида унинг қабулига келувчиларнинг охири кўринмайдиган даражага етди. Шуниси қизиқки, мижозлар орасида шифокорлар, тиббиёт фанлари докторлари ҳам бор. У яшаётган маҳаллада «меҳмонхона»лар, савдо дўконлари, ошхоналар пайдо бўлди. «Табиб» 2016 йилдан бошлаб давлатга 16 миллион 450 минг сўм солиқ ҳам тўлади.

Косиб қандай табиб бўлди?

Бир қарашда ҳаммаси рисоладагидай. Фақат асосий мақсаддан ташқари. Асосийси эса дардига даво истаган кишиларга шифо бағишлаш эди. Айнан шу нарса мавҳумлигича қолди. Тўғри, баъзан касалликнинг табиий равишда ўтиб кетиши, баъзан астойдил ихлос туфайли саломатлигини тиклаганлар ҳам бўлгандир.

Ўзбекистон табобат академияси раиси, биология фанлари доктори, профессор Иброҳимжон Асқаров шундай дейди:

— Ҳасанбойнинг фаолияти табобат талабларига тўғри келмайди. У шу пайтгача кимларни қандай касалликдан ҳалос этгани тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ…

Қизиқ, бир умр косиблик билан шуғулланган, на тиббий, на дунёвий ва на диний билимга эга бир одам қайси хусусияти билан «машҳурлик»ка эришди? Ана шу мулоҳазадан келиб чиқиб, бу «дард»нинг илдизи анчайин чуқур ва оғриқли эканини илғаб олиш қийин эмас. Аниқроқ айтганда, сабабини ўзимиздан қидирмоғимиз зарурга ўхшайди. Ахир, йиллар давомида минглаб беморлар бу «даргоҳ»га ихлос қўйиб, алал-оқибат бирон натижага эриша олмасалар-да, нега бу ҳақда ҳеч бош қотирмадилар?!

Форс донишманди Муҳаммад Жобалрудий айтади: «Ақл ва фаросат шундай бир гавҳарки, унинг мадади билан кишиларнинг сўзи ва феъл атворига қараб, уларнинг билим ва тафаккур доирасини, касбини, яхши фазилатли ёки қабиҳ иллатли эканлигини билиб олиш мумкин».

Агар инсон ўз хатти-ҳаракатини ақл-фаросат ва чуқур идрок билан амалга оширса, ҳаётда алданмайди, йиқилмайди, фирибгарлар тузоғига тушмайди. Лекин, Яратган Эгамнинг мўмин бандаларга берган фаҳм-фаросатидан барча баҳоли қудрат фойдалана олмаслиги ачинарли ҳолат.

Бу фикрларни ўртага ташлашдан муддао шуки, теварак-атрофимизда сохта табиблар, азайимхонлар, фолбинлар, «юрак кўтарувчи»лар, афсунгарлар тўлиб-тошиб ётибди. Ундай кимсаларнинг таъсир доирасига тушиб қолган киши нафақат ҳамёни, шунинг баробарида саломатлигидан, айрим ҳолларда эса ҳаётидан ажралиши ҳеч гапмас. Буни яхши биламизу, аммо бошимизга мушкул иш тушганда давлатимиз томонидан яратилиб қўйилган шароитларни, тиббий хизмат қулайликларини унутиб, кимлардандир эшитган «табиб»ларга қанот боғлаб учаверамиз.

«Тўққиз кунлик умрингиз қолибди…»

Янги йил арафасида қўшним мендан пул сўраб кирди. Сабабини ҳам айтди. Турмуш ўртоғи анчадан буён хаста эди. Асака туманидаги «Ахтачи» маҳалласида яшовчи бир фолбин аёлга боришса, у «яхшики вақтида олиб келибсизлар, хотинингизнинг тўққиз кунлик умри қолибди. Агар уч миллион берсанглар, мен Роббимга илтижо қилиб, ҳаётини сақлаб қоламан» дея қўшнимнинг юрагига ваҳима солиб қўйибди. Хўжаобод тумани ташкилотларидан бирида раҳбар бўлиб ишлайдиган, олий маълумотли кишининг бу қадар ишонувчанлиги, соддадиллигига ҳам ачиндим, ҳам раҳмим келди. Унга бу бориб турган қаллоблик, фирибгарлик эканини ишонтириш жуда қийин кечди. Масалага маҳалла фаоллари, масжид имоми аралашиб, уни тинчлантирдик. Шундан буён орадан бир ой вақт ўтди. Туман шифохонасида даволанган аёли соғайиб кетди.

Афсуски, бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Аслида ҳар бир юмуш аввали дид-фаросат, охири жидду-жаҳд билан адо этилмоғи керак. «Қаратган қараб қолмабди», деган ақидага ёпишиб олиб, дуч келган табиб ёки азайимхонга арзихол айтавериш оқил кишининг тадбири эмас. Очиғини айтганда, «Ҳасан табиб»лар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, уларни ўзимиз яратамиз, ихлос қўямиз, довруғини оламга ёямиз, кейин эса пушмон отлиқ қисмат зарбасига дуч келиб, дардимизни кимга айтишни билмай бошимизни қотирамиз.

Қиссадан ҳисса шуки, ақл-фаросатли одам асло адашмайди, етти ўлчаб бир кесади, ақлини ишлатади.

Абдумутал АБДУЛЛАЕВ,

журналист

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Чекишга қарши бутун дунёда кураш қандай олиб борилмоқда?
Қуйидаги давлатларда эса чекишга қарши курашиш учун антиқа усуллар ўйлаб топилган: Аргентинада чекмайдиган аёллар ҳафтада бир марта гўзаллик салони хизматларидан текин фойдаланиш ҳуқуқига эга; Данияда эса талабаларга, агар улар чекмайдиган ...
Соғлиқни сақлаш вазири депутатларга ахборот берди
Яқинда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисининг иккинчи ярмида депутатлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг «Соғлиқни сақлаш соҳасига оид ислоҳотлар амалга оширилишининг ҳолати тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ...
Қўқонда энг маҳоратли ҳамширалар аниқланди
Қўқон шаҳрида  “Ҳамшира — 2019” кўрик-танловининг якуний финал босқичи ўтказилди. Унда йилнинг энг яхши ҳамшираси аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши матбуот хизмати хабар берди. Кўрик-танловда иштирокчилар шартлар ...
Манту синамаси нима учун ўтказилади?
“Ўғлим 12 ёшда. “Эртага бизга манту синамасини қилишар экан”, деб келди. Айтингчи, бу амалиёт нима учун ўтказилади? Қарши кўрсатмалар мавжудми?” Саида УМРЗОҚОВА, Самарқанд вилояти, Шеробод тумани Манту синамаси организмнинг сил таёқчасига нисбатан ...
“Doctors community cup – Tashkent-2019”: Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Тожикистон ярим финалда
Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академияси майдонида футбол бўйича “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири ўтказилаётганидан хабарингиз бор. Фото: UzA Нуфузли мусобақада Украина, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда мамлакатимиз шифокорлари ...
Абу Али ибн Сино мероси мажмуаси барпо этилади
Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги Афшона қишлоғида халқ табобати маркази, экобоғ (қишки боғ), ҳовуз, миллий чойхона, табиий гиёҳлар, дориворлар, аллома ижоди ва табобатга оид адабиётлар савдо шохобчаси, кутубхона ҳамда замонавий меҳмонхонани ...
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2018 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 17 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига мувофиқ: -мутасадди ташкилотларга жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини азалий анъана ва қадриятларимиз ...
Шифокорларнинг ижтимоий тармоқлардаги трендлари
Ижтимоий тармоқдаги гап сўзлар бу сафар талайгина. Айниқса, шифокорлар фаол. Қуйидаги дайжестимизда танишинг. Фото: hardcorecase.ru Шифокорнинг фарёди Шифокор Шавкатжон Тошматов айрим хунук ҳолатлардан тўйиб кетган шекилли, дардини яширмай,   очиқчасига, ...
Қувалик шифокор «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди 
Фото: Муқимжон Қодиров "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ...
«Ўз касбининг моҳир эгалари» аниқланмоқда
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуслари билан ҳар йили бир маротаба “Ўз касбининг моҳир эгаларини” ни тақдирлаш тадбири ўтказилади. Айни пайтда ушбу тадбирларнинг саралаш ...
Магистратурада янги “Нутрициология” йўналиши очилади
Янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси магистратурасида янги “Нутрициология” йўналиши ўз фаолиятини бошлайди.  Фото: mrt-domodedovo.ru Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрда “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом ...
«Буважон, нима учун бу айнан мен билан содир бўлди?»
Авваллари мен соғлом эдим. Бу хасталикка учраганимга атиги 4-5 ой бўлди. Иситмам 39 даражагача кўтарилиб, узоқ вақт тушмай турди. Лимфатик тугунларим кучли яллиғланди.  Фото: japsix.ru Мен ўзимни жуда ...
Халқ билан мулоқот — инсон манфаатлари сари чорлайди, аммо…
Соғлиқни сақлаш тизими доимий янгиланиб, такомиллашиб бораётган соҳалардан биридир. Бугунги кунда бу йўналишда яратилаётган илғор технологиялар тиббий таҳлил ишлари сифатини юксалтириш, касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш имкониятини янада кенгайтирмоқда.
Иммунизация бўйича сохта хабарлар қандай аниқланади?
  Маълумотларга кўра,  1798 йили Эдвард Женнер  «An Inquiry Into the Causes and Effects of theVariolae Vaccinae, Or Cow-Pox»  мақоласини  чоп этиб, илк бор вакцинация терминини қўллаган, эмлаш афзалликларини тарғиб этган. ...
Газетамиз «Жамият ва мен» ижодий танлови ғолиби
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ...