Тез тиббий ёрдам қачон чақирилади?

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2017 йил 31 мартдаги 131-сонли буйруғига кўра тез тиббий ёрдамни чақирган фуқаро қуйидагиларни диспетчерга аниқ ва лўнда маълум қилиши керак.

Фото: Medical Express

Чақирув сабабини, беморнинг фамилия, исми, отасининг исми, ёшини, аниқ манзилини (кўча номи, уй, подъезд, қават, уй ёки мобил телефон рақами, подъезд эшиги коди ва ҳ.к.) ва манзил мўлжалини хабардор этиши шарт.

Диспетчернинг ҳар бир саволига ҳиссиётларга берилмасдан қисқа ва аниқ жавоб бериш, чақирувни қайта ишлаш жараёнини тезлаштиради ва ихтисослиги бўйича тез тиббий ёрдам бригадаси етиб боришини таъминлайди.

Имкон қадар тез ёрдам чақирган фуқаролар тез ёрдам бригадасини кўчада, ҳовлида, подъездда ёки телефон орқали гаплашганда тайинланган жойда кутиб олиши керак. Хавфли уй ҳайвонлари алоҳида ажратиб қўйилган бўлиши лозим.

Тез тиббий ёрдам диспетчери келиб тушган чақирувларни устуворлиги бўйича 3 гуруҳга ажратади.

1-гуруҳ

Шошилинч чақирувлар.

Буларга авария, бехушлик, болаларда юқори иситма ва тошма тошишини бирга келиши, кимёвий ёки дори моддалардан заҳарланиш, осиш, чўкиш, танани катта қисмининг куйиши, чуқур ва катта жароҳатлар, талваса, ўткир нафас бузилишлари, фавқулодда вазиятлар, ток уруши, ўз бўйидан баланд бўлган баландликдан йиқилишлар киради.

Диспетчер ушбу чақирувни ихтисослигига мувофиқ айни пайтда бўш бўлган тез тиббий ёрдам бригадасига чақирув рўйхатга олингандан сўнг 4 дақиқадан кечиктирмай бориши керак.

2-гуруҳ

Тезкор чақирувлар.

Буларга юрак ритмини бузилишлари, юрак хуружи, астма хуружи, жароҳатлар, ёт жисм, қон кетиш (ошқозон-ичак, бачадон, бурундан), туғруқ, ҳаракат фаоллигини тўсатдан бузилиши, бемор соғлиги ҳолатини тўсатдан ёмонлашиши кабилар киради.

Диспетчер ушбу чақирувни ихтисослигига мувофиқ айни пайтда бўш бўлган тез тиббий ёрдам бригадасига чақирув рўйхатга олингандан сўнг 10 дақиқадан кечиктирмай бериши керак.

3-гуруҳ

Кечиктириб бўлмайдиган чақирувлар.

Буларга қон босимини жиддий ўзгариши, аллергия, бош оғриши, қорин, елка, кўкрак қафасидаги оғриқлар, ноадекват хулқ-атвор, буйрак санчиғи, қусиш, тошма, иситма (агар иситма таблеткалар билан тушмаса), ўткир пешоб ажралмаслиги, ов-қатдан заҳарланиш, 1 ёшгача болада хулқ-атворни кескин ўзгариши, оғриқсизлантириш, беморни тиббий ходимдан олинган чақирув бўйича транспортировка қилиш кабилар киради.

Диспетчер ушбу ча-қирувни ихтисослигига мувофиқ айни пайтда бўш бўлган тез тиббий ёрдам бригадасига ёки соғлиқни сақлашнинг амбулатория-поликлиника хизматига унинг иш вақтида, чақирув рўйхатга олингандан сўнг 20 дақиқадан кечиктирмай бериши керак.

Тез тиббий ёрдам бригадаси чақирувни қабул қилиб олгандан сўнг, чақирув манзилига шаҳар ичида 20 дақиқа ичида, бошқа аҳоли пунктларида эса 40 дақиқа ичида етиб бориши керак.

Юқоридаги ёзилганлардан келиб чиққан ҳолда, агар сиз қон босимингиз ёки иситма сабабли тез ёрдам чақирган бўлсангиз, диспетчер сизни чақирувингизни 20 дақиқа ичида бўш бўлган бригадага беради, ўз навбатида бу бригада чақирув манзилига агар сиз шаҳарда яшасангиз 20 дақиқа ичида етиб боради, агар бошқа аҳоли пунктларида, масалан қишлоқда яшасангиз 40 дақиқа ичида етиб келиши мумкин.  Демак сизга тез ёрдам 40 дақиқадан 60 дақиқагача бўлган вақтда етиб келиши мумкин ва бу нормал ҳолат ҳисобланади. Яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратиш лозим, сутканинг тиғиз вақтларида бу муддат яна ҳам чўзилиши мумкин бўлиб, бу энди нормал ҳолат ҳисобланмайди ва бундай кечикишларга соғлиқни сақлаш вазирлиги, молия вазирлиги, масъул раҳбарлар ҳамда (бўлар-бўлмасга тез ёрдам чақираётган) сизу биз айбдормиз.

Қандай ҳолатларда тез ёрдам чақирилмайди?

Иситма 38,5° гача бўлса, ёки 38,5° дан юқори бўлсаю, физик усуллар (совун сувли аралашмада танани артиш), иситма тушурувчи таблеткалар билан    (2 соатгача кутинг)  тушса ва бу вақтда поликлиникаларда иш вақти бўлса.

Қон босими ўзгариши, бемор аҳволи оғир бўлмаса, ўзи юра олса, поликлиникаларда иш вақти бўлса (шахсий тажриба: шунчаки қон босимини ўлчатиш учун бўлган чақирувлар).

3 кундан бери оғриётган оёқ ёки қўл учун ярим кечасида (шахсий тажриба: 2 йил аввал ишламай қолган оёғига кечаси соат 23:00 ларда бўлган чақирув).

Кечаси ухлай олмаслик (шундай чақирувлар ҳам йўқ эмас).

Шифокорлар томонидан ёзиб берилган муолажаларни қилиш учун (осма укол, томирдан, ёнбошдан укол ва бошқалар)

Эри ёки қайнонаси билан жанжаллашиб ўрин кўрпа қилиб ётиб олган истерияларга (шахсий тажриба: бундай чақирувлар тез-тез учраб туради)

Маст қилувчи ичимликларни ичиб олган ичкиликбозларга кайфини тарқатиш учун.

Кўчада ётган БОМЖларга меҳрибончилик юзасидан (шунчалик раҳмингиз келса, бемалол уйингизга олиб бориб, ювиб, тараб, парвариш  қилишингиз мумкин, биз қарши эмасмиз).

Ушбу маслаҳатларни ўқиб тўғри қабул қиласиз, деган умиддамиз. Агар ҳар бир инсон ўзига тегишли ишларда шижоат кўрсатса, жамиятдаги муаммолар ўз-ўзидан барҳам топади.

Манба: «Фарғона шифокори» газетаси

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Рамазон рўзасини тутмаслик жоиз бўлганлар ҳақида
САВОЛ: Сил касалига йўлиққан одамга рўза тутиш машаққатлиги маълум. Шунинг оқибатида ўтган йили ҳам у рўза тута олгани йўқ. У нима қилади?
Оч қоринга ейиш хавфли бўлган маҳсулотлар
Фото: mrt-domodedovo.ru Ошқозон тирнаб турганда тановул қилиш ман этилган маҳсулотлар рўйхати: Хамиртуруш У ошқозон гази ишлаб чиқарилишига ҳисса қўшади, ошқозон шишиб кетади, биламизки, бу жуда ёқимсиз жараён. Шунинг учун, ...
Янги йилда заҳарланиш осон бўлган маҳсулотлар билан танишинг
Янги йил кечаси дастурхонингизни турли ноз-неъматлар, ширин таомлар безайди. Бироқ столингиз устида турган маҳсулотларнинг айримлари ошқозон оғришига ва ҳатто унинг заҳарланишига олиб келиши мумкин. Дарров хаёлингизга майонез ва шу каби ...
Гепатит А га қарши вакцинацияга мажбурлашса, фуқаро қандай йўл тутиши керак?
Гепатит А вакцинаси ҳақидаги ўтган сафарги мақоладан кейин жуда кўп муштарийлардан турли хил таклиф ва саволлар олдик. Уларнинг аксарияти «Нима учун вакцинация бунчалик қиммат?», «Агар фарзандимни гепатит А вакцинасига эмлашга шароитим бўлмаса, ...
Ўғил кўриш тадбири ҳақида Ибн Сино маслаҳатлари
Ўғил туғилиши сабаби эр уруғининг иссиқлиги, мўллиги ҳамда жинсий яқинлик хотиннинг ҳайздан пок бўлиш вақтига тўғри келишидадир.
Пўчоғи ҳам шифо
Юртимиздаги ширин-шакар мевалар қаторида полиз экини бўлмиш тарвуз ҳам ғарқ пишиб етилди.
Тиббий ёрдамсиз туғилган болага туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотнома бериладими?
Тиббий муассасадан ташқари жойларда тиббий ёрдамсиз туғилган болага туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотнома ҳудуд шифокори (фельдшер ёки акушер) томонидан берилади. Бунда, туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотномани беришга боланинг шу онадан туғилганлигини тасдиқловчи камида ...
Ошқовоқ уруғи ёрдамида гижжа қуртларини туширамиз
Гижжа қуртлари асосан болажонларни қийнайдиган муаммолардан бири бўлиб, ошқозон-ичакларида паразитлик қилади. Аслида гижжалар бошқа паразитлар каби деярли барча инсонларнинг овқат ҳазм қилиш аъзоларида маълум миқдорда бўлади. Лекин иммунитети заиф инсонларда улар ...
Сут ичинг! Ёшарасиз!
Ҳаёт тасодифларга тўла. 60 ёшдан ошган отахонлардан бири маҳалла гузаридаги ариқдан сакрайман деб, эҳтиётсизлик туфайли йиқилиб тушди.
Растаропша — танангизни хасталикдан ҳимоялайди
Растаропшанинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш 2000 йиллик тарихга эга. Биринчи марта I-асрда рим врачи, табибшунос Диоскорид Педанийнинг «Доривор воситалар ҳақида»ги илмий асарида растаропшанинг дориворлик хусусиятлари қайд этилган.
Ҳаракат – бу ҳаёт эканлигини қачон англаб етамиз?
Аҳолининг кенг қатламини бадантарбия билан шуғулланишга, турли машқларни мунтазам бажаришга жалб қилиш учун яна қандай йўл тутиш керак? Жисмоний тарбия муҳимлигини кўрсатиш учун ҳаракат – бу ҳаёт эканлигини, ҳаракат қилмаган одам ...
Қовурилган балиқ зарарли(ми)?
Фото: ваш-сонник.рф Балиқ витамин А, йод, магний, фосфор, руҳ, кальций каби минералларга бой сифатли озуқа маҳсулотидир. Тўйимли озуқа бўлиш билан бир қаторда балиқ таркибидаги омега-3 моддаси инсон ...
(18+) Жинсий алоқа етишмовчилигидан нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам азият чекади
Европада ўтказилган сўровномага кўра 45-50 ёшга етмаган аёлларнинг 45% қисми регуляр жинсий ҳаётда яшайди. 30% аёлларда эса жинсий алоқа кам бўлади. Каттароқ ёш категорияларида табиийки бу рақамлар яна бошқача бўлади. [caption ...
Қанд касалига қарши энг яхши чора: инсулин ўрнига қаҳва…
Швейцариялик олимлар диабетга йўлиққан инсонлар учун ҳақиқий совға тайёрлашяпти, деб хабар бермоқда «Usa.one». Чунки улар бу хасталикка қарши курашишнинг мутлақо янги усулини ишлаб чиқишди. «Швейцарча усул»да бош роллардан бирини кофеин ўйнайди: бу ...
Алкоголнинг озгинаси зарар эмас, иштаҳа очгани бўлаверади. Аслида шундайми?
Спиртли ичимликлар қанчалик кўп ичилса инсульт ва инфаркт ҳавфи шунчалик ошиб бораверади. Бу ҳақиқат. Лекин баъзилар кам миқдордаги алкогол нафақат зарар, балки ишемик инсультни олдини олади, деб ҳам ҳисоблашади. У ҳолда ...