Фаррух машғулотлар туфайли гапириб, ишонч билан қадам ташлай бошлади

У 7 ойлик бўлганида унга болалар церебрал фалажи ташҳиси қўйилган. Икки йилдан бери у фаолияти «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди томонидан мувофиқлаштириладиган Болалар ижтимоий мослашув марказида даволаниб келмоқда.

Фото: “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди

Фаррух психолог машғулотлари туфайли гапириб, фикрларини ифода этишни ўрганди. Терапевтик бассейнда муолажалардан кейин эса у ишонч билан қадам ташлай бошлади.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Лола Каримова-Тилляева томонидан 2004 йилда имконияти чекланган болаларга диагностика, ортопедик ва неврологик даволаш бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.
Марказда церебрал фалаж, Даун синдроми, аутизм, руҳий ривожланиши сустлашган каби ташҳисларга эга ва таянч ҳаракат тизими касалликлари билан хасталанган болаларга кўмак берилади. Бу ерда тиббиёт мутахассислари, педагоглар ва реабилитологлар ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш дастури асосида иш юритадилар. Марказдаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.

Дўстларингизга улашинг: