Аскаридоз — хавфли касаллик

Гижжа касалликлари ер юзида энг кенг ва кўп тарқалган касалликлардан бири ҳисобланади.

Ҳозирги кунда, юқумли паразитар касалликлардан – гижжа касаллиги дунёда тарқалиши бўйича нафас йўллари касалликларидан кейин иккинчи ўринда туради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё аҳолиси сони 6 миллиард бўлса, гельминтозлар сони 1,4 миллиард, яъни 23,3 фоиз ёки ҳар тўрт кишидан бири гельминтоз (гижжа)лар билан касалланган.

Ҳозирги кунда дунё бўйича одам организмида паразит (текинхўр)лик қилиб яшайдиган гижжаларнинг 287 тури маълум. Жумладан, бизнинг республикамизда гижжа касалликлари билан ҳар йили 250000-300000 киши касалланади. Вилоятимизда  ўртача 60000-80000 кишида гижжа касаллиги аниқланилади.

Гижжалар организмдаги тайёр озиқа моддаларни сўриб, текинхўрлик билан ҳаёт кечиради ва жуда кўп касалликларни келтириб чиқаради ва ҳатто ўлимга олиб бориши мумкин. Вилоятимизда тарқалиш жиҳатидан учинчи ўринда турадиган аскаридоз касаллиги ҳақида сизларга қисқача маълумот берамиз.

Аскаридоз касаллигини (Аscaris lumbricоides, 1758 й.) йирик юмалоқ шаклдаги гижжа – аскарида келтириб чиқаради. Урғочисининг узунлиги 20-45 см, эркаги 15-25 см, йўғонлиги 6 мм.га етади. Одамнинг ингичка ичагида текинхўрлик билан ҳаёт кечиради. Аскарида танасининг орқа тугаш учлари ўткирлашган, оқ ёки пуштинамо рангли зич кутикула билан қопланган. Бош томонидаги учида микроскопик катталикдаги учта йирик лаби бор. Эркагининг дум қисми буралган бўлади. Бемор организмида биттадан тортиб, бир неча юзтагача аскарида бўлиши мумкин. Аскарида ичакда бир йилгача яшаши мумкин. Вояга етган урғочи аскарида 1 суткада 250000 тагача (йилига 90 миллионга яқин) тухум қўяди. Аскарида тухумлари механик ва кимёвий таъсирларга чидамли 5 қаватли оқсиллипидли қобиқдан иборат бўлиб, улар инсон организмида парчаланмай нажас билан ташқи муҳитга тушади. Тупроққа тушган аскарида тухумлари учун кислород, ҳаво ҳарорати ва намлик етарли бўлганда 15-20 кунда личинкага айланади. Тупроқда тухумлар бир неча кундан 12 йилгача яшовчанлигини сақлаб қолади. Аскаридоз билан касалланган беморлар нажаси зарарсизлантирилмай экинзор ва боғларга ўғит сифатида солинганда тупроққа аскарида тухумлари тарқалади. Шу тупроқда етиштирилган сабзавот ва полиз экинларини, мевалар ювмасдан истемол қилинганда, ҳовуз, ариқ, зовур, сой суви қайнатмасдан ичилганда аскаридоз юқиб қолади. Озиқ-овқат ёки ифлос қўл орқали ютилган аскарида тухумлари ичакка тушади ва улардан личинкалар чиқади. Ҳаракатчан личинкалар ичак деворларини тешиб, капилляр қон томирларига ўтади, вена қон томири орқали жигарга, ўпкага боради. Бу ерда фаол ҳаракатчан личинкалар капиллярларни йиртиб алвеолалар бўшлиғига кириб қолади. Мазкур органларда бир неча кундан тортиб, бир — икки ҳафтагача тургач,  бронхларга,  трахеяга – томоққа кўтарилади. Одам йўталганда тупук, балғам ва сўлак орқали ошқозонга, кейин ичакка тушади. Ичакда личинка ривожланиб, 2-3 ойда вояга етган аскаридага айланади.

Аскаридалар ривожланишида миграция даври ва ичакда ривожланиш даври ажратилади. Миграция даври аскарида юққандан бошлаб, 5-15 кун давом этади. Личинкалар миграция даврида ичак, жигар ва ўпкани зарарлайди.

Ичакда ривожланиш даври 30 фоиз беморларда шикоятларсиз кечади. Қолганларда иштаҳанинг пасайиши, кўнгил айниши, озиб кетиш, қоринда оғриқ, қайт қилиш, сўлак оқиши, бош оғриши, дармонсизлик, яхши ухлай олмаслик, қон камайиши, жиззакилик, иш қобилиятининг пасайиши кузатилади. Мактаб ўқувчилари дарсларни яхши ўзлаштира олмайдилар. Аскаридалар ичак тугилиб қолишига, ўт йўлларига тиқилиб қолиши, ошқозон ости безига кириши, баъзан ўрмалаб қизилўнгачга, ундан томоққа, сўнгра нафас йўлларига кириши ва тиқилиб, бемор бўғилиб ўлишига (асфексия) сабабчи бўлиши мумкин.

Миграцион шаклида балғамни ва ўпкани рентгенологик текшириш мумкин, лекин аниқ ташхис қўйиш қийин. Шунинг учун, кўпроқ ичак формасида ахлатни текшириш самаралироқ усул ҳисобланади. Лаборатор ташхис қўйишда Калантарян, Фюллерборн, Като ва Натив суртма методларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.

