Никоҳ рак хасталигига қарши энг самарали восита эканлиги маълум бўлди

Рак хасталиги билан оғриган беморларнинг турмуш ўртоғи бўлиши уларнинг омон қолиш имкониятини ошириши қайд этилди. Америкалик олимлар 800 минг кишини текшириб чиқиб шундай қарорга келишган. Тадқиқот натижалари Cancer журналида эълон қилинган, бу ҳақида эса The Guardian нашри хабар берди.

Фото: yandex.ru

Олимлар 2000-2009 йиллар давомида Калифорнияда яшаган ва ракнинг ўлимга олиб келувчи тури билан оғриган 393 минг эркак ва 389 минг аёлларнинг касаллик варақаларини кўриб чиқиш ҳуқуқини қўлга киритишган. Тадқиқотчилар беморларнинг тақдирлари қандай кечишини 2012 йилга қадар кузатишган.

Бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда шуниси маълум бўлдики, никоҳ эркак ва аёлларга ҳам рак билан курашишга ёрдам беради. Аммо бу омилнинг самараси беморнинг жинсига, ирқига ва этник келиб чиқишига боғлиқ бўлади. Бу омил оқ танли ва жанубий америкалик бўлмаган эркаклар учун самаралироқ экани аниқланди: бу гуруҳдаги бўйдоқ эркакларда турмуш қурган эркакларга нисбатан 24 фоизга кўпроқ ракдан вафот этиш имконияти мавжуд (бу гуруҳдаги аёлларда эса 17 фоизни ташкил этди).

Бундан ташқари, Ҳиндистонда, Хитойда ва Японияда туғилган, турмуш қурмаган эркак ва аёллар ушбу хасталикдан қаттиқ азият чекишлари маълум бўлди. Олимларнинг тахминига кўра, улар АҚШга келиб, ўзларининг анъанавий маданиятларидан ва оилавий қадриятларидан узилиб қолишади. Бу эса уларнинг заифлашишига олиб келади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, оила қурган инсонларнинг жуфтликлари шифокорларнинг олдига олиб бориши, руҳлантириши ва тинчлантириши, дориларни вақтида ичишни эслатиб туриши уларнинг касалликларини яхшироқ енгиб ўта олишларига сабаб бўлади.

Шунингдек, умр йўлдошлар хавфли касалликнинг аломатларига эътибор бериб, ракни олдиндан аниқланишига ёрдам беришлари қайд этилган.

