Малакали мутахассис эди

Бевақт ўлим Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директорининг тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Ўлмас Акрамович Саиджоновни орамиздан олиб кетди.

У.Саиджонов 1961 йил 15 июлда Марғилон шаҳрида таваллуд топган эди. У 1986 йили Андижон Давлат тиббиёт интитутининг педиатрия мутахассислиги бўйича дипломини олгач, Фарғона вилояти болалар шифохонасида врач-реаниматолог, реанимация бўлими мудири, 2014-2017 йиллари эса Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифаларида меҳнат қилган.

2017 йилдан то ҳозирги кунгача Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директорининг тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўйича ўринбосари бўлиб меҳнат қилаётган эди.

Малакали ва тажрибали шифокор Ўлмас Акрамович Саиджоновнинг хотираси вилоятимиз шифокорлари, оила аъзолари ва яқинлари қалбида мангу сақланади.

Б.Убайдуллаев,

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали касаба уюшма қўмитаси раиси

Дўстларингизга улашинг: