Хитойлик офтальмологлар хайрия акция ўтказишди

Шу кунларда «Гуанмин Юннан» госпиталининг бешта етакчи врач-офтальмологи ва тўққизта волонтёрдан иборат Хитой делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етмоқда. Улар ўзлари билан медикаментлар ва тиббий ашёлар кўринишидаги гуманитар юкни олиб келган.

Уч кун давомида хитойлик жарроҳлар Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказида «Мурувватда ёришган олам» хитой-ўзбек хайрия акциясини ўтказди.

Тиббий бригаданинг ўнинчи волонтёри, ушбу акциянинг ташкилотчиси, «Xinjiang Asia-Europe International Material Trade Center Co., Ltd» компаниясининг бошлиғи Чжан Хунпин бўлди. Хайрия акциясини ўтказиш учун Чжан Хунпин хоним ўз шахсий маблағи ҳисобидан 1 412 530 юан (210 592,77 доллар) сарфлади. Бу делегациянинг келиши ва транспорт, дори воситалари ва тиббий жиҳозлар, профессор-офталмологлар Люй Юйсзян, Ли Чуанпу, Дуан Юйвен, Люй Чанхен ва Чжан Юнпин иш ҳақлари билан боғлиқ барча харажатлардир. Ўрни келганда шуни айтиб ўтиш жоизки, битта операциянинг нархи тахминан 1192 долларни ташкил қилади. 87 беморнинг ҳар бири учун бундай операция мутлақо бепул ўтказилди.

«Мендан ҳаттоки Хитойнинг ўзида ҳам ‘Наҳотки Хитойда катаракта билан оғриганлар йўқ, нима учун Ўзбекистонга боряпсиз’ деб сўрашади.Мен уларга, нима хайр-эҳсоннинг миллати борми ёки фуқаролиги, – деб жавоб бераман. Мени Ўзбекистон билан кўп йиллик муносабатлар боғлаб туради, бу ерда жуда яхши дўстларим кўп. Шу сабабли, тан олишим керак, жуда мураккаб лойиҳани ташкиллаштиришни ўз зиммамга олдим, бу лойиҳа Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг ‘Битта камар – битта йўл’ ташаббуси концепциясига ҳам тўлиқ мос келади. Концепциянинг асосий мақсади – глобал лойиҳа билан қамраб олинган барча 60 та мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш ва фаровонлигини оширишдан иборат»- дейди Чжан Хунпин.

Манба: daryo.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ногиронлик пенсиялари кимларга тайинланади?
Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади, деб хабар беради "Ҳуқуқий ахборот" канали. Фото: info-personal.ru Ногиронлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган ...
Хитойдан қайтган йигит ис газидан вафот этган
Жорий йил 5 февраль куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Ҳаётобод қишлоғида яшовчи, 2000 йилда туғилган Абдуқодиров Муҳаммадбобур Мунаввар ўғли ўзи истиқомат қиладиган уй ҳаммомига ювиниш учун кириб кетиб, бир неча ...
Ҳасан табибнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди
Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 2019 йил 19 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилинган табиб Х.И.нинг фаолиятини ўрганиш ҳаракатлари олиб борилди. Фото: videonews.guru Фуқаро Х.И. Шаҳрихон шаҳар ...
Эрта турмуш ва ирсий касалликлар асоратлари
Тошкент педиатрия тиббиёт институти, тиббий генетика кафедраси ассистенти, олий тоифали шифокор Муҳаммаджон Босимов билан  «Эрта турмуш, ирсий касалликлар сабаби ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ аломатлари» ҳақида суҳбат уюштирилди. - Оилада ирсий ...
Тиббий патронаж ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига энди 5 ташкилот масъул
Ўзбекистонда репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва касалликларнинг олдини олишга қаратилган бирламчи профилактика ишларига бешта ташкилот масъул этиб белгиланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...
«Ибн Сино қасамёди» десак бўлмайдими?
«Гиппократ – қасамёди»да оқ соч шарқ таъсири аждодимиз Зардўшт «Авеста»да акс эттирган тиббиётга хизмат қилувчи ҳакимлар қасамёдининг руҳи мавжуд. 
Олий малака тоифаси кимларга берилади?
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган. Низомга асосан тиббиёт ва фармацевтика ходимларига учинчи, иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари ...
Аҳоли қайси тизимлардан кўпроқ норози?
Бу борада Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳисоботи эълон қилинди. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг қуйи тузилмалари томонидан йил давомида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя ...
«Наркодорихоналар» нега кўпайяпти? Фармацевтика агентлиги муносабат билдирди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва дори воситалари ишлаб чиқарувчи бир қатор корхоналар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда xabar.uz хабар берди. ОАВ мухбирларидан ...
Президент инновацион клиникани кўздан кечирди
Давлатимиз раҳбари Мирзо Улуғбек туманидаги DMC хусусий клиникасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Фото: Президент матбуот хизмати Мазкур шифо масканида офтальмология, нейрожарроҳлик, пластик жарроҳлик, кардиология, ...
Қонун кучга кирди: Чилим ва электрон сигареталар чекиш таъқиқланади
Шу йилнинг 4 октябрь кунидан бошлаб, “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирди. Эндиликда, қуйидаги жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекишга йўл қўйилмайди: – стационар савдо ...
Актам Хайитов: “Овқатланиш маданиятимиз йўқ”
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. ...
Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Гулнора Урманова Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Г.Урманова бунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб ...
Тиббиёт ходимлари дам олиш кунларини мазмунли ўтказдилар
Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмасида ходимларнинг дам олиш кунларини мазмунли  ташкил этиш, уларни юртимизнинг тарихий маданий масканлари билан таништириш  ҳамда ички туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. Туман тиббиёт ходимлари Бухоро ва ...
Фарғонада ёш шифокорлар қасамёд қабул қилди (видео)
Фарғона шаҳридаги  Ислом Каримов номли вилоят театр ва концерт саройида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали талабаларининг “Талабаликка бағишлов” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққан институт ректори Ғофиржон Султонов мамлакатимизда ...