sof.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Соғлом ва чекувчи одамларнинг ўпкалари намойиш қилинди (видео) 
АҚШнинг Шимолий Каролина штатидан бўлган Аманда Эллер тамаки чекувчи одамларнинг организми қандай кўринишга эга бўлишини видео орқали намойиш қилди. Видеода пушти рангдаги соғлом ўпка ва 20 йил давомида кунига бир пачкадан ...
Тиббиёт ходимлари қандай хатоларга йўл қўяди?
Баъзида шифокорларнинг йўл қўйган хато ва камчиликлари ҳақида эшитиб қоламиз. Бундай ҳолатларда, одатда, кўпроқ беморлар азият чекишади. Қуйида мана шундай вазиятларга сабабчи бўлган бир неча ҳолатлар ҳақида сўз юритилади.  Шифокорни судга берган бемор Бундан ...
Тадқиқот: Юрак касаллиги бор одамга спиртли ичимлик қандай таъсир қилади?
Сент-Луиседаги Вашингтон университети олимлари 24 йил давомида спиртли ичимликнинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганишди. Натижада улар юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчи ва спиртли ичимликларни оз миқдорда истеъмол қилувчилар умуман ичмайдиган ва ...
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳақида нималарни биласиз?
ЖССТ миссияси Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) га 1948 йилда асос солинган бўлиб, у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослашган таркибий бир агентлиги ҳисобланади. Ташкилот Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган бош ...
Янги тадқиқот: яра ёки жароҳатлар ўз-ўзидан битади
Фото: GETTY CREATIVE Олимларнинг ваъда беришича, яқин келажакда, масалан, куйиш ёки баъзи касалликлар асорати бўлмиш катта яралар, терининг шикастланишини беркитиш учун беморлар пластик жарроҳ тиғи остига ётишга ...
Болалар коронавируснинг яширин ташувчиси бўлиши мумкин(ми)?
Хитойлик олимлар Гуанчжоу шаҳридан 745 болани текширишди. Улардан фақат ўнтаси коронавирусни топдилар, уларда касаллик жиддий аломатларсиз ўтди. Фото: Reuters Болалар COVID-19 коронавирусни яшириш ташувчилари бўлиши мумкин, чунки уларда ...
3 декабрь – тарихда биринчи юрак кўчириш операцияси бажарилган сана
Бундан 52 йил муқаддам айнан шу санада Жанубий Африка Республикасида инсоният тарихида илк бора муваффақиятли юрак кўчириш операцияси бажарилган эди. Бу ҳақда «Дарё» колумнисти Музаффар Қосимов ҳикоя қилади. 52 йил олдин ...
Ситора ФАРМОНОВА: 60 ёшдан кейин иккинчи ҳаёт бошланар экан
– Яқинда машҳур ток-шоуга ҳакам сифатида чақиришди. Саҳнада 60-70 ёш оралиғидаги аёллар турли трюклар бажаришганини кўриб ҳайрон қолдим. Уларнинг худди ёш қизлардек ҳаракатланганини кўриб ҳайратимни яширолмай бунинг сабабини сўрадим. Айтишларича, улар ...
Ҳиндистонда шифокорлар хунук дастхати учун жаримага тортилди
Фото: Врачи РФ Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати пойтахти Лакхнауда Оллоҳобод округи Олий суди уч нафар шифокорни ёмон дастхати учун 5 минг рупия (тахминан 67 доллар) жаримага тортди, деб хабар ...
Танасидан 11 та игна олиб ташланган Азизбек яна операция қилинади
Ўтган йилнинг январь ойида 11 ойлик Азизбекнинг танасидан 15 дона игна топилиб, ундан 11 донаси олиб ташлангани хабар қилинганди. 9 соатлик мураккаб операция, икки ойлик муолажалардан сўнг гўдак соғломлаштирилиб, уйига жавоб ...
Ёлғон сўзлаётган одамни бурни ошкор қилиб қўйиши аниқланди
Фото: kp.ru Одамнинг бурни ҳарорати ўзгариши унинг ёлғон сўзлаётганини ошкор қиларкан. Бундай хулосага Гранада университети олимлари келишди. Олимлар тажриба ўтказиб, синалувчилар гуруҳига ўз яқинларини телефон орқали алдашни таклиф ...
Нима учун тиббий кўрик натижалари сир тутилади?
Фуқаролигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ идоралари томонидан никоҳи рўйхатдан ўтказиладиган барча фуқаролар Оила Кодексига мувофиқ белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади.
Саратонга чалинган таниқли онколог хайрлашув хати ёзди
Фото: «Facebook» Россиялик таниқли онколог-жарроҳ Андрей Павленко «Facebook»даги саҳифасида хайрлашув хати ёзиб қолдирди. Бу ҳақда "Хабар уз" ёзмоқда. Унинг ёзишича, унинг ўзида ҳам саратон топилган (ошқозон ракининг учинчи даражаси) ва ...
Ўзбекистонда бир йилда деярли 1900 киши ОИТС қурбони бўлди
1 декабрь куни дунё халқлари ОИТСга қарши кураш кунини нишонлайди. Ушбу кунда биз жаҳон бўйлаб бундай қўрқинчли касаллик туфайли вафот этган қарийб 39 миллион кишини ва уларнинг ортида қолган ғамгусор ...
Таркибида олтини бор неъмат …
Қовун эл суйган неъматгина бўлиб қолмасдан, унинг шифобахш хосиятлари талайгина. У жуда қадим замонлардан буён дардга малҳам бўлиб келган.