Рўйхатга 187 та мамлакат, шу жумладан, Ўзбекистон, Россия ва деярли барча собиқ иттифоқ республикалари (Эстониядан ташқари) кирди.

Таъкидланишича, бу рўйхатга кирган мамлакатлар ҳудудида водопровод суви ифлос дегани эмас, у шунчаки ичиш учун тўғри келмаслиги мумкин, холос.

АҚШ (Гуам оролидан ташқари), Канада, Австралия, Чили, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Буюк Британия, Норвегия ҳамда Евроиттифоқнинг кўпчилик мамлакатларидаги водопровод суви эса хавфсиз деб топилди.