М. ШОКИРОВ,

Фарғона вилоят ДСЭНМ паразитология бўлими мудири, олий тоифали шифокор

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Қандли диабетнинг жарроҳлик асоратлари
Ҳозирги кунларда қандли диабет хасталигининг жарроҳлик асоратлари кўпайиб бормоқда. Бу сурункали эндокринологик хасталик бўлиб, ошқозон ости безидан инсулин миқдорининг кам ажралиб чиқиши ёки умуман ажралмаслиги сабабли келиб чиқадиган хасталикдир. Қандли диебет ...
Нега суиқасд ҳолати юз беради?
Депрессив бузилишлар психиатрия амалиётидаги энг кўп учрайдиган психопатологик ўзгариш туркумига киради.
«Ибн Сино қасамёди» десак бўлмайдими?
«Гиппократ – қасамёди»да оқ соч шарқ таъсири аждодимиз Зардўшт «Авеста»да акс эттирган тиббиётга хизмат қилувчи ҳакимлар қасамёдининг руҳи мавжуд. 
Болаларнинг уйқуда кўп терлаши сабабини биласизми?
Фото: osp-sakhalin.ru Кўпгина оналарни хавотирга соладиган ҳолат болакайларининг тунда кўп терлаш ҳолатидир. Албатта, бундай вазият жуда кўп учрайди, болакайни ухлатиб ётқизиб қўйсангиз кийимчаси ва ётоқ чойшабининг терлаш ...
ТОРЧ инфекцияси нима?
ТОРЧ инфекцияси деган номни кўп эшитгансиз. Бунинг ўзи нима? Бу қандай инфекция-ки, бунчалик машҳур? Аслида шунчалик ёмонми? ТОРЧ инфекциялари қаторига бир қанча инфекциялар кириб, атаманинг ўзи уларнинг номининг бош ҳарфларидан олинган. Toxoplasma ...
ОГОҲ БЎЛИНГ! Ўткир юқумли ичак касаллиги билан оғриган бемор даволаш учун 1 млн. сўм маблағ сарфлайди
Мавсум касалликларидан сақланинг! Ўткир юқумли ичак касалликларини турли хил микроорганизмлар келтириб чиқаради. Ушбу микроорганизмлар иссиқ шароитда тез кўпаяди ва шу сабабли касаллик асосан ёз ва куз мавсумларида кўпроқ учрайди. [caption id="attachment_3302" align="aligncenter" ...
Глаукома — сурункали  ва кўрликка олиб келувчи касаллик
Глаукома- бу кўз ички босимининг доимий ёки вақти-вақти билани ошиши, кўрув майдонининг торайиши, кўрув нерви ҳужайраларини глаукоматоз зарарланиши ва охир оқибатда кўрликка олиб келувчи сурункали касаллик ҳисобланади.
Ўткир  бўшашган  фалажлик- қандай  касалликларда  учрайди?
Ўткир бўшашган фалажлик-бу 24-48 соат ичида ўткир бошланадиган ва оёқ-қўл бўшашиб, иш фаолиятининг бузилиши ёки бош мия нервлар фаолиятининг бузилиши билан кечадиган касалликдир.
Физиотерапия соғлигимиз учун хавфлими?
Фото: tvojajbolit.ru Кўпинча шифокорларга касаллигимиз билан мурожаат қилганимизда, улар бизга қўшимча даволаниш, яъни физиотерапия муолажаларини тавсия қиладилар. Ана шу тиббиёт даволаниш усули билан  батафсил танишиш ниятида  биз  ўз  соҳасининг мутахассиси физиотерапия шифокори Дилафруз Наджимовага ...
Ис гази нима? У қандай пайдо бўлади ва қандай қилиб организмни заҳарлайди?
Об-ҳавонинг  кескин совиб кетиши туфайли  фуқаролар ўз уйларини турли йўллар билан иситишга  ҳаракат қилишади. Минг афсуски, оддий ҳавфсизлик  қоидаларига риоя қилмаслик аянчли ҳолатларга олиб келиши мумкин.  Турли ёнғинлар, ис газидан ...
Қабзиятга  беэътибор бўлманг!
Қабзият деб бир ҳафта давомида уч мартадан кам ич келишига ёки ўта қаттиқ шаклланган нажас ажралишига ёки нажас констенциясидан қатъий назар дефекациянинг ортиқча кучаниш билан кечишига ёки оз миқдорда ич ...
«Бавосирнинг (геморрой) давоси нимада?
Бавосир (геморрой) асосан, ўтириб ишлайдиган ва камҳаракат кишиларни қийнайдиган касалликлардан бири.  У тўғри ичак веналарининг варикоз кенгайиши бўлиб, унинг ички, ташқи ва аралаш турлари мавжуд. Олимларнинг олиб борган тадқиқотлари натижасига ...
Миш-мишлар ортидан: Коронавируснинг ҳайвондан одамга юқиши ҳақидаги гап-сўзлар қанчалик асосли?
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 март куни мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган илк бемор аниқлангач, ижтимоий тармоқларда ёки одатий гурунгларда ушбу касаллик хақида турли хил асосли ва асоссиз маълумотлар пайдо ...
Ёз мавсумида ўткир юқумли ичак касалликлари билан қандай курашилади?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили юқумли ичак касалликларига чалинаётганларнинг  70 фоизини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Ёзнинг иссиқ кунлари бошланиши билан  аҳоли орасида ўткир ...
ОИВ ва сил касаллиги қўшилиб келган ҳолатлар
Одам иммунотанқислик вирусининг аниқланганлигига ҳали ҳеч қанча муддат бўлганлигига қарамасдан, у бутун инсоният учун хавф солиб, ҳозирги кунда бутун дунёни қамраб олганлиги барчамизга аён бўлиб турибди.