Ишга киришнинг нархи 600 долларми?

Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникасининг шифокор-лобаранти Ш.Раҳмонова ҳамда ҳамшира С.Халилова шу ерга ишга кирмоқчи бўлган шахсни чув туширмоқчи бўлди.
Аммо уларнинг қилмишларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чек қўйилди.
Бугунги куда соғлиқни сақлаш соҳасида коррупция ва тамагирлик каби иллатларга қарши курашиш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамай, тиббиёт ходимлари орасида ўз касбига доғ тушираётган ҳам учраб турибди. Фарғона шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида лаборант –ҳамшира бўлиб ишлаган З. Мирзаева оилавий сабабларга кўра чет элга ишлагани бориб, беш ойда яна қайтиб келди. У яна ўзи ишлаган поликлиникага ишга қайтмоқчи бўлдию, аммо у ерда фирибгарларга дуч келди. Шу ерда шифокор-лобарант вазифасида ишловчи Ш. Раҳмонова ҳамшира С.Халилова билан олдиндан тил бириктириб, поликлиникага ишга кириш мақсадида бўлган З.Мирзаеванинг пулларини пора беришга далолат қилиб, алдаш йўли билан қўлга киритиш ҳақида жиноий режа тузган. 2018 йил 12 октябрь куни Ш.Раҳмонова ўзининг яшаш хонадони олдида З.Мирзаевани Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг раҳбариятига пора бериш орқали ишга киритиб қўйиш учун ундан 600 АҚШ доллари пулларни олган вақтида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда ушланиб, пул маблағлари ашёвий далил тариқасида олинган.
Шундан сўнг, шу куни Ш.Раҳмонованинг аризасига асосан С.Халилова ўз хизмат хонасида З.Мирзаевани ишга киритиб қўйиш учун Ш.Раҳмоновадан 600 АҚШ доллари пулларни олган вақтида ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, Ш. Раҳмонова ва С. Халиловаларга тегишли жазо тайинланди.

М.Сулаймонов,

УзА

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Шифокор ва дорихона ўртасидаги «келишувлар»га тақиқ қўйилади
Фото: ru.stockfresh.com Тиббиёт ходимлари томонидан беморларга дори воситалари рецептини ёзиш бўйича қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик жорий этилади. Бу Президентнинг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика ...
Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда kun.uz хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Давлат ...
Қувада замонавий клиника
Қува туманида “Med doctor Arslonov” тиббий диагностика маркази иш бошлади. Фото: М.Қодиров Марказ очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ...
Абу Али ибн Сино мероси мажмуаси барпо этилади
Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги Афшона қишлоғида халқ табобати маркази, экобоғ (қишки боғ), ҳовуз, миллий чойхона, табиий гиёҳлар, дориворлар, аллома ижоди ва табобатга оид адабиётлар савдо шохобчаси, кутубхона ҳамда замонавий меҳмонхонани ...
Гиёҳвандлик касалликми, нуқсонми ёҳуд инсонни тубанлик сари етакловчи иллатми?
Ҳа, бу касаллик, нуқсон ҳамда бедаво иллатдир. Наркомания шахсни буткул ўзига тобе қилиб, унинг руҳиятидан бошлаб, то жисмининг ҳамма тизимларини издан чиқишига сабаб бўлувчи омилдир. Шуниси ачинарлики, айнан ўспиринларни мазкур разолат ...
Фарғонада аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланмоқда (видео)
Атроф-муҳит тозалиги ва инсон саломатлиги бир-бирига узвий боғлиқдир. Шу боис соғлом турмуш тарзини яратиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш жуда муҳим ҳисобланади. Санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, ҳудудга юқумли ва карантин инфекцияларининг кириб келиши, ...
Шифокорлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади
 30 июндан 8 июлга қадар Чехия пойтахти Прага шаҳрида шифокорлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади.  Унда Сергей Чигатаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон шифокорлар терма жамоаси ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Дарвозабон: Ҳамидхўжаев Маҳмудхўжа. Ҳимоячилар: Асқаров Акбар, ...
Оналар ва болалар ўлими юқори бўлган вилоятлар маълум қилинди
Фото: uzssgzt.uz Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси вакиллари навбатдаги йиғилишида республикада оналар ва болалар ўлими юқори бўлган вилоятлар маълум қилинди. ...
Навоий асарларида тиббиёт масалалари
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда шоирнинг ...
Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган таниқли доктор Ўзбекистонга келди
Ўтган йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашганди. Ўшанда давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ...
Коралл кальций ҳар дардга даво эмас!
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда мамлакатимизга четдан олиб келинаётган коралл кальций биологик фаол қўшимчаси ҳақида ҳар хил шов-шувли маълумотлар тарқатилмоқда. Жумладан, каролл кальций жуда кўп дардларга шифо бўлиши, ҳатто, онкологик касалликларда ...
Риштон тиббиёт коллежи битирувчилари учун Японияда иш ўринлари яратилади
Риштон тиббиёт коллежи битирувчилари эндиликда керакли талабларга жавоб берсалар, Японияда ишлашлари мумкин. Фармацевтикада ўқийдиганлар ҳозирча бу имкониятдан фойдалана олмайдилар. Бироқ ҳамшираликка ўқийдиганлар япон тилида бемалол сўзлаша олсалар, уларни ишга юбориш мумкин. ...
Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича психиатрия муассасалари хабардор қилинади
Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Низомга мувофиқ Ички ишлар органлари ҳар бир ўз жонига қасд қилиш ...
Энг яхши фармацевтларга «Олтин юлдузча» мукофоти топширилди
Олтин юлдузча мукофоти йилнинг энг яхши аптекаси, ишлаб чиқарувчиси, энг яхши иш берувчиси ва бошқа қатор номинациялар бўйича ўз эгаларига топширилди Тошкент шаҳридаги Фармацевтика институтида ўтказилган Ўзбекистондаги 1-фармацевтика анжуманида Ўзбекистон тарихида ...
Бир гуруҳ фаоллар “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фукаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашининг қарорига кўра, 49 нафар фаол фуқаро “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Фото: ...