Растаропша — танангизни хасталикдан ҳимоялайди

Растаропшанинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш 2000 йиллик тарихга эга. Биринчи марта I-асрда рим врачи, табибшунос Диоскорид Педанийнинг «Доривор воситалар ҳақида»ги илмий асарида растаропшанинг дориворлик хусусиятлари қайд этилган.

Буюк шифокор шарқ  табобати алломаси Ибн Сино (980-1037) ўз асарларида Растаропшани илон чаққанда унинг заҳрига қарши қўллашни тавсия зтган. Даволовчи врач Фогелp расторапшанинг ҳайрон қолдирадиган ажойиб хусусиятларини намоён этди. У кучли заҳарли замбуруғ (Amanita рhallоides) билан оғир заҳарланган касални растаропша билан даволаб, уларни ўлимдан сақлаб қолган. Оддий даволанган шароитда, заҳарланганларнинг 30 фоизи вафот этган.

Қадимдан олаўт жигар, ўт пуфаги касалликларини даволашда қўлланиб келинган. Қадимги Римда олаўт ҳар қандай заҳарланишга қарши энг кучли восита сифатида тавсия этилган.

Растаропша уруғи таркибида энг қимматли хусусиятга эга бўлган модда бу — силимарин бўлиб, жигар ҳужайраларини қуритадиган турли заҳарли моддалардан ҳалос қилади. Ҳаттоки оқсил синтезини стимуллаб, қуриётган жигар ҳужайраларини қайта тиклайди.

Силимарин ҳар қандай ҳужайра мембранасини мустаҳкамлайди. Инсон танасини соғлом бўлиши энг аввало ҳужайра мембранасига боғлиқ. Агар ҳужайра мембранасининг ўтказувчанлиги ўзгарса, ҳужайрага турли моддалар кириб қонга ўтиб кетади. Бундан кўп тўқима ва органлар азият чекади, саломатлик бузилади.

Жигар бизнинг танамизда ғаройиб филpтр вазифасини бажаради, барча заҳарли моддалар шу ерга тўпланади. Шунинг учун ҳам силимарин жигар учун ўзгартириб бўлмайдиган энг яқин ёрдамчи ҳисобланади, доимий равишда уни тозалаб туради.

Силимарин нафақат ҳужайра мембранасини мустаҳкамлабгина қолмай, ҳужайрани нормал озиқланишини ҳам таъминлайди.

Шунингдек, сафро ҳайдаш хусусиятига ҳам эга. Токсик гепатит, цирроз, вирусли гепатит каби жигар касалликларини даволашда силимарин жуда фойдали ҳисобланади, шунингдек ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраларини даволашда ҳам беқиёс самарадорлиги исботланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, силимарин нафақат жигар касалликларини, балки саратон ўсмаларини ҳам даволашда юқори натижа берган. Силимарин саратон ҳужайралари ўсишини заифлаштиради, шикастланган ҳужайраларни даволайди, соғлом ҳужайраларга айлантиради.

 Қадимдан халқ табобатида растарошпа уруғидан, баргидан ва илдизидан фойдаланилади.

 Кейинги йилларда Меҳригиё шифобахш гиёҳлар етиштириш корхонасида растаропша уруғлари ва баргларидан растаропша чойлари, растаропша ёғлари ҳамда растаропшали асал ишлаб чиқарила бош- ланди.

Растаропша ёғи сарғиш яшил рангда, ёқимли ҳидга ва таъмга эга, ножўя таъсири йўқ. Бу табиий маҳсулот қуйидаги хусусиятларга эга:

Организмни алмашинмайдиган тўйинмаган ёғ кислотаси Омега-6ни етишмаган қисмини тўлдиришга ёрдам беради;

— организмни   емирадиган   турли   захарли моддалардан   ҳимоя қилади, айниқса экологик ҳолати ёмон регионларда яшаётган одамларда;

— яллиғанишларга қарши ва жароҳатларни битирувчи хусусиятга эга;

— ҳужайрада ҳимоя мембранасини ҳосил қилиш учун алмашинмайдиган кислоталар билан таъминлайди;

— энг муҳим ҳаётий органлар- тўқималарининг энергетик имкониятларини оширади;

— антиоксидантлик ҳамда радиацияга қарши хусусиятга эга (қаришни секинлатади);

— меҳнатга қобилиятлик даражасини оширади.

Растаропша ёғидан соғлом одамлар ҳам, бемор одамлар ҳам фойдаланишлари мумкин. У яра ва ёриқларни тез битирувчи, яллиғланишларни бартараф этувчи, оғриқ қолдирувчи, иммунитетни оширувчи, радиофаол ва оғир металларни организмдан ҳайдаб чиқарувчи хусусиятларга эга.

Қуйидаги ҳолатларда растаропша ёғидан профилактика мақсадида фойдаланишлари мумкин:

— экологик номақбул ша роитда яшовчилар, шунингдек заҳарли шароитда ишловчилар;

-компpютерда мунтазам ўтирадиганлар;

— узоқ вақт оғир касалланишдан сўнг;

-вирусли инфекцион касалликлар тарқалган даврларда, жумладан нафас йўли касалликлари тарқалганда;

Қуйидаги ҳолатларда растаропша ёғидан даволаниш учун фойдаланилади;

— жигар касалликларида;

— ошқозон-ичак касалликларида(ошқозон ва ўн икки бармоқли

ичак яраси, гастрит) ва геморройда;

-юрак-томир касалликларида, юрак мускулларини мустаҳкамлашда;

-гинекологик касалликларда (бачадон бўғзи эррозияси,

эндоцервицит, колpпит ва бошқалар) ва ҳомиладорликда;

— тери касалликларида(экзема, нейродермит ва эре);

-куйганда ва яраланганда.

Касалликларнинг олдини олиш ва даволаниш учун бир ой давомида растаропша ёғи бир кунда бир чой қошиқдан  3 маҳал овқатланишдан ярим соат олдин қабул қилинади. Кетма-кет бир чой қошиқда асал яланади. Растаропша чойининг бир пакетчасини 200 г. қайноқ сувга 5-10 минут дамлаб,      100 г. дан ҳар овқатланишдан ярим соат олдин ичилади.

Ушбу кўрсатма асосида жигар, ошқозон, қизилўнгач, юрак, буйрак, тери ва аёллар касалликларида, вена-қон томирларини кенгайишида ҳам фойдаланилади. Геморройга жуда яхши таъсир этади. Геморройга қарши растаропша ёғи ичилади ёки суртилади.

Растаропша ёғи яра, ёриқ  ва куйган жойларни тез битиради. Ички органларни ва тери яллиғланишларни йўқотади, тана қисмларини ич томондан юмшатиб, яраларни битиради. Оғиз-томоқ, касалликларини (стоматит), тумовни енгади.

Шунингдек, таркибидаги витамин А кўзлар учун жуда фойдали. Кўриш қобилиятингиз пасайса растаропша ёғидан фойдаланинг.

Абдураҳмон СОБИРОВ, 

«Меҳригиё» шифобахш гиёҳлар етиштириш корхонаси «Ботаника боғи» раҳбари, Турон фанлар академиясининг академиги, биология фанлари номзоди.

Дўстларингизга улашинг: