Фарғонада «Келажакни терроризмсиз қурамиз» шиори остида ҳалқаро ёшлар фестивали ўтказилди

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимизда хавфсизлик, давлатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида, амалга оширилаётган тадбирлар доирасида 11-12- март кунлари Фарғонада «Келажакни терроризмсиз қурамиз» шиори остида ҳалқаро ёшлар фестивали ўтказилди.

Бунда Қирғизстон Республикасининг Ўш, Жалал — Абад ва Баткен вилоятларидан ҳамда Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятлари  талаба ёшлари қаторида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали талабалари фаол қатнашдилар. Меҳмонларнинг филиалга ташрифи, дарс жараёнларида иштирок этганлари ҳамда Абу Али Ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат Университети профессори Абдуманон Саидов ва Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали директори тиббиёт фанлари номзоди, доцент Ғофур Султонов томондан ўтказилган дўстона суҳбатлар, ўзаро савол жавоблар талаба ёшларда катта таасуротлар қолдирди. Келажакда қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида илмий ва ўқув йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Сайёра Исмоилова

Дўстларингизга улашинг: