Аёллар ва болаларга тиббий ёрдам ҳақида Президентнинг янги қарори қабул қилинади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларга тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан аёллар саломатлиги, туғилиш ва соғлом авлодни ривожлантириш учун устувор йўналишлар деб қуйидагилар ҳисобланади:

аҳоли репродуктив саломатлиги, аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва уларни халқаро стандартларга мослаштириш;

соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражаларида аёллар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш;

бола ривожланиши бузилишларини эрта аниқлаш ва тузатиш ҳамда кам вазнли болаларни парвариш қилиш тизимини яратиш;

аёллар, ўсмирлар ва болаларга малакали, ихтисослаштирилган ва юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш учун замонавий инфратузилмани ривожлантириш;

болалар ва ҳомиладор аёллар учун ихтисослаштирилган юқори технологияли тиббий хизмат кўрсатадиган тиббий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

ривожланишида нуқсони бор ногиронлиги бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва соғломлаштириш, уларнинг жамиятда тўлиқ иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумий педиатр шифокори, акушер-гинеколог ва дояларнинг малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

болалар отоларингология ва болалар стоматология хизматини қайта кўриб чиқиш;

соғлом фарзандларни туғилиши ва тарбиялаш масалалари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини олиб бориш истагини шакллантириш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан биргаликда “Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ҳамда болаларга тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Мазкур ишлаб чиқиладиган Дастур лойиҳасида болалар ва аёллар аҳолиси учун замонавий, юқори технологик, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда қулай ва сифатли тиббий хизматни таъминлаш мақсадида қуйидагилар ташкил этилиши назарда тутилади:

а) бирламчи тизимда — туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникаларда болалар бўлими;

б) шифохона тизимида — туман (шаҳар) болалар шифохоналарида бемор болаларга туну-кун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиладиган навбатчи бирлиги;

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларидаги болалар шошилинч ўрин-жойларини оптималлаштириш ҳисобидан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида болалар анестезиология, реанимация ва интенсив терапия бўлимлари;

в) Тошкент шаҳридаги 2-сонли шаҳар болалар жарроҳлик клиник шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган болалар жарроҳлик илмий-амалий тиббиёт маркази;

2020 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларидаги жарроҳлик бўлимлари негизида ҳудудлараро болалар жарроҳлик марказлари.

Белгиланишича, ташкил этиладиган Республика ихтисослаштирилган болалар жарроҳлик илмий-амалий тиббиёт марказининг ўринлар фонди ва штат бирликлари Республика болалар кам инвазив ва эндовизуал хирургия илмий-амалий маркази, Тошкент шаҳар 2-сонли болалар жарроҳлик клиник шифохонаси ва Республика Перинатал маркази қошидаги Неонатал хирургия бўлимини оптималлаштириш ҳисобига ташкил этилади.

г) Тошкент тиббиёт академиясининг 2-сонли клиникаси туғруқ комплексида янги туғилган чақалоқлар реанимация ва интенсив терапияси;

д) Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази ўрнига “Аҳоли репродуктив саломатлиги республика ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот маркази”;

е) Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитация маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг Болалар реабилитацияси бўлими негизида “Республика болалар тиббий реабилитация ва физиотерапия маркази”;

2021 йил 1 январдан Хоразм ва Самарқанд вилоятларида сурункали касаллиги ва ногиронлиги бўлган болалар учун ҳудудлараро болалар тиббий реабилитация ва физиотерапия марказлари;

2022 йил 1 январдан Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ҳудудлараро болалар тиббий реабилитация ва физиотерапия марказлари;

Белгиланишича, Республика болалар тиббий реабилитация ва физиотерапия марказининг ўринлар фонди ва штат бирликлари Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитация маркази ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази болалар бўлимини оптималлаштириш ҳисобига ташкил этилади.

Манба: kun.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Айрим тиббиёт коллежлари техникум сифатида қайта ташкил этилади
Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим сифатини яхшилаш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, халқаро стандартларни юртимиз таълим тизимига жорий этиш ҳамда инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, 2019 йил ...
Республика Онкология маркази фаолиятидаги қатор камчиликлар кескин танқид қилинди
2019 йил 7 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятида “Ахборотлаштириш ...
Юртимизда акушер-гинекологик хизмати такомиллаштирилади
“Қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-каналида хабар берилган. Қарорга мувофиқ, қизлар ва фертил ...
Шифохона учун янги бино
Қўқон шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси учун барча қулайликларга эга бўлган бино бунёд этилди. Шаҳар маркази, яъни Ўрдага яқин ҳудудда жойлашган шифохонанинг аксарият бинолари эскирганлиги, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконияти ...
Кореялик шифокорлар Фарғонада тиббий кўрик ўтказди
Архив/Фото: М.Қодиров Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Корея давлатининг етакчи кардиолог, тиббий реабилитация врачи, офтальмолог, травматолог-ортопед, стоматолог, радиолог, отириноларинголог ҳамда фармацевт каби мутахассислари томонидан аҳолини беғараз тиббий ...
Ўзбекистонда барча врачлар ва провизорлар рўйхатдан ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ўзбекистон  Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги  2018 йил 2- августдаги ПҚ- 3894- сон қарори, “Йўл харитаси”нинг 8- банди, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 ...
Юртимизда буйрак кўчириб ўтказиладиган тиббиёт маркази очилади
Жорий йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Унда таъкидланишича, соҳадаги мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал ...
Президент қарори: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Қарорда Президентнинг 2018 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ...
Президент қарори: суд экспертизаларининг айрим турларини ўтказиш ҳуқуқи берилади
  Фото: Gazeta.uz Қарорга мувофиқ: нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертлари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини пуллик асосда давлат муассасаларида ўтайди; суд экспертизаси соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ...
Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ташкил этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5590-сонли фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ташкил этилмоқда, деб хабар беради kun.uz [caption ...
Фарғонада Жамоат саломатлиги ва профилактик тиббиёт институти ташкил этилади
Президентнинг “Жамоат саломатлиги ва санитария-эпидемиология осойишталиги хизматлари соҳасида олий маълумотли кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Фото: "УзА" Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус ...
Тиббий ходимларнинг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлиги мажбурий суғурталанади
Ўзбекистонда “Тиббий фаолият ва тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ...
Тиббиёт ходимларининг ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади?
Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий соҳада қонун устуворлигини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақида Хуқуқий ахборот канали хабар беради. Тиббий соҳада қонун устуворлигини таъминлаш ва қонун ҳужжатлари ижросини ташкил ...
Ўзбекистон-Саудия Арабистони: ҳамкорлик янада ривожланади
Шу йилнинг 18-21 октябрь кунлари Фарғонада Саудиялик шифокорлар  билан ҳамкорликда эҳтиёжманд аҳолига кардиожарроҳлик ёрдами кўрсатиш бўйича ҳайрия тадбири ўтказилди. Фарғона вилояти соғлиқ сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, мазкур тадбир ...
Дори воситаларини улгуржи, чакана реализация қилиш ва йўқ қилиш қандай амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6-апрелдаги 185-сонли қарори билан фармацевтика соҳасида яна 3 та низом тасдиқланди. Айрим амалдаги қарорларга ўзгартиришлар киритилиб, баъзи ҳужжатлар ўз кучини йўқотди.