Қовурилган балиқ зарарли(ми)?

Фото: ваш-сонник.рф

Балиқ витамин А, йод, магний, фосфор, руҳ, кальций каби минералларга бой сифатли озуқа маҳсулотидир. Тўйимли озуқа бўлиш билан бир қаторда балиқ таркибидаги омега-3 моддаси инсон организмида холестерин йиғилишига тўсқинлик қилади ва кўпгина юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда ёрдам беради. Омега-3 моддаси айниқса, денгиз балиқларида кўп бўлади. Одатда аксарият одамлар ба-лиқни қовуриб, истеъмол қилади. Бу нотўғри. Организмга фойдали хусусиятларини   сақлаб қолиши учун балиқни зираворлар қўшиб, қайнатма шўрва ҳолида ёки печда димлаб пиширилган ёки котлет ҳолатида тайёрлаб еган маъқул. Қовуриб ейишга зарурат бўлса, мойда енгил қовуриб, димлаб қўйиш керак.

Кўпчиликка маълумки, пахта мойи қайта-қайта қиздираверилиши натижасида таркиби ўзгариб организмда қийин ўзлаштириладиган моддага айланиб кетади.

Ёғнинг ташқи кўриниши ҳам ўзгариб қуюқлашган, қўнғир тусга киради. Бундай ёғда қовурилган балиқ ёмон ўзлаштирилади, ҳазм йўлларининг турли  касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Қолаверса қовурилганда балиқнинг ички қисмлари тўлиқ термик ишланмаслиги сабабли гижжа юқтириб олиш хавфи ҳам пайдо бўлади. Чунки сувда яшовчи ҳайвонлар ҳам гижжаларнинг оралиқ хўжайини бўлиши мумкин. Масалан, балиқлар, мушук икки сўрғичлисини инсонларга юқишига сабаб бўла олади. Бундай ёқимсиз ҳолатлардан сақланиш учун тўғри термик тайёрловдан ўтказиш зарур.  Балиқни консерва ёки маринадланган, тузланган ёки дудланган кўринишларида ҳам организмга фойдаси нисбатан камаяди. Ҳамма нарсада бўлгани каби балиқ истеъмол қилишда ҳам меъёрни сақлаш керак. Чунки балиқ ўзида зарарли симоб каби моддаларни ҳам йиғиб бориши мумкин. Аллергик хасталиклар, қонда кальций даражаси юқори бўлган, буйраги тез-тез оғрийдиган, ўпка сили билан оғриганларга балиқ тавсия этилмайди. Балиқ юрак-қон томир касалликлари, инсультдан кейинги давр, қонда холестерин даражаси кўтарилганда, камқонлик, суяк синишлари, беҳоллик ва жисмоний зўриқишда, невроз, жинсий заифликда, бўқоқ, тери касалликлари (айниқса тери қуруқлашиш, пўст тушиш), подагра ва ревматизмда, кўриш қобилияти пасайганда жуда фойдалидир.

С.Пирматов,

Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази гастроэнтеролог врачи

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Фойдаси бисёр маҳсулот
Жазирама кунлар бошланиши билан боғларимизда ўриклар ғарқ пишади. Каттаю кичик бирдай унинг шифобахш хусусиятидан баҳраманд бўлади. Ўрик нафақат тотли мева, балки саломатликни тикловчи, касалликни даф этувчи малҳамдир. Қадим Хитойда ҳолдан ...
«Даволанишнинг биринчи йўли — антибиотиклар қабул қилиш» деб ўйлаш хато фикр
Нега одамлар антибиотиклар билан даволанишни яхши кўради? Бундан қанчалик фойда бор? Бўлажак шифокор Сарвар Ғаниев бу ҳақда ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади. Тан олишимиз керак, ҳар биримизнинг уйимизда ҳеч бўлмаганда бир пачка антибиотик ...
Қанд касалига қарши энг яхши чора: инсулин ўрнига қаҳва…
Швейцариялик олимлар диабетга йўлиққан инсонлар учун ҳақиқий совға тайёрлашяпти, деб хабар бермоқда «Usa.one». Чунки улар бу хасталикка қарши курашишнинг мутлақо янги усулини ишлаб чиқишди. «Швейцарча усул»да бош роллардан бирини кофеин ўйнайди: бу ...
Сўраган_эдингиз?
Иш соати ҳафтасига 40 соатдан ошмаган ташкилотлар бор, масалан 5 кунлик ишдан ташқари навбатчилик учун ҳам қўшимча иш ҳақи тўланиши керакми? Меҳнат қонунчилигига кўра: белгиланган кундалик иш (смена) вақтидан ташқари ишлаш ...
Тез тиббий ёрдам қачон чақирилади?
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2017 йил 31 мартдаги 131-сонли буйруғига кўра тез тиббий ёрдамни чақирган фуқаро қуйидагиларни диспетчерга аниқ ва лўнда маълум қилиши керак. Фото: Medical ...
Ўғил кўриш тадбири ҳақида Ибн Сино маслаҳатлари
Ўғил туғилиши сабаби эр уруғининг иссиқлиги, мўллиги ҳамда жинсий яқинлик хотиннинг ҳайздан пок бўлиш вақтига тўғри келишидадир.
Фойдасидан кўра зарари кўпроқ…
Ихчамгина, қулай ва енгил матоҳ бўлган телефон узоқни яқин, кўнгилни хотиржам қилувчи, ҳар кимдан хабардор этувчи дастёр ёнингизда. Аммо кўп жиҳатдан ёшлар (ўқувчи, талабалар) тарбияси ва саломатлигига жиддий зарар етказаётган, ...
Ўзбекистонга даволаниш учун неча дона дори воситаларини божхона текширувисиз олиб кириш мумкин?
Қонунчиликка мувофиқ дори воситалари ва тиббий буюмлар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади. Бунда миқдор ...
Офтоб уришидан эҳтиёт бўлинг! Биринчи ёрдам қандай кўрсатилади? (инфографика)
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакатимиз аҳолисини кунлари кутилаётган қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво ҳақида огоҳлантирди, деб ёзмоқда xabar.uz Фото: «Narmedicyna.ru» Албатта жазирама иссиқда эҳтиёт чораларни кўриш шарт. Ҳозир офтобда кўп ...
Рентген кристаллография қандай фан?
Нобель мукофоти 1901 йилдан то бугунга қадар 923 кишига насиб этган. Совриндорларнинг асосий қисми физика, кимё ва тиббиёт йўналишлари ғолибларидир. Бу бежиз эмас. Ҳозир физика, кимё ва тиббиёт ривожи ҳар бир ...
Қанд касаллигига даво излаётганларга фойдали маслаҳат
  Ёшим етмиш бирда. Бундан 30 йилча муқаддам қанд касаллиги билан қаттиқ оғригандим. Чанқоғим қонмай дармонсиз эдим, кўзим хиралашиб, тишларим тушиб кетганди. Даволансам ҳам фойда бермади.
Растаропша — танангизни хасталикдан ҳимоялайди
Растаропшанинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш 2000 йиллик тарихга эга. Биринчи марта I-асрда рим врачи, табибшунос Диоскорид Педанийнинг «Доривор воситалар ҳақида»ги илмий асарида растаропшанинг дориворлик хусусиятлари қайд этилган.
Болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эгами?
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунида Болаликдан ногирон болаларнинг оналарига имтиёзлар белгиланган. Болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ...
Холециститни гиёҳлар билан даволаш
Холецистит ўт (сафро) пуфагининг яллиғланиши  бўлиб, дунёда энг кўп тарқалган касалликлардан биридир.  Аёллар холециститга эркаклардан кўра 3-4 марта кўп мубтало бўлади.
«Ибн Сино қасамёди» десак бўлмайдими?
«Гиппократ – қасамёди»да оқ соч шарқ таъсири аждодимиз Зардўшт «Авеста»да акс эттирган тиббиётга хизмат қилувчи ҳакимлар қасамёдининг руҳи мавжуд.