Фонд кўмагида Франциялик жарроҳлар беш соатлик очиқ юрак операцияси ўтказдилар

Фото: “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди

Ўктамов Шерзод Жиззах вилоятида дунёга келган. Болажон 3 ойлик бўлганида, шифокорлар унда туғма юрак касаллигини аниқладилар ва вақт ўтгач нуқсон битиб кетади деб айтдилар. Шерзод 3 ёшга тўлгунича уни соғлиғи безовта қилмади, аммо кейинчалик болани аҳволи оғирлашишни бошлади. Текширувдан сўнг шифокорлар операция қилиниши зарурлигини хабар қилдилар.
2017 йилнинг октябрь ойида Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди кўмагида франциялик кардиожарроҳлар томонидан Шерзодга беш соатлик очиқ юрак операцияси бажарилди. Операциядан сўнг болажоннинг аҳволи яхшиланди. Ҳозирги кунда эса Шерзод болалар боғчасига қатнайди ва мактабга тайёргарлик кўрмоқда.
«Sen Yolg’iz Emassan» Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 100га яқин мураккаб юрак операциялари амалга оширилди, улардан 16 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди.

Дўстларингизга улашинг: