Одам папилломаси вирусига қарши вакцина жорий қилинмоқда

Юртимизда аёлларда учрайдиган бачадон бўйни саратонининг олдини олишга қаратилган Одам папилломаси вирусига қарши вакцина жорий қилинмоқда.

Фото: Mail.ru Здоровье

ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 370 мингдан ортиқ аёлда бачадон бўйни саратони биринчи бор қайд этилади, шулардан 190 мингтаси ушбу касаллик оқибатида вафот этади. Ўзбекистонда эса бачадон бўйни саратони энг кўп учрайдиган саратон касалликлари орасида иккинчи ўринда туради. Касалликлар орасида хавфлилик кўрсаткичи бўйича эса бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон саратони хасталикларидан кейин учинчи ўринда ва туғиш ёшидаги аёллар орасида бачадон бўйни саратонидан ўлим кўрсаткичи иккинчи ўринда туради.

Таъкидланишича, папиллома вируси касалликларининг салмоғи юқори бўлиб, уни олдини олиш учун самарадорлиги юқори ва хавфсиз бўлган одам папилломаси вируси вакцинаси билан эмлаш орқали бачадон бўйни саратони билан касалланишнинг камайишига эришиш мумкин.

«Дунёда ОПВга қарши вакцина билан қизлар 2006 йилдан бошлаб эмланади, — деди ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси масъул ходими Камола Сафаева. — Юздан ортиқ мамлакатлар ундан фойдаланиш учун рухсат олган, улардан 74 таси вакцинани ўзларининг миллий эмлаш календарига киритган. Кўп йиллик ўрганишлар  вакцинанинг самараси 10 йилдан ортиқ эканини кўрсатмоқда. Шу ўринда, кўпчиликни вакцина қизларнинг репродуктив фаолиятига салбий таъсир кўрсатмайдими,  деган савол қизиқтириши табиий. Дунёда ўтказилган тажрибалардан маълум бўлишича, ушбу  вакцина қизларни нафақат бачадон бўйни саратонидан ҳимоялайди, балки уларнинг соғлиғини ҳам  янада мустаҳкамлайди».

Вакциналар жорий йилнинг биринчи ярмида юртимизга олиб келина бошлайди ва октябрь ойидан бошлаб 400 минг нафарга яқин 9 ёшли қизлар мактабларда ва тиббиётнинг бирламчи бўғинларида эмланади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Юртимизда “Саломатлик куни” тадбирлари амалиётга жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрда “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Фото: ...
Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари
Мутахассисларнинг фикрича, йигит-қизларнинг турмуш қуриш ёши оила мустаҳкамлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан биридир.
Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ноинфекцион касалликлар сабабли рўй бермоқда
Фото: gazeta.uz Ўзбекистонда ноинфекцион касалликлар учун ҳар йили 9,3 трлн сўм сарфланмоқда. Мамлакатдаги 78 фоиз ўлимга ушбу турдаги хасталиклар сабаб бўлмоқда, деб ёзмоқда gazeta.uz Ноинфекцион касалликлар, жумладан юрак-қон томир ...
“Тропикамид”. Нега унга талаб ошмоқда?
Фото: KSA Silmakeskus Шаҳримиз кўчаларида, дорихона атрофларида “Тропикамид 10 мг/мл” номли кўз томчи дорисининг бўш идишларига кўзингиз тушган бўлиши керак. Хўш, нега кейинги вақтларда ушбу дори воситасига бўлган талаб ...
“Тиббиёт: қуруқ ваъдалар қачонгача давом этади?” сарлавҳали мақолага расмий муносабат
2019 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигининг UzA.uz сайтида Бағдод туманидаги собиқ “Каримбобо” қишлоқ врачлик пунктининг бугунги аҳволи хусусида сўз юритилган мақола эълон қилинди. Материалда келтирилган далиллар шу куннинг ...
Болаларда фанатизм — бу психиатрияга оид касалликми?
Беҳзоджон РЎЗАЛИЕВ, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси араб тили ўқитувчиси, диншунос: Ислом дини ота-онани ҳурмат қилишни энг юқори чўққига олиб чиққан диндир. Бунга биргина далил сифатида “Анкобут” сурасининг саккизинчи оятидаги “Оллоҳ Таоло ...
Бош шифокорлар аҳоли олдида ҳисобот беради. Илк тажриба
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳаётга татбиқ этилган оилавий поликлиникалар бош шифокорларининг аҳоли олдида ҳисобот бериши илк бора амалда қўлланди. Бу ташаббусни биринчилардан бўлиб Пойтахтимизнинг Шайҳонтоҳур туманидаги № 41 оилавий поликлиника ...
Ҳомиладор аёлларнинг имтиёзлари қандай?
Меҳнат кодексига асосан ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ...
Келажакда қандли диабетга чалинганлар 550 миллион нафардан ошиши мумкин
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунёда 400 миллион нафардан зиёд қандли диабет хасталигига чалинган бемор бор. Таҳлилларга кўра, ушбу кўрсаткич 2030 йилга бориб 550 миллиондан ошиши мумкин. ...
«Буважон, нима учун бу айнан мен билан содир бўлди?»
Авваллари мен соғлом эдим. Бу хасталикка учраганимга атиги 4-5 ой бўлди. Иситмам 39 даражагача кўтарилиб, узоқ вақт тушмай турди. Лимфатик тугунларим кучли яллиғланди.  Фото: japsix.ru Мен ўзимни жуда ...
Ўзбекистонда кўрсатилаётган перинатал ёрдам халқаро стандартларга жавоб беради
Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Перинатал тиббиётнинг долзарб муаммолари” мавзусида I халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда. Унда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ, ЮНФПА экспертлари, Россия, Германия, Украина, Қозоғистон сингари давлатларнинг ...
Ирода ва сабот-матонат ҳақида
Ҳар бир инсоннинг феъл-атворида шундай хусусиятлар борки, бу хусусият уни юксакликка олиб чиқиши ёки  бир жойда тўхтаб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳар бир инсонга тегишли бўлган ирода кучидир. Ирода инсон ...
Онкологик ва оғир хасталикка чалинган болалар учун ойлик нафақа тайинлаши мумкин
«Mening fikrim» оммавий мурожаатлар порталида  бир фуқаро “Онкологик ва оғир хасталикка чалинган 18 ёшга тўлмаган болалар учун давлат томонидан ойлик нафақа беришни ташкил қилиш” ҳақида фикр билдирган ва бунинг учун ...
Қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилди
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Республика қизлар саломатлиги маркази, ...
Ўзбекистонда олий тиббий таълим тизими ислоҳ қилинади
Тиббий таълим сифатини янада ошириш, энг яхши халқаро амалиёт даражасидаги олий ва ўрта-махсус, касбий тиббий таълим тизимини шакллантириш, тиббий хизмат даражасини ошириш мақсадида Президент фармони қабул қилинди.