34 йил давомида меҳнат таътилига чиқмаган шифокор 68 млн ундириб олди

Х.Қаюмов 1978 йилдан бери Жиззах вилоят Паталогоанатомия бюросида паталогоанатом врач бўлиб ишлаган. 2018 йили Қаюмов билан меҳнат шартномаси бекор қилинибди (40 йил бир жойда ишлаш — даҳшат!). Меҳнат шартномаси бекор қилинганидан сўнг охирги-ҳисоб китоб қилиниши, хусусан, фойдаланилмаган меҳнат таътиллари («отпускалар») учун пуллик компенсация тўланиши керак. Қаюмовга ўша «отпускалар» учун пул тўланмабди.

Фото: uznews.uz

Қаюмов ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига шикоят қилган. Шундан сўнг фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига Қаюмовнинг фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация ундиирш ҳақида даъво аризаси киритилган. Ҳисоблаб кўришса, врач Қаюмов Паталогоанатомия бюросидаги 40 йиллик фаолияти давомида 34 йил умуман «отпуска»га чиқмаган экан. Суд шу 34 йилнинг барчаси учун компенсация ундириш ҳақида қарор чиқарибди.

«Касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида даъво аризаси қаноатлантирилиб, 68 миллион 941 минг 44 сўм миқдорида пуллик компенсация тўловлари ундириб берилишига эришилди», — дейилади хабарда. 34 йиллик фойдаланилмаган «отпуска» пули — битта Damas ё Spark’га етгулик маблағ бўларкан. Қойилмисиз?

Касаба уюшмалари федерациясидан маълум қилишларича «айрим иш берувчилар ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилганда фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация пулларини сўнгги уч йил бериш ҳоллари мавжуд» (айримлари «отпуска» ҳам, «отпуска пули» ҳам бермаса керак). Лекин, федерациядан маълум қилишларича, Меҳнат кодексининг 151-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши шарт.

Ҳуқуқларингизни билинг ва улардан фойдаланинг!

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Шифокорга тажовуз учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш кўзда тутилмоқда
Яқин-яқингача биз ижтимоий тармоқларда бемор ва унинг қариндошлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилиш ҳолатларини кўплаб учратаётган эдик. Биргина, 2019 йилнинг ўзидаёқ тиббиёт ходимларига нисбатан 300 дан ...
Хусусий тиббий фаолият: таҳлил, таклиф ва мунозара
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ўзбекистон Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Қонун лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизаси” лойиҳаси доирасида “Хусусий тиббиёт соҳаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Унда Олий Мажлис ...
Сўнгги пушаймондан нима наф бор?
..Шералининг тайинли иши, гулдай хотини, бир-биридан ширин уч фарзанди бор эди. Тагида янги машина. Оиласи билан бекаму кўст яшарди, қисқача айтганда, бахтли ҳаёт кечирарди. 
Яна ўша мавзу: Вакцина бепуштликка олиб келадими?
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда қизларни (ВПЧ) вакцинаси билан эмлаш келажакда бепуштликка олиб келиши таъкидланаётган аудио-хабарлар тарқалмоқда. Номаълум аёл томонидан тарқалаётган аудиоёзувда Тошкентда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мажлис ўтказилгани ва унда аёлга ...
ИИВ ходими соғлом овқатланиши, тамаки ҳамда алкоголдан воз кечиши ва қон топшириши лозим
2019 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг «Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 98-сон ...
«Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!»
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ...
Фарғоналик ҳамшира тез ёрдам машиналарини ювишга мажбур бўлган(ми)?
  2020 йил 12 апрель куни «Дарё» нашрида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали тез тиббий ёрдам марказий бўлимида ишловчи ҳамшира томонидан юборилган мурожаат юзасидан мақола эълон қилинган бўлиб, ...
Фарғонада “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” ўтказилмоқда
Аҳолининг тиббий билим ва тафаккурини юксалтириш,  оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳар бир инсоннинг ўзи ва яқинлари саломатлиги учун масъуллигини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” ...
Эрта турмуш ва ирсий касалликлар асоратлари
Тошкент педиатрия тиббиёт институти, тиббий генетика кафедраси ассистенти, олий тоифали шифокор Муҳаммаджон Босимов билан  «Эрта турмуш, ирсий касалликлар сабаби ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ аломатлари» ҳақида суҳбат уюштирилди. - Оилада ирсий ...
Фарғонада кўршапалак уясини саратон касалига даво деб сотган шахс қўлга олинди
Фарғона вилояти Учкўприк тумани Ёйилма қишлоғида фуқаро М.Б. ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, қўқонлик Ш.М. уни алдаб 15 300 долларини қўлга киритганини маълум қилган. Фото: ...
Тиббиёт коллежларига ўқишга қабул қилишда қандай ўзгаришлар бўлмоқда?
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг 25 январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ...
Президент инновацион клиникани кўздан кечирди
Давлатимиз раҳбари Мирзо Улуғбек туманидаги DMC хусусий клиникасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Фото: Президент матбуот хизмати Мазкур шифо масканида офтальмология, нейрожарроҳлик, пластик жарроҳлик, кардиология, ...
“Халқ саломатлиги – мамлакат келажаги” мавзусида тиббий кўрик ўтказилди
“Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра, ун олдини олган маъқул” деб бежиз айтилмаган албатта. Ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик инсонга доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Ёзёвон тумани раиси ...
Табибларга нега ишонамиз? Шаҳрихонлик «Ҳасан домла» хусусида
Чўкаётган одам хасга ҳам ёпишади. Эътибор берганмисиз, табибларга одатда кимлар мурожаат қиладилар - асосан асаб касалликларига дучор бўлган, хасталиги оғир беморлар. Улар йирик шифохоналарда, замонавий ускуналарда текширилиб, етук мутахассислар кўригидан ...
Рамазон-рухан ва жисмонан покланиш ойи
Хуш келибсан, ё Рамазон, давлат бўлиб келган ой, Уммат учун марҳамату раҳмат бўлиб келган ой. Руҳга шифо, танга даво, Қуръон нозил бўлган ой, Ҳар мўминга севинч бўлиб, шафқат бўлиб келган ...