Халқ табобати хизмати учун қандай воситалар зарур?

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан “Халқ табобати” тиббий ихтисослашувининг тури бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан, тиббий техникага энг кам талаблар тасдиқланди. Бу буйруқ 2018 йилнинг 6 декабр куни Адлия вазирлигида 2905-2 рақам билан рўйхатга олинди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2018 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан халқ табобати тиббий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча усули сифатида эътироф этилганди.Бундай хизматлар тиббий фаолиятни лицензиялаш учун белгиланган тартибда лицензияланади. Бироқ тиббий таълим маълумоти мавжудлиги талаб қилинмайди.

Лицензия олиш учун шартлардан бири – муассаса моддий-техник базасининг энг кам талабларга жавоб бериши ҳисобланади. Вазир буйруғи билан халқ табобатининг ҳам стационар, ҳам амбулатор ташкилотлари учун қуйидаги 8 та зарур нарса рўйхати тасдиқланди:

-стерил тиббиёт ускуналари учун стол;

-Халқ табобати вакили учун иш столи;

-стуллар;

-кушетка;

-муолажа хонасида стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;

-стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари ёки стерилизацияни ўтказиш учун имзоланган шартнома (фаолиятида инвазив муолажалар мавжуд бўлганда);

-тонометр ва фонедоскоп;

-тиббиёт термометри.

Ҳужжат жорий йилнинг 7 мартидан кучга кирди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Дориларнинг яроқлилик муддатига оид янги Низом қабул қилиниши кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дори воситаларининг яроқлилик муддатларига нисбатан ...
Юртимизда “фитомикс” ривожланади. У ўзи нима?
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Президенти Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган йиғилишда тиббиёт соҳасида маъмурий ислоҳот қилинишини айтган эди. Фото: Православная Жизнь Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев дунё ...
Табибларга нега ишонамиз? Шаҳрихонлик «Ҳасан домла» хусусида
Чўкаётган одам хасга ҳам ёпишади. Эътибор берганмисиз, табибларга одатда кимлар мурожаат қиладилар - асосан асаб касалликларига дучор бўлган, хасталиги оғир беморлар. Улар йирик шифохоналарда, замонавий ускуналарда текширилиб, етук мутахассислар кўригидан ...
“Йилнинг энг яхши шифокори – 2019” республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши шифокори” республика кўрик-танловида 39 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди. Унга кўра «Йилнинг энг ...
“Асалли музқаймоқ”дан эҳтиёт бўлинг!
Фото: "vodiy24" канали Баҳор ва ёз мавсуми бошланиши билан аҳоли ўртасида ўткир юқумли ичак касалликлари кўплаб қайд этилади. Олинган маълумотларга кўра, ўтган 2019 йил давомида 560 нафар ...
Шифокорга оқ халатни ким беради? Қонунда бор, амалда йўқ меъёрлар
Шифокорларни иш берувчилар оқ халат ва бошқа бир марталик гигиена воситалари билан таъминлаши керак. Аслида шундайми? Фото: vrachi-spb.ru Шифокорларнинг ҳар 6 ойдаги тиббий кўриги харажати ҳам иш берувчи ...
Ёзёвонда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Ёзёвон туманида мустақиллик байрамининг 27 йиллигига бағишланган халқ сайли ўтказилди. Фото: Азизжон Эрматов Сайил давомида уюштирилган тиббий кўрикда ижтимоий-патронаж ва рақамли рентген кўчма амбулаторияси ёзёвонликлар хизматида бўлди. Тиббий ...
Гриппга қарши бепул эмланадиган тоифа тасдиқланди
Фото: Газета.Ру «Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган аҳоли ўртасида гриппнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия ...
Уч дугона, уч моҳирўй…
Фарғона шаҳрида уч эгизак дунёга келди. Бу ҳақда farhaqiqat.uz хабар берди. Фото: farhaqiqat.uz Бирданига уч қизалоқ. Фарғона шаҳар, Ёрмозор МФЙ, Ипак йўли кўчаси  280-уйда истиқомат қилувчи Кумушхон Мелиева қизалоқларини ...
Фарғонадаги боғчада 20 га яқин бола овқатдан заҳарлангани ростми?
Фото: bryansk.aif.ru Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга - «Боғчанинг 20 га яқин боласи овқатдан оммавий заҳарланди» номли мақоласига расмий муносабат билдирди. Мақолада ...
Лойсон аҳолиси тиббий хизматдан бирдек баҳраманд бўлади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналист Элёржон Эхсоновнинг  “Соғлиқни сақлаш вазирлигига Лойсон қишлоғи фуқароларидан очиқ хат” сарлавҳаси остида чоп этилган материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. ​ Фото: «Халқ сўзи» Маълум бўлишича, Қўштепа туман тиббиёт ...
“Соғлом онадан соғлом бола” шиори остида тарғибот-маслаҳат акцияси ўтказилмоқда.
Хабарингиз бор, вилоятимизда "Соғлом она" ойлиги доирасида “Соғлом онадан соғлом бола” шиори остида тарғибот-маслаҳат акцияси ўтказилмоқда. Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий ривожланган авлодни шакллантириш юзасидан амалий ишларни ...
2019 йилда шошилинч тиббий ёрдам учун 200га яқин махсус транспортлар харид қилинади
2017 йил давомида саккиз ярим миллиондан кўпроқ фуқарога тез тиббий ёрдам тизими орқали хизмат кўрсатилди. Уч миллионга яқин бемор стационар ва амбулатор шароитда даволанди. Шу даврда шошилинч тиббий ёрдам тизимида ...
Эътиборсизликка йўл қўйган ходимларга чора кўрилди
Шу йил 24 март куни “Менинг юртим” телеканалидаги “Марказий студия” ахборот-таҳлилий кўрсатувида Ёзёвон тумани турғуқхонасида юз берган салбий ҳолат юзасидан лавҳа эфирга узатилган. Журналист томонидан лавҳада кўтарилган масала Фарғона вилояти Соғлиқни ...
Фарғонада чақалоқни пуллаётган ҳамширалар ушланди
Фото: prokuratura.uz Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тадбирда Ўзбекистон туманининг тиббиёт бирлашмаси ҳамширалари А.И. ва Р.Қ.лар, фуқаро Г.Т.нинг ...