Юрак операцияси: Хожиакбар янги ҳаёт кечира бошлади

Қашқадарёлик Хожиакбар юрак нуқсони билан туғилган. Ҳасталиги туфайли бола кўпинча иситмалаб турар, йиғидан кейин унинг териси кўк рангга кирар эди. Болага жарроҳлик амалиёти ниҳоятда зарур эди. 

Фото: “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди

2017 йилнинг декабрь ойида Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди кўмаги туфайли Франциялик етакчи жарроҳлар томонидан болажонга юрак операцияси амалга оширилди. Операциядан сўнг Хожиакбар янги ҳаёт кечира бошлади.
«Sen Yolg’iz Emassan» Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 100га яқин мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 16 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.

Дўстларингизга улашинг: